Сардор Рустамбоев Ўзбекистоннинг Франциядаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди.
Президент Олмазор туманида Olmazor city маркази қурилиши бўйича лойиҳани маъқуллади.
Шавкат Мирзиёев эшитишида муаммоси бор фуқаролар саводхонлиги, тарбияси, ишлаши, дам олиш ва даволаниш шароитларини яхшилаш мақсадида алоҳида қарор тайёрлаш бўйича топшириқ берди.
Барча ҳудудларда халқ фикрини ўрганган Сенат тўйлар, оилавий тадбирлар ва бошқа маросимларни чекламасликка қарор қилди.
Тошкент ўйинчоқлари фабрикаси негизида бешта инвестиция лойиҳаси амалга оширилади, Шавкат Мирзиёев улардан бирида ишлаб чиқариш жараёни билан танишди.
Президент Самарқандда «Ипак йўли» халқаро туризм университетини очиш ҳақидаги қарорга имзо чекди.
Шавкат Мирзиёев телефон орқали Гурбангули Бердимуҳамедовни туғилган куни билан табриклади.
«Ўзавтосаноат» компаниясининг собиқ раиси Умиджон Салимов компания бошқарув раисининг ривожлантириш ва маркетинг бўйича ўринбосари бўлди.
ДСҚ тизимида 1245 ходим вазифасидан озод қилинди. ДСҚ барча турдаги солиқ текширувларини ўтказишни вақтинча тақиқлади.
Япония ва Колумбия терма жамоаси жаҳон чемпионати-2018 нинг плей-оффига чиқди. 1/8 финалда улар Англия ва Бельгияга қарши ўйнайди.
Бош прокурор Отабек Муродов Сенатда собиқ бош прокурор Рашитжон Қодировга нисбатан очилган жиноий ишга изоҳ берди.
Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов Ўзбекистонда тарихий объектларни сақлаб қолиш бўйича ишлар тубдан кучайтирилишини маълум қилди.
Сенат раиси Ниғматилла Йўлдошев таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида мутахассислар етишмаётганини билдирди ҳамда бошқа муаммоларга ҳам эътибор қаратди.
Янги ўқув йилида Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетига 160 киши қабул қилинади, кириш имтиҳонида оғзаки суҳбат ҳам ўтказилади.
Халқ таълими вазирлиги раҳбар лавозимларига ходимларни саралаш бошлангани тўғрисида эълон қилди.
Сувли тўсиқлардан ўтиш, танкка қарши ҳаракатлар ва мина майдонларидан ўтишни ўз ичига олган танк биатлони бўйича мусобақа якунланди.
Собиқ халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов Наманган давлат университети ректори бўлди.
Сенат «Жамоат жойларида чилим ва сигарет чекишни чеклаш тўғрисида"ги қонунни маъқуллади.
Сенатнинг пайшанба куни очилган ялпи мажлисида «Экстремизмга қарши курашиш ҳақида"ги қонунни тасдиқлади.
Ташқи ишлар вазирлигининг Америка мамлакатлари билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган Саид Рустамов Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчиси этиб тайинланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг