Давлат божхона хизмати органларида мажбурий хизматни ўташ ҳақида шартномаларни тузилади ҳамда шартнома шартлари бажарилмаганда харажатлар қопланади.
Ижтимоий тармоқлар орқали кенг муҳокама қилинган табиб Ҳасан Исмоиловга 1 013 650 сўм жарима жазоси тайинлаган.
Қуролли Кучлар сафида ҳарбий хизматни ўтаётган аскарлар ОТМга киришда қўшимча балл берадиган тавсияномани қўлга киритиш учун тест синовларини топширишмоқда.
«Дэвис Кубоги"нинг плей-офф баҳсларида Денис Истомин, Ҳумоюн Султонов, Сергей Фомин, Санжар Файзиев ва Жўрабек Каримов каби теннисчилар қатнашади.
ДХА турли давлат органлари томонидан фуқаролардан бекор қилинган ёки электрон олиниши белгиланган ҳужжатлар талаб этилаётгани ҳақида маълумот берди.
Сурхондарё вилояти «Айритом» чегара божхона пости орқали 0,21 грамм «гашиш» гиёҳвандлик моддасини сигарета ичига жойлаб олиб ўтмоқчи бўлган фуқаро тўхтатилди.
Хитой ҳукумати олим Хэ Цзянькуй тадқиқоти натижасида генетик модификацияланган болалар дунёга келганини расман тасдиқлади.
Зимбабведа ёқилғи нархлари ошгани сабабли ўтказилаётган намойишлар манзарасида Facebook ва бошқа ижтимоий тармоқлар блокланди.
26 январь куни умумхалқ экологик хайрия ҳашарини ўтказиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамаси фармойиши қабул қилинди.
Қуроли борлиги билан қўрқитиб, самолётни қўлга олишга ҳаракат қилган Сургут-Москва рейсининг маст йўловчиси ушланди.
Андижон давлат университетида Европа Иттифоқи «Erasmus+» дастурининг қайта тикланувчи энергия манбалари лабораторияси очилди.
Қўқон шаҳрида халқ қабулхонасида ишлашини айтган фуқаро арзон имтиёзли уйлардан олиб бераман деб, ўз танишини чув туширди.
Uzcard брендидан киберфирибгарлик мақсадида фойдаланилди — расмий сайт интерфейси кўчириб олиниб, бонуслар олиш учун карта рақамини киритиш таклиф қилинди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Мюнхен шаҳрида Бавария бош вазири Маркус Зёдер билан учрашди.
Ўзбекистон ҳукумати делегацияси АҚШда тўқимачилик маҳсулотларига нисбатан бойкотни бекор қилиш масаласини муҳокама қилади.
Собир Холматов «Ўзагротехсаноатхолдинг» акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг инновацион ривожланиш ва инвестициялар бўйича ўринбосари этиб тасдиқланди.
Бектемир туманидаги «Шарқ» ЙПХ масканида Марҳамат туманида яшовчи М.М. 920,45 гр опий гиёҳвандлик воситаси билан қўлга олинди.
Кон-металлургия тармоғи корхоналари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари комплекси амалга оширила бошлади.
Футболчи Роберто Карлос ўзбекистонлик ёш футболчилар учун мастер-класслар ўтказиб, меҳрибонлик уйидаги болалар билан учрашади.
Хусусий мактаблар дарсликлар ва лицензия олишда ҳамда кам таъминланган оила фарзандларига таълим беришда солиққа тортиш масалалари бўйича қийинчиликка дуч келмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг