Ўзбекистонда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни жорий этилганидан сўнг жиноятлар миқдори 7,3 фоизга камайди.
ИИВ автомобиллари кўп маротаба ЙҲҚни бузгани камералар томонидан қайд этилган ташкилотлар рўйхатини эълон қилди.
ССП тузилмасида Халқаро тижорий арбитраж суд ташкил этилади. Президентнинг тадбиркорлар билан учрашуви ва ҳар йили Иқтисодий форум ўтказиш режалаштирилган.
2018 йилдан умра зиёрати учун квота 10 минг кишига оширилади. Зиёратчилар учун имтиёзли авиачипталар жорий этилади.
Тошкентда 9-синф битирувчилари ва уларнинг ота-оналари ўртасида 11 йиллик таълим тўғрисида сўровнома ўтказилди. Шундай сўровномалар бутун мамлакат бўйлаб ўтказилади.
Шавкат Мирзиёев Португалия Президентига ушбу мамлакатдаги ўрмон ёнғинлари натижасида инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди.
Ўзбекистон вакиллари Хитой Тайбэйда спорт курашлари бўйича Осиё чемпионати совриндорларига айланишди.
Ахмед Реймов Бердақ номидаги Қорақалпоғистон давлат университетига ректор бўлди.
Ўзбекистонда наслдор, спорт ва хизмат отлари кўпайтирилиб, от спорти ривожлантирилади.
Ўрганишлар Боровский тиббиёт коллежи фаолиятида жиддий камчиликлар мавжудлигини кўрсатди. Янги ўқув йилида ҳужжатларни қабул қилиш тўхтатилди.
Адлия вазирининг собиқ ўринбосари ИИВ Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси бошлиғи бўлди.
Япония Ўзбекистон фуқаролари учун қисқа муддатли виза олиш учун ариза бериш тартибини соддалаштирди.
Тошкент кичик ҳалқа йўлидан Фарғона йўли кўчасига ўтиш қисми йўл ўтказгич қурилиши муносабати билан ёпилди.
2017 йилда тижорат банклари устав капиталидаги давлат улуши 500 млн долларга оширилади.
Майданак обсерваториясида ўта янги юлдуз чақнаши қайд этилди.
«Ижтимоий фикр» маркази Ўзбекистон фуқароларининг коррупцион ҳодисаларга муносабатини ўрганди.
Дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида ҳаво ҳарорати +40 даражадан юқорига кўтарилади.
Шавкат Мирзиёев Тошкентнинг Учтепа туманида технопарк лойиҳаси билан танишди.
Президент таклифига биноан Учтепа туманидаги 78-мактабда тажриба тариқасида 11 йиллик таълим қайта тикланади.
Эдриан Макдэйд Ирландиянинг қароргоҳи Москвада жойлашган Ўзбекистондаги элчиси бўлди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг