ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов Швейцариянинг янги тайинланган элчиси Оливье Шавни қабул қилди.
Оренбург вилоятидаги ЙТҲ натижасида ўн уч нафар Ўзбекистон фуқароси енгил жароҳат олган.
Актам Ҳаитов Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига раҳбар этиб тайинланди.
Президент Ўзбекистон Давлат консерваториясини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлади.
Пойтахт ҳокимияти чиқиндилар учун қутилар етишмаслиги муаммосини ҳал этишга киришди.
Қўқон, Марғилон ва Андижон ўртасида электропоезд ҳаракати йўлга қўйилди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Осиё инфратузилма инвестициялари банки президенти Цзинь Лицюнни қабул қилди.
Содиқжон Турдиев ЎзЛиДеП раиси лавозимини тарк этди. Бахтиёр Якубов партия раҳбари вазифасини бажарувчи бўлди.
Ўзбекистон бош вазири Чўлпон-Отадаги (Қирғизистон) ҳукуматлараро комиссия мажлисида иштирок этади.
Тикланиш ва тараққиёт фонди эркин иқтисодий зоналардаги инвестиция лойиҳаларига 100 млн долларлик кредит ажратади.
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Латвиянинг Тошкентдаги элчиси миссиясини тамомлаётган Эдгарс Бондарсни қабул қилди.
Ўзбекистон миллий университети иккинчи олий таълимни олишни истаганлар учун сиртқи бўлим очди.
ТИВ хабар қилишича, четга чиқиш стикерларини бекор қилиш ва хорижга чиқиш паспортларини жорий этиш ҳақидаги қарор лойиҳалари тайёр ва идоралараро келишув босқичида турибди.
Барча ҳудудларда кичик киностудиялар ва кинозаллари бўлган маданий-кўнгилочар комплекслар очилади.
Президент Азиз Абдуҳакимовни Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси лавозимига тайинлади.
ФВВ Қирғизистондаги аварияда жароҳатланганлар даволанаётгани, уларнинг аҳволи яхшиланаётганини маълум қилди.
Германиялик автопойгачи Райнер Цитлоу 6 кунда 11 мамлакат, жумладан Ўзбекистон бўйлаб 12,3 минг км босиб ўтиб жаҳон рекордини ўрнатмоқчи.
Январь-июнь ойларида Ўзбекистон иқтисодиётига ўзлаштирилган хорижий инвестициялар ва кредитлар ҳажми 13,8 фоизга ўсиб, 1,85 млрд долларни ташкил этди.
Президент қурилиш соҳаси ходимлари кунини нишонлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.
2017 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда расмий ишсизлик даражаси 5,2 фоизни ташкил этди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг