Фарҳод Розиев «Ўзбектелеком» бош директори лавозимига тайинланди.
Фарғонада Ўзбекистон ва Тожикистон давлат чегараларини делимитация ва демаркация қилиш бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилиши бўлиб ўтди.
Грузия Ўзбекистонга мамлакат бўйлаб барча турдаги юкларни ташиш нархларига 50 фоизлик чегирма жорий этди.
Бухоро вилоятида 45 та штат бирлигидан иборат Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ташкил этилди
Гематология ва қон қуйиш илмий-тадқиқот институтида қон ўзак ҳужайралари трансплантацияси бўйича жарроҳлик амалиётини ўтказиш ўзлаштирилди.
Умид Аҳмаджонов Марказий Осиё Футбол ассоциациясининг янги президенти этиб сайланди. Аввал ушбу лавозимда Мираброр Усмонов фаолият кўрсатган.
Акмалхўжа Маволонов Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти бошлиғи этиб тайинланди.
Собиқ бош прокурор Рашитжон Қодировга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Ҳукумат тегишли сертификатга эга барча ташкилотларнинг ҳайдовчилар малакасини ошириш билан шуғулланишига рухсат берди. Юридик шахслар ҳайдовчилари учун ҳар икки йилда малака ошириш талаби сақлаб қолинди. Якка тартибдаги тадбиркорлар учун истиснолар жорий этилди.
Ўзбекистон ва Тожикистон чегаралари ўртасидаги битта темир йўл ва саккизта автомобиль ўтказиш пунктлари, шунингдек чегара пости ўз фаолиятини қайтадан бошлайди.
Наманганда наврўз байрами арафасида беш тонналик сумалак тайёрланади. Бу ерда биринчи туризм ва миллий қадриятлар фестивали ўтказилади.
Тошкентда метрополитенда портлаш уюштиришга таҳдид қилган эркак қўлга олинди.
2017 йилда 3500 нафардан ортиқ ўзбекистонлик Жанубий Корея, Россия ва Японияга ташкилий равишда ишлашга жўнатилди.
Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг янги бош мураббийи 2018 йилги жаҳон чемпионати тугаганидан сўнг ишга киришади. Ҳозирча унинг номи ошкор қилингани йўқ.
Турист саёҳат қилиши, ички ишлар идораларида сарсон бўлмаслиги керак, деди Президент. У рўйхатга олиш тизимини тўлиқ электрон шаклга ўтказиш юзасидан кўрсатмалар берди.
Қарши аэропортидан ташқари Андижон, Нукус ва Навоий ҳаво бандаргоҳларида ҳам «Очиқ осмон» режими жорий этилади.
Шавкат Мирзиёев аэропортларда хизмат кўрсатиш билан боғлиқ масалалар, жумладан сунъий навбатлар ва такси хизматлари муаммоларини ҳал этишни топширди.
Қирғизистонда газ портлашида жароҳатланган уч нафар Ўзбекистон фуқаросини ФВВ ва ССВ ватанга олиб келди.
«Ҳисор» қўриқхонасидаги фотоқопқонлар табиий муҳитда яшаётган ёввойи йиртқич ва қушларни қайд этди.
Ўзбекистон суверен кредит рейтинги олган тақдирда еврооблигацияларга 300 млн долларгача миқдорда маблағ киритишни режалаштирмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг