Президент Ўзбекистон ва Туркия ўртасида экстрадиция бўйича битимни ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади.
Тошкентдаги кўп қаватли уйларда яшовчи аҳолига квартира шахсий ҳисоб рақами ўрнини эгаллаб, бюрократияни камайтиришга қаратилган «уй китоблари"ни юритиш таклиф қилинди.
Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистондаги Ўзбeкистон элчихоналарида савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи лавозими жорий этилди.
Тошкент ҳокимияти қошидаги жамоатчилик кенгаши ўзининг биринчи йиғилишини ўтказиб, таркибни эълон қилди.
Бельгия терма жамоаси Японияга қарши ўйинда 0:2 ҳисобида ортда бораётган бўлишига қарамай, якунда ғолиб бўлди ва мундиал чорак финалига чиқди.
Тошкентдаги Пучон университети мактабгача таълим, корейс тили, архитектура ва дизайн йўналишлари бўйича дастлабки талабаларни қабул қилади.
Неймарнинг бир голи ва гол билан якунланган паси Бразилияга Мексика устидан ғалаба келтирди.
15 июлдан энг кам иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори ўртача 7 фоизга оширилади.
Спортчиларни жаҳон ва Осиё чемпионатлари, олимпия ўйинлари ва мусобақаларга тайёрлаш учун 5 та марказ ташкил этилади.
ДСҚ раҳбари Бегзод Мусаев 2005 йилдаги солиқ ислоҳотлари натижасида тадбиркорлар аутсорсинг қўллай бошлаганини маълум қилди.
15 июлдан энг кам маошни 7 фоизга ошириш режалаштирилмоқда, дея ахборот берди иқтисод вазирининг биринчи ўринбосари. Ярим йилда инфляция даражаси 6,2 фоизни ташкил этди.
Улуғбек Лапасов Женевадаги БМТ бўлинмаси ва бошқа халқаро ташкилотлардаги Ўзбекистоннинг доимий вакили этиб тайинланди.
Маданият вазирлиги ҳузурида Ўзбекистон Давлат филармонияси ташкил этилмоқда. Унинг зиммасига мамлакатда мусиқа ва рақс санъатини ривожлантириш вазифаси юклатилди.
Жиноятлар сони йил бошидан буён 40 фоизга камайди, дея хабар қилди ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов Сенатдаги ҳисоботида.
Ўзбекистон молия вазири Жамшид Қўчқоров мамлакат солиқ тизимида «Совет даври» унсурлари борлигини айтди.
Меҳнат вазирлиги Buyuk Kelajak экспертларини вазирнинг штатсиз маслаҳатчиси лавозимига жалб қилиш имкониятларини кўриб чиқмоқда.
Тошкент вилоятининг «Туябўғиз» сув омбори қошида кичик ГЭС қуриш ишлари жорий йилнинг июнь ойида бошланган.
Хорватия термаси пенальтилар сериясида Дания устидан ғалаба қозониб, жаҳон чемпионати-2018 чорак финалига чиқди.
Россия термаси жаҳон чемпионати-2018 да пенальтилар сериясида Испания жамоасини мағлуб этиб, чорак финалга чиқди.
Голларга бой кечган учрашувда Франция Аргентинадан устун келди ва чорак финалнинг илк иштирокчисига айланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг