Ўзбекистон экспортида хизматлар, импорт тузилмасида эса машина ва ускуналар етакчилик қилмоқда. Мамлакат ташқи савдо айланмаси январь-март ойларида қарийб 8 млрд долларни ташкил этди.
Шавкат Мирзиёев Илҳом Алиевни президентликка қайта сайлангани билан табриклаб, уни Ўзбекистонга таклиф қилди.
Ўзбекистон ва Греция ТИВлар ўртасидаги мунтазам сиёсий маслаҳатлашувлар, Савдо-иқтисодий ва фан-техникавий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўмита мажлисларини қайта бошлашга қизиқиш билдирди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 13 апрель куни Сирдарё вилоятига боради.
Пойтахтнинг Мирзо Улуғбек тумани ҳокими бўлиб ишлаб келаётган Шерзод Кудбиев бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири бўлди.
Тошкентнинг Олмазор тумани ҳокими Абдуқаҳҳор Тўхтаев қурилиш вазири этиб тайинланди.
Бухоролик 70 ёшли Муҳаммад Қудратов велосипедда Ўзбекистон бўйлаб саёҳатга йўл олди.
Ўзбекистон президенти Озарбайжоннинг амалдаги президентини ушбу лавозимга қайта сайлангани билан табриклади.
Президент давлат хизматларини кўрсатиш жараёнлари ва муддатларини тубдан қисқартириш, бланк ва шаклларни сезиларли даражада оптималлаштиришга топшириқ берди.
Ўзбекистонда ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари ёки рухсатнома олмасдан қурилган турар жойларга мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акция ўтказилади.
Январь-мартда ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 20,1 фоизга ўсиб, 1,5 млн сўмдан зиёдроқни ташкил этди.
Ўзбекистон президенти Жазоир президентига Ил-76 қулаши оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан ҳамдардлик йўллади.
Тошкентда кадастр йиғмажилди ва квартирага эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат ўрнига кадастр паспорти жорий этилади.
Президент тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини қисқартириш ва соддалаштириш тўғрисидаги фармонга имзо чекди.
«Кварц» компанияси Ўзбекистонда биринчи бўлиб IPO ўтказди. Жойлаштирилган акциялар ҳажми 2,475 миллионтани ташкил этди.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири лавозимида ишлаган Актам Ҳаитов Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Теҳронда Ўзбекистон-Эрон савдо уйининг очилиш маросимида ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев иштирок этди.
Бир ой давомида Ўзбекистон олтин-валюта захиралари 151 млн долларга кўпайиб, апрель бошида 27 млрд доллардан зиёдроқни ташкил этди.
Тошкент ИИББга ЙҲХБ, миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизмати ҳамда бошқа хизматлар фаолияти бўйича барча мурожаатларни Telegram-бот орқали юбориш мумкин.
Президент «Давлат харидлари тўғрисида"ги қонунни имзолади. Аввал бу соҳа 30 дан ортиқ норматив ҳужжатлар билан тартибга солинар эди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг