Самарқанд вилоятининг Ургут туманидаги хусусий уйда содир бўлган ёнғинда беш киши вафот этди, улардан икки нафари ёш болалар.
Инновация вазирлиги амалий илмий-техник лойиҳалар ва инновацион ишланмаларни молиялаштиришни бошлади.
Шайхонтоҳур тумани ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир давомида иккита шер боласини сотаётган фуқароларнинг иши фош этилди.
Социологик тадқиқотлар ўтказишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги президент фармони қабул қилинди.
Президент қарори билан фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга чақириш февраль-мартдан март-апрелга кўчирилди.
Ҳукумат қарори билан Сардор Кариев ССВ ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Шавкат Мирзиёев раислигида солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси бўйича олиб борилаётган ишлар бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Ҳукумат қарори билан Аброл Ваҳобов бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди.
Тошкент ҳокимияти Мустақиллик кўчасидаги Давлат консерваториясининг эски биносини бузиш режалаштирилмаганини маълум қилди.
Жума куни эрталабдан Тошкентнинг бир қатор туманларида сув босимининг пасайиши ва узилишлар Қибрай туманидаги ГЭС подстанциясида юзага келган ёнғин билан боғлиқ. Ёнғинда икки ишчи жароҳатланди.
Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Жаҳон банки миссияси раҳбари Альфонсо Гарсиа Мора билан учрашди.
Оила кодексига ота-онанинг ака-ука ва опа-сингилларининг фарзандлари ўртасида никоҳ тузилишига йўл қўймасликни кўзда тутувчи қўшимча киритилиши мумкин.
«Истанбул-Тошкент» йўналиши бўйлаб учиб келган фуқаро амалда белгилангандан кўпроқ — 100 грамм заргарлик буюмини олиб ўтмоқчи бўлганида тўхтатилди.
Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ўзбек анори импортига вақтинчалик чеклов жорий этилганини маълум қилди. Ўздавкарантин ҳозирда экспортчилар учун чекловлар йўқлигини хабар қилди.
Бухорода назоратсиз қолдирилган қизалоқнинг гугурт ўйнаганлиги оқибатида ёнғин келиб чиқди ва у вафот этди.
Орол денгизининг қуриган майдонига саксовул экиш ишларида 1 минг 560 киши иштирок этган. Бу ишларга 462 техника ва 2 самолёт жалб қилинган.
24 февраль тонгида ўзбекистонлик профессионал боксчи Шаҳрам Ғиёсов мексикалик Эдгар Пуэртога қарши жанг қилади.
Бухородаги Ёшлар марказида I Халқаро зиёрат туризми форумининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тошкентда онлайн назорат-касса машиналарини қўллаш бўйича тажриба лойиҳаси амалга оширилади.
Ўнинчи синф ўқувчиси мактабга MINI UZI IWI пластмассали пневматик тўппонча-пулемёт билан келди. Қурол ҳаёт учун таҳдид уйғотмади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг