Қутқарувчилар отряди икки соатга яқин вақт ичида Тошкент вилояти тоғларида адашиб қолган сайёҳлари излаб топди.
Ўзбекистон ва Туркия авиацион ҳукуматлари Самарқанд ва Истанбул ўртасида доимий рейсларни йўлга қўйишга келишиб олди.
Наманган вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров ўқитувчи ва шифокорларни ободонлаштириш ва қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилиш амалиётига чек қўйишга ваъда берди.
Президент Олмалиқ аҳолиси билан қалбдан суҳбатлашиб, «бугун яшаш керак», деди ва ОКМК раҳбарини шаҳарнинг фахрий ҳокими этиб тайинлади.
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти Чирчиқда жойлашади. Янги ўқув йилидан бошлаб ОТМ сиртқи бўлими очилади.
Тошкентда 1979 йилда авиаҳалокатга учраган «Пахтакор» футболчилари хотираси ёдга олинди.
Олой, Юнусобод ва Қўйлиқ бозорларидаги банкоматлар орқали кунига 100 минг сўмгача пулни нақдлаштириш мумкин.
Шавкат Мирзиёев «Олмалиқ кон-металлургия комбинати ривожланишининг иккинчи босқичи» лойиҳасини бошлашга бағишланган маросимда иштирок этди.
Пойтахт иккиламчи квартира бозоридаги ўртача нархлар июль ойида 1 фоизга қимматлашди.
Тошкентнинг «Пахтакор» футбол клуби австралиялик ярим ҳимоячи Ростин Гриффитс билан шартнома имзолади.
World Taekwondo Президенти Чо Чунг Вон Тошкентнинг фахрий фуқароси ва Ўзбекистон Миллий университети фахрий фан доктори унвонига сазовор бўлди.
Халқаро мусобақаларда юқори натижаларга эришган спортчиларга умрбод ойлик тўловлар тақдим этилади.
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги вакиллари Халқаро армия ўйинларида илк бор иштирок этиб, ҳарбий муҳандислар танловида учинчи ўринни қўлга киритди.
Йил охирига қадар Тошкент вилоятида 17 та кичик саноат зонаси ташкил этилади.
Тошкент метрополитени раҳбари йўловчилар оқимининг камайиши сабаблари ва янги станциялар қурилиши режалари тўғрисида сўзлаб берди.
Абдусаид Кўчимов Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА) бош директори этиб тайинланди.
Бахтиёр Сайфуллаев маданият вазири бўлди, Озодбек Назарбеков вазирнинг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Президент ҳудудларни ривожлантиришни жадаллаштириш бўйича йиғилиш ўтказди. Мамлакат секторларга ажратилди, уларнинг раҳбарларига муаммоларни ўз жойида ҳал этиш ваколати берилди.
Янги ўқув йилидан бошлаб 15 та ОТМда педагогик йўналишлар бўйича сиртқи бўлимлар очилади.
10 сентябрга қадар бутун Ўзбекистон бўйича 1235 та мактаб ярмаркаси фаолият кўрсатади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг