Модель Надя Непомняшая Лондондан келишда Тошкент аэропортида ушланди. У 2018 йилда муддати ўтган чиқиш стикери билан Россия орқали Англияга борган.
Ўзбекистон БМТ шафелигидаги Оролбўйи минтақаси учун Кўпшериклик траст фонди доирасида амалга ошириш учун 60 млн долларлик 19 та лойиҳа тайёрлади.
2018 йилда Ўзбекистон аҳолисининг умумий даромади 10 фоизга ўсиб, 286,3 трлн сўмни ташкил этди. Аҳоли жон бошига реал даромадлар 7,4 млн сўмга етди.
Сурхондарёда қиймати 214,4 млн. сўмлик 72 тонна сара уруғлик чигитларни сохта далолатнома расмийлаштирган ҳолда чиқим қилган цех бошлиғи ушланди.
Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти тузилмасида илмий-тадқиқот лабораторияси ташкил этилади.
Чет элда ишлаган фуқаролар учун меҳнат стажи Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги орқали ишга жойлаштирилган шахсларга берилади.
Жазо ўтаётган тўрт аёл Хотин-қизлар қўмитаси кафиллиги остида муддатидан аввал озодликка чиқарилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан ҳамкорликда Тошкентда «Соғлом ҳаётга қадам ташла!» акцияси ўтказади.
Давлат туризм қўмитаси маданий-кўнгилочар, спорт ва кўргазма тадбирлари миллий тақвимини тузиб чиқди.
Самарқанд вилояти ҳокими Турдимов Эркинжон Оқбўтаевич Олий Мажлис Сенати аъзоси этиб сайланди.
«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати нодавлат нотижорат ташкилоти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди.
Фанлар академиясининг ўнта муассасаси Қибрай туманида ташкил этилаётган «олимлар шаҳарчаси"га кўчирилади.
Ўтган йили Ўзбекистонда содир бўлган ЙТҲларда 2262 киши вафот этди, бу кунига ўртача 6 киши демакдир.
Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги президент қарори қабул қилинди.
Каратэ федерацияси собиқ раҳбари Нурхон Нафасов ва бошқаларга нисбатан Жиноят Кодексининг 167 ва 165-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Ўзбекистон мудофаа вазири и ва ҳарбий хизматчилари илк бор АҚШ ҳарбий базасидаги ўқув машғулотларини кузатади.
ХТВда Вазирлар Маҳкамасининг қарори ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати тўғрисида видеоконференция тарзида йиғилиш бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларига оид маълумотлар билан танишди.
Ўзбек цирк санъатини янада ривожлантириш ва «Ўзбек давлат цирки» давлат муассасаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг