Сайёҳ транзит визасини олиш учун «Ўзбекистон ҳаво йўллари» чиптасини сотиб олишга мажбур бўлди. Давлат туризм қўмитаси ва ДХХ Чегара қўшинлари нима учун бундай бўлганига изоҳ берди.
150−200 минг индонезиялик зиёратчи Самарқанд ваБухорони зиёрат қилиб, сўнгра умра сафарига жўнаб кетади.
«Маънавият» — буюк сўз, лекин у ёлғон мундарижа билан тўлдирилган. Ҳозирги шаклда у жамиятни долзарб муаммолардан чалғитади, деб ёзади Эльдар Асанов.
Самарқандда президент академиясининг ҳудудий филиали Самарқанд давлат университети бош биносида фаолият бошлади.
Ўзбекистон Республикаси президенти Администрациясининг тузилмаси ва штат жадвали тасдиқланди.
Ягона интерактив давлат хизматлари порталида пенсия ва нафақа олувчилар учун бепул хизматлар йўлга қўйилди.
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Кобулда Афғонистон презенди ва бошқа расмий шахслар билан учрашди.
Осиё ўйинларида Сабина Ташкенбоева, Нуринисо Усмонова, Дилдора Раҳматова ва Асал Икромова бадиий гимнастика бўйича кумуш медаль қўлга киритди.
Пойтахтнинг айрим туманларига кучли нохуш ҳид тарқалди. ФВВ маълумотларига кўра, бунга «Чуқурсой» станциясида гидросульфат натрийли бочкага сув тушгани сабаб бўлган.
Азиз Магрупов, Алишер Пайғамов ва Комил Алламжонов Ўзбекистон президенти администрацияси раҳбари ўринбосарлари этиб тайинланди.
Ўзбекистон президенти энди давлат хизматчилари шанба кунлари 17:00 гача ишлаб, якшанба куни дам олишини маълум қилди.
Ўзбекистон президенти девони президент администрацияси этиб қайта ташкил этилди. Давлат маслаҳатчилари Хайриддин Султонов ва Қаҳрамон Қуронбоев лавозимидан озод қилинди.
Жаҳон чемпионатларида ўйинларни бошқариш бўйича рекордчи ҳисобланган Равшан Эрматов ўз гуруҳи билан Хитой суперлигаси ўйиларини бошқармоқда.
«Tashkent city» ДУК дирекциясида юридик бўлим бошлиғи вазифасида меҳнат қилиб келаётган Умид Умаров «Olmazor Business City» раҳбари этиб тайинланди.
Молия вазирлиги ва ДСҚнинг қарори билан солиқ ҳисоботининг шаклларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгаши ва халқ депутатлари Яшнобод туман Кенгашининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди.
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети тўлов-контракт миқдорини икки баробарга оширди, стипендиядан воз кечган талабалар 18−20 фоиз камроқ тўлайди.
Асака шаҳар ҳокими вазифасида ишлаб келаётган Иномжон Солижонович Мамадалиев Бўз туманининг янги ҳокими этиб тайинланди.
1000 нафардан зиёд намозхонларга мўлжалланган «Ховос» жоме масжидининг янги биноси 2018 йил 20 август куни қуриб битказилди.
«Маънавият» бизга ҳеч нарса бермади, аксинча аҳволимизни оғирлаштириб юборди. Энди ўзимизни тиклаш учун нима қилишимиз керак?
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг