Архив

МО давлатлари раҳбарлари 21 июль куни Қирғизистонда учрашади
5 июль 2022, 16:31

МО давлатлари раҳбарлари 21 июль куни Қирғизистонда учрашади

Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг тўртинчи маслаҳат учрашуви 21 июль куни Қирғизистоннинг Чўлпонота шаҳрида бўлиб ўтади.

Рубль сўнгги бир ой ичидаги энг паст кўрсаткични қайд этди
5 июль 2022, 16:28

Рубль сўнгги бир ой ичидаги энг паст кўрсаткични қайд этди

АҚШ долларининг сўмга нисбатан расмий курси 23,45 сўмга қимматлаб, 10 860,14 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари эса пасайди.

Ўзбекистонлик таэквондочи илк бор жаҳон рейтинги етакчисига айланди
5 июль 2022, 15:55

Ўзбекистонлик таэквондочи илк бор жаҳон рейтинги етакчисига айланди

Чарос Қаюмова таэквондо спорт тури бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон рейтингида биринчи ўринни эгаллаган илк ўзбекистонлик спортчига айланди.

Уйчи туман ҳокимлиги археологик ёдгорликни тадбиркорга бериб юборгани аниқланди
5 июль 2022, 15:12 1

Уйчи туман ҳокимлиги археологик ёдгорликни тадбиркорга бериб юборгани аниқланди

Наманган вилояти Уйчи тумани ҳокимлиги 2019 йилда археологик ёдгорликни МЧЖга ноқонуний тарзда бериб юборгани аниқланди. Тадбиркор ёдгорлик ҳудудининг 21 сотих қисмида қурилиш қилган ва объектга 3,9 млрд сўмлик зарар етказган. Туман ҳокимлиги ва жамият мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Айрим АЁҚШларда Аи-80 бензини нархи 7500 сўмгача кўтарилди
5 июль 2022, 13:10

Айрим АЁҚШларда Аи-80 бензини нархи 7500 сўмгача кўтарилди

Ўзбекистондаги баъзи АЁҚШларда бензин нархи кескин кўтарилди. Хусусан, бир литр Аи-80 — 7,5 минг сўмгача, Аи-92 — 10 минг сўмгача, Аи-95 бензини эса — 11 минг сўмгача сотилмоқда. «Ўзбекнефтгаз» эса ўзига қарашли шохобчаларда Аи-80 бензини нархи ўзгармаганини маълум қилди.

Шомуродов Конференциялар лигасида энг тезкор футболчи бўлди
5 июль 2022, 12:51

Шомуродов Конференциялар лигасида энг тезкор футболчи бўлди

Элдор Шомуродов Европа Конференциялар лигасининг 2021−2022 йилги мавсумида 33,6 км/соат тезликни қайд этди. Шу тариқа «Рома» футболчиси мусобақанинг энг тезкор ўйинчиси деб топилди.

«Ўзбекистон осойишталик ва бирликни сақлашга қодир». Хитой ТИВ Нукус воқеаси ҳақида
5 июль 2022, 12:50

«Ўзбекистон осойишталик ва бирликни сақлашга қодир». Хитой ТИВ Нукус воқеаси ҳақида

Хитой ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Чжао Лицзянь Нукус воқеаларига муносабат билдириб, «Ўзбекистон тинчлик ва бирликни сақлаб қолишга қодирлигига» ишонишини маълум қилди. Туркия ТИВ раҳбари эса хавфсизлик ва жамоат осойишталигини таъминлашдаги чора-тадбирларни қўллаб-қувватлашини билдирди.

АҚШ фуқаролари Регистон майдонида никоҳдан ўтишди
5 июль 2022, 12:24

АҚШ фуқаролари Регистон майдонида никоҳдан ўтишди

Душанба куни Самарқанддаги Регистон майдонида АҚШ фуқаролари Маршалл Маер ва Эбру Саннинг никоҳ маросими бўлиб ўтди. Улар ўзбек миллий таомларини севиб истеъмол қилиши ва саёҳат вақтида тарихий Самарқандни ёқтириб қолгани боис никоҳини шу ерда ўтказишга қарор қилганини маълум қилишди.

2023 йилда яна 18 нафар давлат хизматчиси Японияга ўқишга юборилади
5 июль 2022, 12:08

2023 йилда яна 18 нафар давлат хизматчиси Японияга ўқишга юборилади

Олий таълим вазири Абдуқодир Тошқулов Япониянинг Ўзбекистондаги элчиси билан 2,76 млн долларлик битимни имзолади. Унга кўра, келгуси йилда яна 18 нафар давлат хизматчиси Японияда магистратура ва докторантурада ўқишга юборилади. Ҳозирда 35 киши таҳсил олмоқда.

Ўзбекча Википедияда мақолалар сони 150 мингтадан ошди
5 июль 2022, 11:22

Ўзбекча Википедияда мақолалар сони 150 мингтадан ошди

3 июлга келиб ўзбекча Wikipedia`га 150 мингдан ортиқ ўзбек тилида мақолалар жойланди ва у рейтингда 58 ўринда кетмоқда. WikiStipendiya лойиҳаси бошлангандан кейин 4247 та мақола қўшилган. Ушбу мақолаларнинг деярли барчаси бот ёрдамида эмас, балки фойдаланувчилар томонидан яратилгани айтилмоқда.

Италиядаги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик учун қарийб 45 млрд сўм ажратилади
5 июль 2022, 10:14

Италиядаги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик учун қарийб 45 млрд сўм ажратилади

2023 йилдан бошлаб ўзбек спортчиларини 2026 йилда Милан ва Кортине-д'Ампеццода (Италия) ўтказиладиган Қишки Олимпиада ва Паралимпия ўйинларига тайёрлаш учун 15 млрд сўмгача маблағ ажратилади. Қишки спорт турлари бўйича Республика ихтисослаштирилган спорт мактабини ташкил этиш режалаштирилган.

Ўзбекистон россияликларнинг хизмат сафари билан энг кўп борадиган ҳудудига айланди
5 июль 2022, 10:03

Ўзбекистон россияликларнинг хизмат сафари билан энг кўп борадиган ҳудудига айланди

Июнь ойида Ўзбекистон россияликларнинг хизмат сафари билан энг кўп борадиган учта ҳудуддан бирига айланди. Россия ишбилармонларининг мамлакатдаги бизнес сафарлари асосан уч кунгача давом этган.

Нукусликлар намойишлардан сўнг йўқолиб қолган яқинларини қидирмоқда
4 июль 2022, 22:31

Нукусликлар намойишлардан сўнг йўқолиб қолган яқинларини қидирмоқда

Нукусдаги намойишлар тинчиганидан бир кун ўтиб, аҳоли шифохоналар, морг ва ИИБдан ўз яқинларини қидиришда давом этаётган эдилар. «Газета.uz» мухбири Шуҳрат Латипов судмедэкспертиза марказига (морг) келганлар ва изолятор олдида турган ҳибсга олинганларнинг турмуш ўртоқлари билан суҳбатлашди.

4 июль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
4 июль 2022, 22:00

4 июль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Қорақалпоғистонда тартибсизлик сабаб вафот этган 18 киши, Конституциянинг муҳокама муддати узайгани, ҳаво ҳароратининг пастлаши, Қорақалпоғистон мақоми ўзгармаслиги, 2 млн доза Pfizer вакцинаси, Нукусдаги воқеалар хронологияси ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 4 июлдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари телефон орқали мулоқот қилди
4 июль 2022, 20:16

Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари телефон орқали мулоқот қилди

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали мулоқотда мамлакат раҳбариятининг Қорақалпоғистонда барқарорликни таъминлаш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини билдирди.

Европа Иттифоқи Қорақалпоғистондаги воқеаларни очиқ ва мустақил тергов қилишга чақирди
4 июль 2022, 18:20

Европа Иттифоқи Қорақалпоғистондаги воқеаларни очиқ ва мустақил тергов қилишга чақирди

Европа Иттифоқи «Қорақалпоғистондаги зўравонлик воқеаларини очиқ ва мустақил тергов қилишга» чақирди. ЕИ конституциявий ўзгаришлар бўйича норозиликларга нисбатан президент Мирзиёев тезкор реакция билдирганини эътироф этди ва вазият кескинлашувининг олдини олиш учун томонларни вазмин бўлишга чақирди.

Европа кенгаши президенти Нукусдаги намойишлар қурбонлари яқинларига ҳамдардлик билдирди
4 июль 2022, 17:35

Европа кенгаши президенти Нукусдаги намойишлар қурбонлари яқинларига ҳамдардлик билдирди

Европа кенгаши президенти Шарль Мишель президент Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали мулоқоти чоғида Нукусдаги намойишларда қурбон бўлганларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирди. Қолаверса, у вазиятни баъзи бузғунчи кучлар томонидан издан чиқарилишига йўл қўйиб бўлмаслигини таъкидлади.

«Ҳайит намози ўқилмаслиги бўйича хабарлар асоссиз» — Ўзбекистон мусулмонлари идораси
4 июль 2022, 16:48

«Ҳайит намози ўқилмаслиги бўйича хабарлар асоссиз» — Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ижтимоий тармоқларда «Қурбон Ҳайити намози ўқилмайдиган бўлди» мазмунидаги хабарлар «асоссиз ва ҳақиқатга мос келмаслигини» маълум қилди. Ҳозир мамлакатда оммавий тадбирлар чекланмаган, намоз ўқиш бўйича бирор ўзгариш бўлса, олдиндан хабар берилиши қайд этилди.

Долларнинг расмий курси яна пасайди
4 июль 2022, 16:46

Долларнинг расмий курси яна пасайди

АҚШ долларининг сўмга нисбатан расмий курси 13,41 сўмга арзонлаб, 10 836,69 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам пасайди.

«Таҳлилнома»дан «Янги Замон»гача. Ўзбекистон марказий телеканаллари Қорақалпоғистондаги воқеаларни қандай ёритди?
4 июль 2022, 16:34

«Таҳлилнома»дан «Янги Замон»гача. Ўзбекистон марказий телеканаллари Қорақалпоғистондаги воқеаларни қандай ёритди?

1−2 июлда Қорақалпоғистонда фуқаролар норозилик намойишларини ўтказди. Расмий ва норасмий хорижий ОАВлар буни турлича талқин қилиб, ҳаттоки фейк хабарлар тарқатгани кузатилди. Бу вақтда эса Ўзбекистон марказий телеканаллари Нукус воқеаларини қай тарзда ёрита ол[ма]гани — «Газета.uz» материалида.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг