Тошкент Ободонлаштириш бошқармаси мутахассислари Қоратош кўчасида асфальт қопламаси деформацияси сабабларини аниқлади.
АҚШ Ўзбекистонга саратон касаллигига қарши 2,9 млн долларлик дор-дармонларни беғараз ёрдам сифатида етказиб берди.
«Тошкент-Олмаота-Тошкент» халқаро автобус қатнови 12 апрелдан ишга туширилади. Йўл ҳақи 100 минг сўмни ташкил этади.
Суд адвокат Сергей Майоровнинг Бобомурод Абдуллаев иши бўйича МХХнинг собиқ терговчиларини гувоҳ сифатида чақириш ҳақидаги даъвосини қондирди.
Онлайн касса аппаратларини жорий этиш бўйича синов лойиҳаси вақтида 500 тадбиркорга улар бепул тақдим этилади.
Hyundai юк автомобилларини ишлаб чиқариш «Қўқон» эркин иқтисодий зонасида йўлга қўйилади, лойиҳа қиймати 130 млн долларни ташкил этади.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги концепцияси лойиҳасида йил охирига қадар шаҳар ва аҳоли пунктларида транспорт ҳаракати тезлигини 60 км/с гача чеклаш таклиф қилинмоқда.
Қарздорлар маълумотлар базасига ЭКОИҲнинг 2 баробаридан ортиқ қарзи бор фуқаролар ва 5 баробаридан зиёд қарздорликка эга ташкилотларни киритиш таклиф қилинмоқда.
Гиёҳванд моддалар сақлаш айби билан судланган Тошкент вилояти ИИБнинг собиқ ходими Даврон Пирматов оқланиб, реабитация қилинди.
Ўтган йили жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 262 киши оқланди, бу кўрсаткич беш йил ичида 7 нафарни ташкил этган эди.
Президент Ғайрат Ҳидоятовни бош прокурор ўринбосари лавозимига тайинлади.
Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси биринчи чоракда 107 минг кишига кўпайиб, 32 миллион 763,7 минг кишига етди.
Икки ўсмир «ВАЗ-2101» автомобилини олиб қочиб, бетон тўсиққа бориб уришди, иккиси ҳам шифохонада.
ИИВ якшанба куни Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида содир бўлган учта йирик ЙТҲда тўққиз киши вафот этганини маълум қилди.
Тошкент Жанубий вокзалида поездлар қатнови жадвали эълон қилинди. Аввал улар Шимолий вокзалдан қатнар эди.
Қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаганлик учун жавобгарлик кучайтирилди.
«Ҳеч қандай ривожланиш бўлмади. Илмдаги 90-йиллардаги шароитимиз ҳозиргига нисбатан юз карра яхши эди», — деди президент олимлар билан бўлиб ўтган навбатдаги учрашувда.
Ўзбекистонда Нанотехнологиялар маркази ташкил этилади. Унда жамоавий фойдаланиш лабораториясини ташкил этиш режалаштирилган.
Туркияда иккинчи марта Hestourex соғлиқни сақлаш, спорт ва туризм кўргазмаси бўлиб ўтди. Унда ўзбекистонлик шифокорлар ҳам иштирок этди.
Ўзбекистон боксчилари Жаҳон бокс серияси мусобақасида венесуэлалик рақибларини мағлубиятга учратиб, плей-оффга чиқди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг