Архив

Қозоғистон маймунчечак сабаб чегарадаги назоратни кучайтирди
19 август 2024, 10:27

Қозоғистон маймунчечак сабаб чегарадаги назоратни кучайтирди

Қозоғистон ССВ мамлакатга маймунчечак кириб келишининг олдини олиш бўйича зарур чоралар кўрилганини маълум қилди. Хусусан, аэропортлар ва чегара ўтиш жойларида назорат чоралари кучайтирилди. Вазирлик эндемик мамлакатларга борувчи фуқароларга тавсиялар берди.

БМТнинг уй-жой ҳуқуқи бўйича махсус маърузачиси Ўзбекистонга келади
19 август 2024, 08:04

БМТнинг уй-жой ҳуқуқи бўйича махсус маърузачиси Ўзбекистонга келади

БМТнинг уй-жой ҳуқуқи бўйича махсус маърузачиси Балакришнан Ражагопал 19−30 август оралиғида Ўзбекистонда бўлади. У Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Бухорога ташрифи давомида уй-жой арзонлиги ва яроқлилигини ўрганади. У талабалар турар жойлари ва бошпанасиз қолганларнинг манзилларига ҳам боради.

Нима ўқиймиз? Сценарийнавис ва ёзувчи Мадина Мўминова тавсия қилади
18 август 2024, 19:01

Нима ўқиймиз? Сценарийнавис ва ёзувчи Мадина Мўминова тавсия қилади

«Газета.uz» китобхонликни тарғиб этишга қаратилган «Нима ўқиймиз?» лойиҳасини давом эттиради. Сара асарлар, ўқилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланган китоблар рўйхати ҳақида олим, тадқиқотчи, ёзувчи-шоир, таржимон, журналист ва жамоат фаолларининг тавсияларини сизга етказамиз.

Актёр Ален Делон 88 ёшида вафот этди
18 август 2024, 13:24

Актёр Ален Делон 88 ёшида вафот этди

Франциянинг машҳур актёрларидан бири Ален Делон 88 ёшида вафот этди.

Андижон шаҳри собиқ ҳокими Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди
18 август 2024, 11:36

Андижон шаҳри собиқ ҳокими Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди

Андижон шаҳри собиқ ҳокими Дилмурод Раҳматуллаев шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи бўлди. У 2017 йилда шаҳардаги таълим муассасалари раҳбарларини ҳақоратлагани учун жаримага тортилган, 2019 йилда эса ишдан олинганди.

Ўзбекистон Афғонистон билан савдо айланмасини 3 млрд долларга етказмоқчи
18 август 2024, 11:03

Ўзбекистон Афғонистон билан савдо айланмасини 3 млрд долларга етказмоқчи

Абдулла Арипов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Кобулга борди. Ташрифда савдо айланмасини 3 млрд долларга етказиш, энергетика, транспорт, қишлоқ хўжалиги каби соҳаларда ҳамкорликни чуқурлаштириш муҳокама қилинди. Афғонистонлик тадбиркорларни Ўзбекистонда фаол ишлаши борасида келишув имзоланди.

Ичимлик сувидан қарздор истеъмолчиларга кредит бермаслик таклифи ишлаб чиқилмоқда
18 август 2024, 11:02

Ичимлик сувидан қарздор истеъмолчиларга кредит бермаслик таклифи ишлаб чиқилмоқда

«Ўзсувтаъминот» ичимлик суви ва канализация хизматларидан қарздор истеъмолчиларга кредит бермаслик таклифи ишлаб чиқилаётганини маълум қилди. Ўзбекистондаги 5 млн хонадоннинг 50 фоизга яқинида қарздорлик мавжуд.

«Илм-фан ҳар қандай тараққиётнинг асосидир». Нобель олган илк аёл — Мария Кюри ҳикояси
18 август 2024, 10:18 2

«Илм-фан ҳар қандай тараққиётнинг асосидир». Нобель олган илк аёл — Мария Кюри ҳикояси

«Газета.uz» хотин-қизлар ҳақидаги стереотипларни йўққа чиқариб, ўз фаолияти билан тарихда ўчмас из қолдирган аёллар ҳақидаги ҳикояларни давом эттиради. Бу галги қаҳрамон — Менделеевнинг элементлар даврий жадвали бойишига, фан ва тиббиёт ривожига улкан ҳисса қўшган Мария Склодовская-Кюри.

Ўзбекистонга маймунчечакнинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш бўйича чоралар кўрилмоқда — СЭС
18 август 2024, 09:33

Ўзбекистонга маймунчечакнинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш бўйича чоралар кўрилмоқда — СЭС

СЭС бошқармаси бошлиғи Рустамжон Икромов Ўзбекистонга маймунчечакнинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш бўйича чоралар кўрилаётганини маълум қилди. Унинг айтишича, вирусология мутахассислари қайта тайёргарликдан ўтказилган, жойларга тест системалари тарқатилмоқда.

«Тошкент циркини хусусий бошқарувга бериш керак» — Озодбек Назарбеков
18 август 2024, 09:27

«Тошкент циркини хусусий бошқарувга бериш керак» — Озодбек Назарбеков

Маданият вазири Тошкент давлат циркини хусусий бошқарувга бериш ва ҳайвонларсиз ҳам томоша кўрсата оладиган механизмни ишлаб чиқиш кераклигини айтди. «Давлат учун циркдаги битта ҳайвонни боқиш бир инсонни боқишдан қимматга тушмоқда», — деган Озодбек Назарбеков циркка оид режаларни санади.

Абитуриентларнинг апелляция аризаларини қабул қилиш бошланди
18 август 2024, 08:59

Абитуриентларнинг апелляция аризаларини қабул қилиш бошланди

18 августдан ОТМнинг бакалавриат босқичи кириш тестлари натижасидан норози бўлган абитуриентларнинг апеллация аризаларини қабул қилиш бошланди. Жараён 10 кун давом этади, шикоятларни кўриб чиқиш эса 22 августдан бошланади.

«ҲЭТ» электрдан узилган абонентларнинг қарзларидаги «ноаниқликлар»га изоҳ берди
17 август 2024, 17:32

«ҲЭТ» электрдан узилган абонентларнинг қарзларидаги «ноаниқликлар»га изоҳ берди

Тармоқларда абонентларнинг «ўтган йиллар учун электрдан қарзи борлиги» ҳақида шикоятлар келиб тушди, бу эса уларнинг таъминотдан узилишига сабаб бўлди. «ҲЭТ»нинг хабар беришича, бу эски тизимдан янгисига архив маълумотларини ўтказиш билан боғлиқ. Компания вазиятга ойдинлик киритмоқда.

Россиянинг Курск, Брянск ва Белгород вилоятларидаги Ўзбекистон фуқароларига эҳтиёт чораларини кўриш тавсия этилмоқда
17 август 2024, 14:15

Россиянинг Курск, Брянск ва Белгород вилоятларидаги Ўзбекистон фуқароларига эҳтиёт чораларини кўриш тавсия этилмоқда

Россиянинг Курск, Брянск ва Белгород вилоятларидаги Ўзбекистон фуқароларига кўчага алоҳида заруратсиз чиқмаслик ва жамоат жойларига боришни чеклаш, талабаларга эса онлайн таълимга ўтиш тавсия этилмоқда.

Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчиси дипломатик миссиясини якунламоқда
17 август 2024, 13:40

Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчиси дипломатик миссиясини якунламоқда

Қозоғистондаги дипломатик миссиясини якунлаётган Ўзбекистон элчиси Саидикром Ниёзхўжаев «улкан ишлар ва икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси учун» II даражали «Достиқ» ордени билан тақдирланди. У 2018 йилдан бери Остонада элчилик қилаётганди.

«Маломат қилаверсангиз, уйимни сотиб бўлса ҳам, шу пулни бераман». Озодбек Назарбеков — «Овоз» лойиҳасига сарфланган 2 млрд сўм ҳақида
17 август 2024, 12:02

«Маломат қилаверсангиз, уйимни сотиб бўлса ҳам, шу пулни бераман». Озодбек Назарбеков — «Овоз» лойиҳасига сарфланган 2 млрд сўм ҳақида

Маданият вазири Озодбек Назарбеков «Овоз» телелойиҳаси учун давлат бюджетидан ажратилган салкам 2 млрд сўм ҳақида яна фикр билдириб, лойиҳа Ўзбекистон имижига хизмат қилаётганини айтди. «Агар ҳадеб маломат қилаверсаларингиз, шу пулни охири уйимни сотиб бўлса ҳам бераман», — деди у.

Бакалаврга топширган абитуриентлар учун мандат эълон қилинди
17 август 2024, 04:29

Бакалаврга топширган абитуриентлар учун мандат эълон қилинди

2024−2025 ўқув йили учун ОТМнинг бакалавриат босқичи кириш имтиҳонлари бўйича танлов натижалари (мандат) эълон қилинди. Уларни 4 усулда билиш мумкин.

Ироқ парламенти болалар никоҳини қонунийлаштиришни кўриб чиқмоқда, мамлакатда намойишлар бошланди
17 август 2024, 00:33

Ироқ парламенти болалар никоҳини қонунийлаштиришни кўриб чиқмоқда, мамлакатда намойишлар бошланди

Ироқ парламенти, ҳуқуқ ҳимоячилари фикрича, қизлар учун никоҳ ёшини 9 ёшга тушириш ва диний идораларга никоҳ масалаларини қайтадан тартибга солиш имконини берувчи қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди. Бир қатор шаҳарларда норозилик намойишлари бўлиб ўтди.

Тошкентда автобуслар тезлиги 50 км/с билан чекланади
16 август 2024, 23:42

Тошкентда автобуслар тезлиги 50 км/с билан чекланади

Энди Тошкентда автобуслар 50 км/соатдан юқори тезликда ҳаракатлана олмайди — тезликни дастур даражасида чеклаш бошланади. Ўтган йили алоҳида йўл қаторлари жорий этилгандан сўнг айрим йўналишларда ўртача тезлик 23 км/соатни (бунгача — 18 км/соат) ташкил этиши айтилган эди.

16 август куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
16 август 2024, 22:39

16 август куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Орган ходимлари видеосини тарқатишга доир қонунни қайтарган Сенат, таксичилик билан шуғулланаётган ярим миллион ўзбекистонлик, криптовалютага оид президент қарори, икки ойда 20 баравар ортган мазут импорти ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Тошкентдан Куала-Лумпурга учган самолётда ўғрилик содир бўлди
16 август 2024, 22:32

Тошкентдан Куала-Лумпурга учган самолётда ўғрилик содир бўлди

Uzbekistan Airways’нинг Тошкент-Куала-Лумпур йўналишидаги парвози вақтида чет эл фуқаролари томонидан ўғрилик содир этилди. Самолёт Малайзияга қўнгач чақирилган полиция хизмати ёрдамида барча буюмлар топилди, гумонланувчилар қўлга олинди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг