Президент Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси ташқи ишлар вазири Кан Гён Хвани қабул қилди.
Шавкатбек Иргашев яна Мирзо Улуғбек тумани ҳокими лавозимини эгаллади.
Ўзбекистон Корея ярим оролида тинчлик, барқарорлик ва хавфсизлик ўрнатиш учун Корея Республикаси саъй-ҳаракатларини қатъиян қўллаб-қувватлашини тасдиқлади.
Президент Шавкат Мирзиёев 19 апрель кунлари Бухоро ва Навоий вилоятларига ташриф буюради.
1 майдан Тошкентда иссиқ сув ва иситиш тарифлари оширилади.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси этиб Жасур Акромов тайинланди.
Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов мажбурий меҳнатга чек қўйиш учун чоралар кўришга ваъда берди. У аввал ушбу масалага эътибор қаратмаганини тан олди.
Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов ўқитувчиларнинг ўз вазифасига кирмайдиган ишларга жалб этилишига нуқта қўйишда унга қатъият етишмаганини тан олди.
Мажбурий меҳнат бўйича ҳар бир ҳолат фавқулодда вазият сифатида кўриб чиқилади. Президент Шавкат Мирзиёевнинг ушбу топшириғи видеоселектор йиғилишида бош вазир Абдулла Арипов томонидан эълон қилинди.
Ўзбекистон ва Колумбия сиёсий маслаҳатлашувларни мунтазам ўтказиш ва ишбилармон доира вакиллари ўртасидаги алоқаларни фаоллаштириш имкониятларини кўриб чиқмоқда.
Президент ижтимоий соҳа вакилларини ободонлаштириш ишларига жалб этишни тақиқлаш бўйича ҳуқуқий механизм ишлаб чиқишни топширди. У Бош прокуратурага ўқитувчи Диана Еникееванинг ўлимида айбдор шахсларни жавобгарликка тортишга буйруқ берди.
Наманган вилоятида 1997 йилда туғилган маъмурий суд ёрдамида туғилганлик ҳақидаги гувоҳномага эга бўлди.
1 майдан Тошкент аҳолиси учун совуқ сув тарифлари оширилади.
Ўзбекистон ва Эрон бир қатор товарларга нисбатан имтиёзли божхона режими тўғрисидаги келишувни имзолашни режалаштирмоқда.
Январь-мартда аҳоли умумий даромадлари 43,2 трлн сўмни, бир кишига ўртача ҳисоблаганда 1,3 млн сўмни ташкил этди.
Президент диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисидаги фармонни имзолади.
ИИББ қошидаги Махсус тергов мажмуаси стенография, видеокузатув, аудио ва видео қайд этиш тизимлари, шунингдек Гезелла ойнаси билан таъминланган.
9 май байрами муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 5 млн сўмдан берилади.
Ўзбекистон ва Россия АКТ вазирликлари вакиллари ҳамкорликдаги телеканални очиш истиқболларини муҳокама қилди.
Япониянинг Kawasaki Heavy Industries компанияси Ўзбекистонда табиий газдан бензин ишлаб чиқариш бўйича завод қуриши мумкин.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг