Жиззахда 55 нафар ҳоким ёрдамчиси тадбиркорларнинг кредит олиш учун аризасини белгиланган муддатда кўриб чиқмагани аниқланди. Хусусан, мурожаатлардан бирини кўриб чиқиш 60 кунга кечиккан. Улар маъмурий жавобгарликка тортилди.
Қаршида фаолият юритувчи АЁҚШ электр ҳисоблагични ўзбошимчалик билан алиштириб, 1 млрд 85 млн сўмлик электрдан ноқонуний фойдалангани маълум бўлди. Маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди, ҳужжатлар тегишли органларга юборилди.
Транспорт вазирлиги 5 та йўналишда янги мунтазам автобус қатновлари йўлга қўйилаётганини маълум қилди. Автобуслар Тошкентдан Қашқадарё, Сурхондарё ва Сирдарё ҳудудларига қатнайди.
«Cotton Club ва Korzinka NRG’дан квартира ўйнамоқда» акцияси доирасида Korzinka супермаркетлар тармоғи меҳмонлари NRG Jomiy’дан квартира ёки 1 млн сўмлик харид сертификатига эга бўлиши мумкин.
1 сентябрдан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори, боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори ҳамда бошқа нафақа ва тўловлар 15 фоизга оширилади.
IT Park университети амалиётга эътибор қаратган ҳолда гибрид таълимни ва жаҳон IТ компаниялари билан ҳамкорликни таклиф қилиб, UZBMB (DTM) тести натижалари асосида имтиҳонсиз талабаликка қабул қилади.
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги раҳбари ва Тошкент вилояти Нурафшон шаҳри ҳокими вазифаларида ишлаган Музаффар Салиев 7 йилга озодликдан маҳрум этилди. У талон-торож қилиш ва мансаб сохтакорлиги жиноятларида айбли деб топилган.
Зўравонликка учраган болалар бўйича муаммо бўлмаслиги мумкин, лекин зўравонлик қилган шахслар билан ишлашда муаммо бор, дея фикрларини билдирди Танзила Нарбаева болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллашда. «Иш фақатгина бир томонлама бўлиши керак эмас», — дейди Сенат раиси.
Сенатда пойтахтдаги учта пиёдалар ерусти йўлига 10 та лифт ва 6 та эскалатор ўрнатиш муҳокама қилинди. Ҳокимнинг биринчи ўринбосари буни молиялаштириш кенгаш томонидан тасдиқланганидан сўнг босқичма-босқич кўрилишини айтди. «Газета.uz» пиёдалар ўтиш жойлари билан нима нотўғрилигини тушунтиради.
Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқотда ҳамкорликни кенгайтириш, стратегик шериклик ва иттифоқчиликни чуқурлаштиришни кўриб чиқди. Кремлга кўра, «халқаро ва минтақавий кун тартиби масалалари Россиянинг БРИКСга амалдаги раислигини ҳисобга олган ҳолда муҳокама қилинди».
Сенаторлар «Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунни маъқуллади. Зўравонлик шаклларига ғамхўрлик қилмаслик, эксплуатация ва буллингни ҳам киритиш, шунингдек, болаларни ҳимоялаш тартибини жорий этиш ва тарбия жараёнида жисмоний жазолашни тақиқлаш таклиф этилмоқда.
Сенат Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини янги таҳрирдаги Конституцияга мувофиқлаштиришни назарда тутувчи қонунни маъқуллади. Унга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг иқтисодиёт, бюджет, молия, солиқ, ижтимоий соҳа, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳаларидаги ваколатлари аниқ белгилаб қўйилмоқда.
Сурхондарё вилояти Музработ туманида 16 ёшли йигит ўз опасини «йигитлар билан муносабатда бўлгани» учун ўлдирди. У қўлга олиниб, ҳолат юзасидан жиноий иш очилди.
Сенаторлар 100 дан ортиқ ҳужжатни, жумладан, 9 та қонунни ўзида жамлаган Тадбиркорлик кодексини маъқуллади. У тадбиркорликни учта тоифага бўлади, давлат томонидан тартибга солишнинг чегара ва шаклларини, якка тартибдаги тадбиркорлар шуғуллана олмайдиган фаолият турларини ва бошқаларни белгилайди.
Март ойида Қашқадарёнинг Кўкдала туманидаги сайилда газ баллони портлаб, 1 киши вафот этган, 14 киши эса жароҳат олганди. Суд бу ишда баллон эгаси, сайилга балиқ сотиш учун борган 22 ёшли йигитни айбдор деб топди. Унга нисбатан 2,5 йил қамоқ ва 360 соат мажбурий жамоат ишлари жазоси тайинланди.
«Таскин» ҳосписи беморлари таблетка кўринишида морфин оладиган бўлди. Авваллари оғриқни қолдириш оғриқли эди, чунки препарат инъекция орқали юбориларди. Ҳоспис раҳбари «Газета.uz»га бу нега муҳимлиги ва онкобеморлар ҳаётини енгиллатиш учун яна нималар қилиш кераклиги ҳақида сўзлаб берди.
Марказий Осиёнинг бешта давлатида 0−17 ёшдаги 60 мингга яқин бола, бунинг салбий таъсирига қарамай, интернат муассасаларида қолмоқда. ЮНИСЕФ 2030 йилга қадар барча йирик интернат туридаги муассасаларни ёпишга қаратилган еттита тавсияни эълон қилди.
Қовун ва тарвузлар етарли даражада пишмаган ёки етиштирилишида кимёвий ўғитлардан кўп фойдаланилган бўлса, бу саломатликка жиддий хавф туғдиради, дейди ССВ. Вазирлик бу маҳсулотларни тўғри танлаш ва улардан заҳарланмаслик учун нима қилиш лозимлиги бўйича тавсиялар берди.
Тошкент шаҳрида Monza, Cobalt, Spark ва скутер иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Ҳодисада ҳеч ким жароҳат олмади. Автомобиллар техник шикастланди.
АҚШ Адлия вазирлиги Google’ни мажбуран бир неча қисмларга бўлиш ҳамда Android операцион тизими ва Chrome браузеридан маҳрум қилиш вариантини кўриб чиқмоқда. Аввалроқ суд компанияни қидирув тизимлари бозорида монополист деб топганди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг