Қозоғистонда кучли совуқ сабабли дизель ёнилғиси музлаб қолган автобусдан 40 нафардан зиёд ўзбекистонлик эвакуация қилинди.
Абдулазиз Камилов АҚШ Конгресси Кутубхонасидаги брифингда Шавкат Мирзиёев президентлигининг биринчи йили якунлари ҳамда мамлакат раҳбариятининг келгусидаги режалари тўғрисида сўзлади.
Оқтўба вилоятидаги фожиа муносабати билан бутун Қозоғистонда «Автобус» тезкор-профилактик тадбирлар ўтказилади.
Жарроҳлар 11 ойлик бола танасидан 12 та пўлат игнани чиқариб олди. Шифокорлар кимдир мунтазам равишда гўдак танасига уларни киритиб борганини тахмин қилмоқда.
GM Uzbekistan ҚК биринчи чоракда Chevrolet Orlando автомобилини йиғишни тўхтатади.
Ичимлик суви таъминоти хизматлари тарифларига бир кубометр учун 100 сўм миқдорида устама белгиланди.
«Ўзбеккино» кинотеатрларни умумреспублика тармоғига бирлаштириб, электрон чипталарни жорий этишни таклиф қилмоқда.
Ўзбекистон Футбол федерацияси президенти ва Мадриднинг «Реал» жамоаси президенти Испанияда учрашув ўтказди.
Қозоғистондаги автобус ёнғинида ҳалок бўлганларнинг оилаларига моддий ёрдам учун эълон қилинган хайрия акциясининг биринчи кунида 60 млн сўм йиғилди.
Ўзбекистонда Эрон ҳудудидан жуда иссиқ ҳаво оқими кириб келгани муносабати билан аномал иссиқ ҳарорат кузатилмоқда.
Сергели туманида ўзини ЙҲХБ ходими деб таништирган эркак автомобиль ҳайдовчилари ҳужжатларини текширди.
Ўзбекистон Президенти Қозоғистонда автобус ёнишида ҳалок бўлганларнинг оилаларига нафақатлар ажратиш тўғрисида топшириқ берди.
Ақтўбедаги фалокат мамлакат раҳбарияти ва барча даражадаги раҳбарлар ўз вақтида муаммо ва камчиликларни бартараф этмаганидан далолат беради, дея тан олди Шавкат Мирзиёев.
Қозоғистонда автобусдаги ёнғинда ҳалок бўлганлар 52 фуқаро жасадлари Тошкентга олиб келинди. ФВВ автобусда бўлган дея тахмин қилинаётган шахслар рўйхатини эълон қилди.
Ўзбекистон ҳукумат делегацияси аъзолари ёнғинда жароҳат олган икки ўзбекистонлик ётқизилган Ақтўбедаги шифохонага ташриф буюрди.
23 ёшгача футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати чорак финалида Ўзбекистон термаси Япония термасини йирик ҳисобда мағлуб этди.
Ўзбекистон масжидларидаги жума намозларида Қозоғистонда автобусдаги ёнғинда ҳалок бўлганлар хотираси ёдга олинди.
Тошкентда янги кўп қаватли уйларнинг биринчи ва иккинчи қаватлари ҳамда якка тартибдаги хонадонларда хусусий болалар боғчалари очилади.
«Ижтимоий фикр» маркази сўровида қатнашганларнинг 66 фоизга яқини мутахассислик бўйича ишга жойлашишни Ўзбекистондаги энг ўткир муаммолардан бири сифатида эътироф этди.
Тошкент аэропортига учиб келган халқаро рейслар йўловчиларига хизмат кўрсатиш вақти икки соатдан ярим соатга қисқарди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг