Архив

ИИББ Тошкентда автомобилга ўқ узилганига изоҳ берди
21 январь 2022, 10:22

ИИББ Тошкентда автомобилга ўқ узилганига изоҳ берди

Пойтахт ИИББ Тошкентда автомобилга қарата ўқ узган шахсга нисбатан қонуний чора кўрилишини маълум қилди.

«Лечче»га қарши ўйинда Элдор Шомуродов гол урди
21 январь 2022, 10:16

«Лечче»га қарши ўйинда Элдор Шомуродов гол урди

Италия кубогининг нимчорак финал баҳсида «Рома» клуби «Лечче» га қарши майдонга тушиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Голларга ромаликлардан Тэмми Абраҳам, Мараш Кумбулла ҳамда захирадан тушган Элдор Шомуродов муаллифлик қилди. Бу Элдорнинг жорий мавсумдаги 2-голи.

Барча ОТМ, коллеж ва лицейлар масофавий таълимга ўтказилди
20 январь 2022, 22:06

Барча ОТМ, коллеж ва лицейлар масофавий таълимга ўтказилди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 24 январдан барча олий давлат, нодавлат, хусусий ҳамда хорижий филиаллар ва профессионал таълим муассасалари, академик лицейларда масофавий таълим жараёнлари бошланишини маълум қилди. Чипталар чегирмалар сақланиб қолган ҳолда бошқа муддатларга алмаштириб берилади.

20 январь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
20 январь 2022, 22:00

20 январь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

ОТМларга имтиҳонсиз қабул қилинадиган «Заковат» интеллектуал ўйини ғолиб ва совриндорлари, вакцина олмагани учун ишдан четлатилган 41 минг ходим, кетма-кет антирекордни ураётган коронавирус, «Сабрия» сериалига муносабат билдирган «Sevimli» TV раҳбари Амира Рашидова ва Фирдавс Абдухолиқов, 5 ёшдан ошганларга эмланиш учун руҳсат берилгани, ҳар бир маҳаллада жорий этиладиган ёшлар етакчиси лавозими ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 20 январдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

«Нимага бу пуллар давлатга эмас, кимларнингдир чўнтагига тушмоқда?» Президент — ер сотиш ҳолатлари ҳақида
20 январь 2022, 21:54 1

«Нимага бу пуллар давлатга эмас, кимларнингдир чўнтагига тушмоқда?» Президент — ер сотиш ҳолатлари ҳақида

Шавкат Мирзиёев ерларни аукционда сотиш йўли билан 400 млрд сўмлик тушумни таъминлаш режаси мутлақо қониқарсиз эканлигини танқид қилди. Президент Тошкент вилоятида 14 гектар ер 3,5 млн долларга сотилганини маълум қилди. «Нимага бу пуллар давлатга эмас, кимларнингдир чўнтагига тушмоқда?» — деди у.

Мактаблар онлайн форматда иш бошлайди
20 январь 2022, 21:50

Мактаблар онлайн форматда иш бошлайди

Халқ таълими вазирлиги ва Таълим инспекцияси коронавируснинг омикрон штамми туфайли давлат ва хусусий мактабларда ўқишлар 24 январдан бошлаб бир ой давомида онлайн форматда бўлиб ўтишини маълум қилди. Дарслар Миллий телерадиокомпаниясининг телеканаллари ҳамда «Онлайн мактаб» телеграм канали орқали бериб борилади.

«Пандемия бўлмаганида имтиёзли кредитлардан воз кечган бўлардик» — Мамаризо Нурмуратов
20 январь 2022, 21:04

«Пандемия бўлмаганида имтиёзли кредитлардан воз кечган бўлардик» — Мамаризо Нурмуратов

2021 йилдан Ўзбекистонда имтиёзли кредитлаш сиёсатини бекор қилиш режалаштирилган эди, бироқ коронавирус пандемияси туфайли бу режаларни кейинга суришга тўғри келди, деди Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов. Унинг сўзларига кўра, ўтган йили имтиёзли шартларда кредитларнинг 24,6 фоизи берилган ва бу 2018 йилга нисбатан 2 баробар камдир. Шу билан бирга, имтиёзли кредит портфели таркибида муаммоли кредитларнинг улуши юқори даражада қолмоқда.

2021 йилда 2804 нафар мансабдор жиноий жавобгарликка тортилган
20 январь 2022, 18:42

2021 йилда 2804 нафар мансабдор жиноий жавобгарликка тортилган

Бош прокуратура 2021 йилда 2804 нафар мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилганини, уларнинг жинояти оқибатида эса давлатга 913,7 млрд сўмлик моддий зарар етганини маълум қилди. Мансабдорларнинг 1741 нафари растрата, 269 нафари фирибгарлик, 165 нафари пора олиш ва бериш, 41 нафари мансаб сохтакорлиги каби жиноятни содир этган.

Сирдарё ва Хоразм вилоятлари ҳокимларига ҳайфсан берилди
20 январь 2022, 18:18

Сирдарё ва Хоразм вилоятлари ҳокимларига ҳайфсан берилди

Президент раислигида ўтаётган видеоселекторда Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев ва Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрмановга хусусийлаштириш ишларини суст ташкил этгани учун ҳайфсан берилди. Қолаверса, Давлат активларини бошқариш агентлигининг Сирдарё, Хоразм ва Бухоро вилоятлари бошқарма бошлиқлари ишдан олинди.

Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари телефон орқали мулоқот қилди
20 январь 2022, 17:46

Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари телефон орқали мулоқот қилди

Шавкат Мирзиёев ва Қасим-Жомарт Тоқаев телефон орқали мулоқот чоғида амалий ҳамкорликни кенгайтириш қолаверса, минтақавий хавфсизликни таъминлаш масалалари юзасидан ҳам фикр алмашди.

5 ёшдан катта бўлган болаларни коронавирусга қарши эмлашга рухсат берилди
20 январь 2022, 17:23

5 ёшдан катта бўлган болаларни коронавирусга қарши эмлашга рухсат берилди

Санитария-эпидемиологик осойишталик хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков 5 ёшдан 11 ёшгача бўлган болаларни ҳам коронавирусга қарши эмлашга рухсат берилганини маълум қилди. Таъкидланишича, бу бўйича алоҳида кўрсатма тайёрланган ва болалар 0,1 мл доза «Pfizer» вакцинаси билан эмланади.

3 ярим ойда вакцина олмагани учун жами 41 мингдан ортиқ ходим ишдан четлатилган
20 январь 2022, 17:16

3 ярим ойда вакцина олмагани учун жами 41 мингдан ортиқ ходим ишдан четлатилган

Санитария-эпидемиологик осойишталик хизмати 2021 йилнинг 1 октябридан бери республика бўйича 56 мингдан кўпроқ бюджет ва хўжалик юритувчи ташкилотларда текширувлар ўтказган. Бунинг натижасида коронавирусга қарши эмланмаган 41 179 нафар ишчи-ходимлар вақтинча ишдан четлатилган, 4 139 та ҳолатда эса иш берувчи жаримага тортилган.

«Заковат» интеллектуал ўйини ғолиб ва совриндорлари ОТМларга имтиҳонсиз қабул қилинади
20 январь 2022, 16:56

«Заковат» интеллектуал ўйини ғолиб ва совриндорлари ОТМларга имтиҳонсиз қабул қилинади

Президент қарори билан «Заковат» интеллектуал ўйинининг республика босқичида ғолиб ва совриндор бўлган ўқувчилар ҳамда ОТМ талабалари таълимнинг кейинги босқичига тўлов-контракт асосида имтиҳон синовларисиз қабул қилинади. Шунингдек, «Янги Ўзбекистон боғи»га туташ ҳудудда «Заковат интеллектуал ўйинлари клуби» учун алоҳида бино ҳамда «Интеллектуал ўйинлар шаҳарчаси» барпо этилади. Қолаверса, «Заковат» стипендияси жорий этилади.

МБ асосий ставкани 14 фоиз даражасида сақлаб қолди
20 январь 2022, 16:13

МБ асосий ставкани 14 фоиз даражасида сақлаб қолди

Марказий банк бошқаруви асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди. МБда ўтган йили инфляцияни юзага келтирган асосий омиллар озиқ-овқат ва энергия-ёқилғи маҳсулотлари нархларининг сезиларли даражада ўсиши эканлиги таъкидланди. «Инфляцион жараёнлар йил сўнгида ноаниқликлар ва пандемик хатарлар фонида нархларга узоқроқ муддат давомида босим яратиши мумкин», — дейилади регулятор хабарида.

Энди йўқолган ашёлар бўйича хизматларни Давлат хизматлари марказлари кўрсатади
20 январь 2022, 15:36

Энди йўқолган ашёлар бўйича хизматларни Давлат хизматлари марказлари кўрсатади

Ҳукумат қарори билан ИИВ тизимидаги «Топилмалар столи» фаолияти тугатилади, унинг ўрнига топилмаларни қабул қилиш, сақлаш ва эгаларига қайтариш бўйича хизматлар ДХМ томонидан кўрсатилади. Топилмалар 6 ойгача сақланади, агар бу вақт ичида эгаси аниқланмаса, ашё давлат мулкига ўтади ва аукционда сотиб юборилади.

«Бу — ўлимнинг бошланиши». Маҳаллий ишлаб чиқарувчи — гўшт импортига ҚҚС ва божнинг бекор қилиниши ҳақида
20 январь 2022, 15:25

«Бу — ўлимнинг бошланиши». Маҳаллий ишлаб чиқарувчи — гўшт импортига ҚҚС ва божнинг бекор қилиниши ҳақида

Ҳукумат бир қатор озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан, гўшт импорти ва сотувида ҚҚСнинг нол ставкасини 30 апрелгача узайтиришни режалаштирмоқда. Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар Jizzax Organic ва Promeat чорвачилик ва гўшт етиштириш соҳасида аҳволнинг қандай кечаётгани, ҚҚСдан озод қилиш қандай оқибатлар ва хавф-хатарларга олиб келиши, гўшт нархи ошишининг олдини олиш учун қандай муқобил ечим таклиф қилишлари ҳақида сўзлади.

МБ 200 минг сўмлик купюрани муомалага чиқаришни режалаштирмоқда
20 январь 2022, 14:58 1

МБ 200 минг сўмлик купюрани муомалага чиқаришни режалаштирмоқда

Пайшанба куни Марказий банк бошқаруви раиси Мамаризо Нурмуратов 200 минг сўмлик банкноталарни ишлаб чиқариш режа қилинаётганини маълум қилди. Янги купюралар 2024 йилдан муомалага киритилиши кутилмоқда.

«Ëвузликни кўрсатмай яшайдиган замонда эмасмиз». «Sevimli» TV раҳбари — «Сабрия» сериали ҳақида
20 январь 2022, 14:41

«Ëвузликни кўрсатмай яшайдиган замонда эмасмиз». «Sevimli» TV раҳбари — «Сабрия» сериали ҳақида

«Sevimli» телеканалида эфирга узатилган «Сабрия» сериалидаги беҳаё эпизодларга нисбатан билдирилган танқидлардан сўнг, телеканал раҳбари Амира Рашидова муносабат билдирди. «Ëвузликни кўрсатмай, ёмон одамларнинг борлигини беркитиб яшайдиган замонда эмасмиз», — деди у. Ўзбекистон Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов эса сериал «ҳақиқатдан ҳам бадиий ва мазмунан саёз» эканлигини тан олди.

Бир йил ичида 518 нафар ўзбекистонликнинг жасади хориждан олиб келинди
20 январь 2022, 12:40

Бир йил ичида 518 нафар ўзбекистонликнинг жасади хориждан олиб келинди

Ўтган йили Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги кўмагида хорижда вафот этган 518 нафар фуқаронинг жасади Ўзбекистонга олиб келинган. Шунингдек, агентлик оғир аҳволга тушиб қолган 321 нафар фуқаронинг ватанга қайтишига ҳам ёрдам берган.

Бунёд Абдуллаев Экология қўмитаси матбуот хизмати раҳбарлигига қайтди
20 январь 2022, 12:25

Бунёд Абдуллаев Экология қўмитаси матбуот хизмати раҳбарлигига қайтди

Бунёд Абдуллаев орадан қарийб 1 йил ўтиб, Экология давлат қўмитаси матбуот хизмати раҳбари лавозимига қайта тайинланди. У 2021 йилнинг февралида ишдан бўшатилганди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг