Андижонда хизмат олиб бораётган ички ишлар ходимини калтаклаб, ўлимига сабабчи бўлган уч нафар шахс ушланди.
Термиз шаҳар ИИБ ЖҚГ тезкор вакили Ж.М. «Дамас» русумли хизмат автомашинасини маст ҳолда бошқарган ҳолда ЙПҲ катта инспектори П.Ч.ни уриб юбориб, ўлимига сабабчи бўлгани боис қўлга олинди.
Президент муаммоли кредитлар ҳажми ортиб бораётганини танқид қилиб, банк тизимини ривожлантириш бўйича долзарб вазифаларни белгилаб берди.
ТДЮУда интеллектуал мулк кафедраси очилди. У интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш бўйича тадқиқотлар ўтказиш билан шуғулланади.
Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш учун тўловлар устидан назорат 1 январдан Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросига ўтади.
Избоскан туманида бир неча киши икки нафар ички ишлар органлари ходимини калтаклади, улардан бири ҳодиса жойида ҳалок бўлди.
Халқ таълими вазири ўринбосари Отабек Назиров ўқувчилар дарсликларда берилаётган маълумотларни ёдлашлари керак эмас, уларда танқидий фикрлашни ривожлантириш керакигини айтди.
Спортчиларни назорат қилиш бўйича профилактик тадбирда спортчи ва мураббийлар учун «Маънавият куни» ташкил қилиниши таъкидланди.
Эндиликда халқаро савдода техник тўсиқларни бартараф этилади, ҳар йили хорижий мамлакатларнинг миллий эталонлари билан солиштиришлар ўтказиш имкони пайдо бўлади.
Сергелидаги чақалоқнинг вафоти юзасидан ўтказилган таҳлиллар нафақат ушбу болада, балки эмланганларнинг бирортасида ҳам эмлашдан сўнг юз бериши мумкин бўлган нохуш холатлар кузатилмаганлигини кўрсатди.
Икки ўқувчининг ўлимига сабабчи бўлган Когон туманидаги умумтаълим мактаби директори унинг ўринбосари масъулиятсизлиги ва совуққонлиги оқибатида жазога тортилди.
Ўзбекистонда «Яндекс Такси» йўловчилари 2019 йилнинг биринчи чорагидан йўл ҳақини Uzcard тўлаш имкониятига эга бўлади.
Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида яшаган Д.Т. акаси томонидан калтакланиши натижасида вафот этди.
Европа Иттифоқи Ўзбекистон Адлия вазирлигига давлат хизматлари кўрсатиш тизимини яхшилашга 10 млн евро миқдорида грант ажратди.
Президант қарорига кўра, Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган ўсимлик ёғи (пахта ёғи) учун акциз солиғи ундирилмайдиган бўлди.
Миллий олимпия қўмитаси Токио-2020 олимпиадасига лицензияни қўлга киритган ҳар бир спортчи учун мукофот пули 100 миллион сўм этиб белгиланганини маълум қилади.
Германияда янги ҳайдовчилик гувоҳномасини олган ёш йигит орадан 49 дақиқа ўтиб ундан маҳрум бўлди.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ҳуқуқни ҳимоя қилиш борасида ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотлар билан амалий мулоқотни қатъий давом эттиришини маълум қилди.
Шавкат Мирзиёев Ливан президенти Мишел Аунни мамлакат мустақиллиги куни билан табриклади.
Исроилнинг Холон технология институти президенти, профессор Эдуард Якубов бошчилигидаги делегацияни Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Алишер Умаров қабул қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг