Архив

Ходимларини ҳақорат қилган Фарғона вилояти кадастр бошлиғи ҳайфсан олди
18 май 2024, 09:41

Ходимларини ҳақорат қилган Фарғона вилояти кадастр бошлиғи ҳайфсан олди

Zoom орқали ўтказилган мажлисда ходимларини ҳақорат қилган Фарғона вилояти кадастр бошқармаси бошлиғи Нодир Машраповга ҳайфсан берилди. У йиғилиш давомида ходимлар томонидан йўл қўйилган камчиликларни таҳлил қилиш вақтида асабларини жиловлай олмаган.

17 май куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
17 май 2024, 22:30

17 май куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Марказий Осиёнинг ташқи душманлари ҳақида гапирган Тоқаев, Тошкентга келган Малайзия бош вазири, Аи-80 бензини ишлаб чиқаришни тўхтатадиган БНҚИЗ, бир йил аввалгидан кўпроқ Шенген виза олган ўзбекистонликлар ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Фарғонада қўрқитиб қўйиш учун ёш болани машина юкхонасига қамаб қўйган шахсга жиноят иши қўзғатилди
17 май 2024, 21:26

Фарғонада қўрқитиб қўйиш учун ёш болани машина юкхонасига қамаб қўйган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида уйи деразасини тош отиб синдирган қўшни болани қўрқитиб қўйиш учун машинаси юкхонасига солиб ҳаракатланган фуқарога жиноят иши қўзғатилди.

Табиий чанг — Тошкент ҳавоси ифлосланишининг асосий сабаби — Экология вазирлиги
17 май 2024, 20:46

Табиий чанг — Тошкент ҳавоси ифлосланишининг асосий сабаби — Экология вазирлиги

Экология вазирлиги Тошкент атмосферасида PM2,5 заррачалари кўпайишининг сабабларини санади. ЖБ ҳамкорлигидаги ўрганишларда ҳаво ифлосланиши асосан табиий чанг (36 фоиз) туфайли юзага келаётгани аниқланган. Бундан ташқари, иссиқлик таъминоти, транспортлар ва саноат корхоналари ҳам ўз улушига эга.

Қозоғистонда Россия қонунчилигини бузган Ўзбекистон фуқароларини ҳибсга олиш бошланди
17 май 2024, 19:52

Қозоғистонда Россия қонунчилигини бузган Ўзбекистон фуқароларини ҳибсга олиш бошланди

Қозоғистон ҳукумати Россия қонунчилигини бузган ёки жарима тўламаган Ўзбекистон фуқароларини ҳибсга олишни бошлади. Аввалроқ ТИВ Қозоғистон ва Россия маъмурий ва жиноий ишлар бўйича қарорларни ўзаро тан олиш ва ижро этишга келишиб олгани ҳақида огоҳлантирган эди.

«Қанча эмас, қандай яшаш муҳим». Тўқувчи Феруза Шоджонова ҳикояси
17 май 2024, 19:04

«Қанча эмас, қандай яшаш муҳим». Тўқувчи Феруза Шоджонова ҳикояси

У опаси каби орқа мушак атрофияси ташхиси билан туғилган. Шу касаллик сабаб 12 ёшида опасидан айрилган — шифокорлар унинг ҳам кўп яшамаслигини айтган. Аммо у ҳаётга ташналиги сабаб, тўқиш баҳона, ўз ўрнини топишга муваффақ бўлди. Бу ҳикоя — «Ирода» лойиҳасининг илк қаҳрамони Феруза Шоджонова ҳақида.

Зиёрат туризми, ислом молияси, «Ҳалол» сертификатлаштириш — Ўзбекистон ва Малайзия ўртасида қўшма баёнот имзоланди
17 май 2024, 18:54

Зиёрат туризми, ислом молияси, «Ҳалол» сертификатлаштириш — Ўзбекистон ва Малайзия ўртасида қўшма баёнот имзоланди

Ўзбекистон президенти ва Малайзия бош вазири ислом молияси, «Ҳалол» сертификатлаштириш, сунъий интеллект, туризм соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олди. Зиёрат туризми бўйича «Умра плюс» дастури йўлга қўйилади. Президент Ўзбекистон-Малайзия саноат зонасини ташкил этишга тайёрлигини айтди.

Украина Россиянинг Харьков вилоятидаги ҳужумини барқарорлаштиришга муваффақ бўлди
17 май 2024, 18:23

Украина Россиянинг Харьков вилоятидаги ҳужумини барқарорлаштиришга муваффақ бўлди

Украина қўшинлари Харьков вилоятининг шимолида Россия армиясининг ҳужуми билан боғлиқ вазиятни барқарорлаштирди, деди Украина президенти Владимир Зеленский. Россия президенти Владимир Путин «бугунги кунда» Россиянинг Харьковни олиш режаси йўқлигини маълум қилди.

«Истеъмолчиларнинг ичимлик сувидан 1 трлн сўм қарзи мавжуд» — «Ўзсувтаъминот»
17 май 2024, 18:15

«Истеъмолчиларнинг ичимлик сувидан 1 трлн сўм қарзи мавжуд» — «Ўзсувтаъминот»

Ўзбекистонда истеъмолчиларнинг ичимлик сувидан қарздорлиги 1 трлн сўмни ташкил этмоқда. Шундан 740,5 млрд сўми жисмоний, қолгани эса юридик истеъмолчилар ҳиссасига тўғри келмоқда. «Ўзсувтаъминот» вакилига кўра, энг кўп қарздор ҳудудлар Тошкент шаҳри, Андижон ва Тошкент вилоятлари ҳисобланади.

Сенатнинг эллик иккинчи ялпи мажлиси 18 май куни чақирилади
17 май 2024, 17:55

Сенатнинг эллик иккинчи ялпи мажлиси 18 май куни чақирилади

Сенатнинг эллик иккинчи ялпи мажлиси 18 май куни ўтказилади. Унда Солиқ кодексининг 227−1-моддасига ўзгартириш киритиш, давлат мулкини ижарага беришда маъмурий жавобгарликни кучайтириш ва бошқа қонунларга ўзгартиришлар киритиш муҳокама қилинади. Марказий банкининг 2023 йилдаги ҳисоботи эшитилади.

Ўзбекистон фуқаролари 2023 йилда аввалги йилга нисбатан 16,7 фоиз кўпроқ Шенген визаларини олди
17 май 2024, 17:48

Ўзбекистон фуқаролари 2023 йилда аввалги йилга нисбатан 16,7 фоиз кўпроқ Шенген визаларини олди

Еврокомиссия маълумотларига кўра, 2023 йилда Ўзбекистон фуқаролари Шенген визасини олиш учун 46,5 мингта ариза топширди (+17,7 фоиз), шундан 38,33 минг нафар мурожаатчи ижобий жавоб олди, бу 2022 йилги кўрсаткичдан 16,7 фоизга кўпроқ. Шунингдек, рад этилган аризалар улуши бироз ошган.

«Бу — ҳам болаликдан қизиқиш, ҳам ота касб». 22 ёшли тракторчи қиз билан суҳбат
17 май 2024, 17:39

«Бу — ҳам болаликдан қизиқиш, ҳам ота касб». 22 ёшли тракторчи қиз билан суҳбат

Сойибободлик 22 яшар Зиёда Жўрабоевани Гулистон туманида кўпчилик танийди. У беш йилдан бери трактор ҳайдайди. «Одам ҳаётга бир марта келади, шу боис ўз қизиқиши билан яшаши керак», — дейди у. «Газета.uz» мухбири Сирдарёга бориб, тракторчи қиз билан суҳбатлашди.

Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (18−19 май)
17 май 2024, 17:28

Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (18−19 май)

Тўққизта кинопремьера, «Тепло» ярмаркаси, Тоҳир Содиқов, «Юлдузли оқшом» концертлари, ижодий маҳорат дарслари, спектакллар, «Европа куни» фестивали ва дам олиш кунларидаги бошқа қизиқарли тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.

Россияда ота-она қарамоғисиз қолган икки ёшли қизча Ўзбекистонга қайтарилди
17 май 2024, 17:25

Россияда ота-она қарамоғисиз қолган икки ёшли қизча Ўзбекистонга қайтарилди

Россияда ота-она қарамоғисиз қолган ўзбекистонлик икки ёшли қиз ватанига қайтарилди. У ёрдам сўраб болалар омбудсманига мурожаат қилган бувисининг қарамоғига топширилди.

Uzbekistan Airways Ҳаж мавсуми учун 124 та чартер йўловчи парвозини амалга оширади
17 май 2024, 17:01

Uzbekistan Airways Ҳаж мавсуми учун 124 та чартер йўловчи парвозини амалга оширади

Uzbekistan Airways «Ҳаж-2024» дастури доирасида 124 та чартер йўловчи парвозини амалга оширади. 15 минг 130 нафар зиёратчи Boeing 767 самолётларида ташилиши, уларга аэропортда рўйхатдан ўтиш вақтида иссиқ нонушта, парвоз давомида эса махсус таомлар тарқатилиши режалаштирилган.

Қозоғистон президенти «Марказий Осиё давлатларини бўлмоқчи бўлган ташқи кучларга» қаршилик кўрсатишга чақирди
17 май 2024, 16:55

Қозоғистон президенти «Марказий Осиё давлатларини бўлмоқчи бўлган ташқи кучларга» қаршилик кўрсатишга чақирди

Қозоғистон президенти Марказий Осиё хавфсизлик кенгашлари котиблари билан бўлиб ўтган биринчи учрашувда «минтақа давлатларини бир-бирига қарама-қарши қўйиш ва уларни бўлмоқчи бўлган ташқи кучларга биргаликда қаршилик кўрсатишга» чақирди.

Малайзия бош вазири Ўзбекистонга келди (фото)
17 май 2024, 15:21

Малайзия бош вазири Ўзбекистонга келди (фото)

Жума куни Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Малайзия бош вазири Анвар Иброҳимни аэропортда ҳамкасби Абдулла Арипов кутиб олди. Улар «Янги Ўзбекистон» боғида Мустақиллик монументи пойига гул қўйди. Ҳукумат раҳбари куннинг 2-ярмида «Кўксарой» қароргоҳида олий даражадаги тадбирларда қатнашади.

Нега турар жой мажмуалари қурувчи ташкилотлар тақдим этган лойиҳага мос келмайди? Архитектор фикри
17 май 2024, 15:04

Нега турар жой мажмуалари қурувчи ташкилотлар тақдим этган лойиҳага мос келмайди? Архитектор фикри

Янги турар жой сотиб олганлар объектлари қурилишдан олдин тақдим этилган лойиҳаларга мос келмаслигидан доимо шикоят қилади. «CaEX Бизнинг уйлар 2024» кўргазмаси давомида архитекторлар номутаносибликларга нима сабаб бўлиши ва ўзлари қандай муаммоларга дуч келиши ҳақида гапириб ўтди.

Июндан айрим поездларнинг қўшимча қатнови йўлга қўйилади
17 май 2024, 13:18

Июндан айрим поездларнинг қўшимча қатнови йўлга қўйилади

3 июндан Андижон-Термиз ва Тошкент-Андижон, 6 июндан эса Андижон-Қўнғирот йўналишида қўшимча поездлар қатнай бошлайди.

«Вақт ўтиши билан прогрессив солиқ шкаласи ҳақида ўйлаш мумкин бўлади» — Cолиқ қўмитаси вакили
17 май 2024, 12:57

«Вақт ўтиши билан прогрессив солиқ шкаласи ҳақида ўйлаш мумкин бўлади» — Cолиқ қўмитаси вакили

ДСҚнинг Стратегик режалаштириш бошқармаси бошлиғи Тимур Исмоилов аксар хорижий мамлакатларда солиқ йиғиш бўйича ягона ставка қўлланмаслигини таъкидлади. «Вақт ўтиши билан, тизим бутунлай мустаҳкамлангандан сўнг солиққа тортишнинг прогрессив шкаласига ўтиш ҳақида ўйлаш мумкин», — деди у.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг