Ички ишлар вазирлигининг марказий аппаратида ва ҳудудий тизимларида раҳбарлик лавозимларига тайинловлар амалга оширилди.
Кўксув сув омборида ушланган браконьерлардан 140 кг балиқ олиб қўйилди. Ҳайвонот дунёсига етказилган зарар миқдори 303,5 млн сўмни ташкил этди.
«E-IJRO AUKSION» электрон онлайн-аукцион савдоларида 2843 та бўш ер участкалари сотилди.
Президент Шавкат Мирзиёев Жиззах шаҳридаги Мирзо Улуғбек маҳалласи ва 3-сонли ички ишлар бўлимини кўздан кечирди.
Халқ таълими вазирлиги «Мактабларда зўравонликни олдини олиш ва ижобий психологияни ўқитиш методикаси» лойиҳаси амалга оширишни бошлади.
Asia Alliance Bank акционерлари қарзларини қайтариш учун ўз улушларини давлатга сотди. Банк секторидаги давлат ҳиссаси 1−2 фоизга ўсди.
Фуқаролар Д.А. ва З.А. «шартли харидор"га 15 килограмм симобни 100 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида қўлга олинди.
Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Akfa компанияси акцияларига эгалик қилишини, бироқ уни бошқаришни бошқа инсонларга топширганини маълум қилди.
Тошкентда Россия компанияси иштирокида Ўзбекистондаги илк осма кўприк қурилмоқда. У янги «Наврўз» боғида Анҳор канали устига барпо этилмоқда.
Махсус тест синовидан ўтган фуқаролар I, II ва III Алпомиш ва Барчиной кўкрак нишонлари билан тақдирланади ҳамда тегишли спорт разряди ва унвонига сазовор бўлади.
Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятида 264 километр сув тармоғини қуриш ва таъмирлаш бўйича топшириқ берди.
«Ўзсувқурилиштаъминот» бирлашмаси ва бошқа сув хўжалиги корхоналарида 4 млрд. 270 млн. 204 минг сўмлик мол-мулк ва маблағлар талон-торож қилингани аниқланди.
Кўп квартирали уйларни бошқариш тизимида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Халқ депутатлари Оқдарё тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Феруз Абилов туман ҳокими этиб расман тасдиқланди.
Тошкент шаҳрида 3 ойлик ўғил фарзанди М.ни фуқаро Н.И.га 300 АҚШ долларига сотмоқчи бўлган ота-она ушланди.
Сиёсий фанлар соҳасида кадрларни тайёрлаш, фундаментал ва амалий тадқиқотлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарор қабул қилинди.
1 февралдан GM Uzbekistan янги автомобилларга кафолатли хизмат кўрсатиш муддатини 3 йил ёки 100 минг км масофага узайтиради.
Миллий гвардия ИИВ вазифаларини такрорламайди. Ўзбекистондаги осойишталикни сақлаш — асосий вазифа, деди ИИВ вакили.
Чортоқ туманида бедарак йўқолган 30 ёшли эркакнинг жасади «Шимолий Фарғона канали» сувидан қотиллик аломатлари билан топилди.
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги буйруқ лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг