Тошкент прокуратураси Анҳор канали бўйидаги бузилаётган уйда яшовчиларни кўчиришга масъул ҳокимият ходимига нисбатан интизомий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатди.
Андижон марказий поликлиникасида иситиш қозони портлаши оқибатида 18 нафар 9-синф ўқувчиси жароҳатланди. Портлаш улар тиббий кўрикдан ўтаётганда содир бўлди.
Сурхондарёнинг Денов туманида мактаб ўқитувчиси ёмон хулқи учун ўқувчини таёқ билан уриб, жароҳатлади.
Сурхондарё вилоят онкология диспансерида кўкс оралиғи ва ўпка соҳасидаги ўсмаларда жарроҳлик амалиётини ўтказиш йўлга қўйилди.
Олий Мажлис Сенати Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси ишчи гуруҳининг «Сайлов кодекси» муҳокамасига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.
Ҳукумат қарори билан Мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
ООК президенти билан 2030 йилги Осиё ўйинларини Ўзбекистоннинг Тошкент ҳамда Самарқанд шаҳарларида ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.
Сирдарёда фош этилган 3 та қонунбузарлик юзасидан умумий қиймати 34 миллион сўмга тенг бўлган 118 та уяли телефонлар ашёвий далил сифатида олинди.
Президент қарори билан «Давлат хизматларининг сирли мижози» институти ташкил этилади.
Қуйичирчиқ туманида содир бўлган ёнғин ўчирилганда маст ҳолда сигарет чекиб ухлаб қолган фуқаронинг жасади топилди.
Жаҳон спорти афсонаси Елена Исинбаева Ўзбекистонда ўтказиладиган «Нафосат-2019» аёллар спартакиадасига ташриф буюрди.
Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинглар ва индекслардаги ўрнини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисидаги президент қарори қабул қилинди.
11 февралдан электр энергияси учун қарздорлиги бўлган истеъмолчиларга муддати ўтган ҳар бир кун учун 0,1 фоиз миқдорида пеня ҳисоблаш бошланди. Пеня ҳисоблаш 2017 йилда тўхтатилган эди.
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасига Ўзбекистонда БМТнинг қурғоқчилик ва чўлланишга қарши кураш конвенцияси мажбуриятларини бажариш бўйича ваколатли орган этиб белгиланди.
Шавкат Мирзиёев ғалла парваришини тизимли ташкил этиш ва ҳосилга-ҳосил қўшиш бўйича амалга ошириладиган долзарб вазифаларга бағишланган йиғилиш ўтказди.
Венгрияда юнон-рум кураши бўйича Гран-при турнирида Илҳом Баҳромов олтин, Жавоҳир Мираҳмедов бронза ва Феруз Тўхтаев кумуш медаль соҳибига айланди.
Наманганда ўзини прокуратура ходими дея таништириб, 2 900 000 сўм миқдоридаги маблағни ўзлаштириб юборган шахс устидан ҳукм ўқилди.
25−27 февраль кунлари қуруқ ва илиқ об-ҳаво ҳукмронлик қилиши, жануб ва чўл ҳудудларида ушбу давр учун ўртача кўрсаткичдан 2−4 даража юқорироқ бўлиши кутилмоқда. Март бир оз ёғингарчиликлар билан бошланади.
Жаҳон божхона ташкилоти бош котиби Кунио Микурия 5−7 март кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради.
Ўзбекистоннинг Куала-Лумпурдаги элчихонаси ташаббуси билан Малайзия муфтийси Зайнул Абидин Ўзбекистоннинг фахрий зиёрат туризм элчиси этиб тайинланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг