Индонезияда ўтказилаётган Осиё ўйинларида оғир атлетикачи Достон Ёқубов кумуш медални қўлга киритди.
Таэквондочи Никита Рафалович Индонезияда ўтказилаётган Осиё ўйинлари чемпиони бўлди.
Шавкат Мирзиёев 24 август куни Туркманистоннинг Аваза шаҳрида ўтказиладиган Оролни қутқариш халқаро фонди таъсисчи давлатларининг раҳбарлари саммитида иштирок этади.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Европа парламентидаги Европа халқ партияси фракциясининг германиялик аъзолари делегацияси билан учрашди.
Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов 22 август куни Самарқанд шаҳар Кимёгарлар қўрғонида сайёр қабул ўтказди.
Москва вилоятидаги қурилишда 26 ўзбекистонлик овқатдан заҳарланди, бир киши ҳаётдан кўз юмди.
Ўзбекистондаги 1982 та масжидда 1 миллион 906 974 нафар мўмин-мусулмон Қурбон ҳайити намозини адо этди.
Умид Шодиев Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги элчиси этиб тайинланди. Илгари бу лавозимда Лола Каримова-Тиллаева ишлаган эди.
Осиё ўйинларида Адҳамжон Эргашев бронза, Светлана Осипова бронза ва Дмитрий Шокин кумуш медални қўлга киритди.
Бекободдаги ЙТҲда жароҳатланган «Дамас» ҳайдовчиси ва йўловчиси яқин кунларда шифохонадан чиқарилади.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини муборак Қурбон ҳайити байрами билан табриклади.
Замонавий менежмент ва маркетингни кенг жорий этиш орқали ОТМлар таълим хабларига айлантирилади.
ДХХ Чегара қўшинлари Қирғизистон билан чегарадаги «Водил» ўтказиш пунктидаги навбатлар ҳақидаги хабарларни рад этди.
Туркманистоннинг Тошкентдаги янги элчиси Язгули Маммедов ўз фаолиятини бошлади.
МАКнинг Москва-Тошкент рейси самолёт дастурий таъминотидаги носозлик сабабли ушланиб қолди. Йўловчилар учун қўшимча рейс ташкил қилинди.
13−19 август кунлари Ўзбекистонда 173 та ЙТҲ содир бўлиб, 46 киши ҳаётдан кўз юмди, 166 киши жароҳатланди.
Абдулла Арипов Қурбон ҳайитининг биринчи куни Ҳалима Худойбердиева ва Анвар қори Турсунов хонадонларига ташриф буюрди.
Ички ишлар вазирлиги ҳукумат автомобили иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси тафсилотларини эълон қилди.
Бош вазир Абдулла Арипов Қурбон ҳайитини муносиб нишонлаш масаласига бағишланган селектор мажлисини ўтказди.
«Ўзбектелеком» куннинг биринчи ярмида айрим интернет манбаларига киришдаги муаммоларга сабаб бўлган аварияни бартараф этди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг