Президент қарори билан «Термиз халқаро савдо маркази» эркин савдо зонасида улгуржи ва чакана савдо учун тўлов сифатида АҚШ доллари, евро, Россия рубли ва юань валюталарини қабул қилишга рухсат берилди.
Мониторинг ДХМларнинг ногиронлиги бўлган шахсларга хизмат кўрсатишга шайлик даражаси турлича эканини кўрсатди. Нима учун бир шаҳарда давлат хизматлари турлича тақдим этилади? «Газетa.uz» колумнисти Дилмурод Юсупов ягона стандартларни жорий этиш орқали муаммони ҳал қилиш мумкин, деб ҳисоблайди.
Президент Coca Cola компанияси раиси ва бош директори Жеймс Куинсини қабул қилди. Инвестициялар ҳажмини кенгайтириш, маҳсулот турларини кўпайтириш ва кадрлар тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди. Чоршанба куни компания мамлакатдаги тўртинчи заводини очди. Бешинчиси келаси йили очилиши кутилмоқда.
Самарқанд вилояти Пастдарғом туманидаги нотурар жойда хандақ қазилиши оқибатида қўшни уй қулаб тушди. Келтирилган зарар ёки жабрланиш ҳолатлари ҳақида маълумот берилмади.
Молдова президенти Майя Санду россиялик журналист Юрий Дуднинг «вДудь» лойиҳасига интервью берди. Суҳбат давомида Санду президентлик ҳаёти, Молдова коррупцияни енгишга ва Евроиттифоққа киришга қандай уринаётгани, Украинадаги уруш, Россия билан муносабатлар, цензура ҳақида фикр билдирди.
Халқаро валюта жамғармаси миссияси Ўзбекистон билан 2024 йилги маслаҳатлашув якунлари бўйича баёнотни эълон қилди. Миссия, жумладан, мамлакатга манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги қонунни қабул қилиш ва даромадларни декларациялашнинг самарали тизимини жорий қилишни тезлаштиришни тавсия қилди.
Апрель ойида аҳоли томонидан сезилган инфляция даражаси ўтган ойга нисбатан бироз тезлашиб, 13,7 фоизни (+1 фоиз) ташкил этди. Респондентлар орасида дорилар ва тиббий хизматлар нархи кескин ошганини қайд этганлар сони сезиларли даражада кўпайди.
Сариосиё туманидаги маҳаллага келиб қолган айиқ отиб ўлдирилди. Экология вазирлиги ҳайвон ИИБ ходимига жароҳат етказгани, мактабга кириб, ўқувчилар ҳаётига хавф солгани учун «тезкор чора кўриш талаб қилинганини» билдирди.
Ўзбекистон аҳолисининг йиллик инфляцион кутилмаси коммунал хизматлар нархлари кўтарилишидан сўнг кескин ошди, дейилади Марказий банкнинг мартда ўтказган сўрови натижасида. Корхоналар ҳам бу омилни қайд этган, аммо улар валюта курси ўзгаришининг инфляцияга таъсиридан кўпроқ ташвишланмоқда.
Венесуэла замонавий тарихда барча музликларини йўқотган биринчи давлатлардан бири бўлди. Иқлим ўзгариши туфайли унинг охирги музлиги — Ла Корона кутилганидан тезроқ эриб, муз майдонига айланиб қолди.
Ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов Grand Chess Tour`нинг биринчи босқичи — Superbet Rapid & Blitz Poland 2024 турнирида олтинчи ўринни эгаллади ва 11 минг доллар мукофот пули олди. Ғолиб Магнус Карлсен бўлди.
Олтиариқ туманида «Ҳизб ат-таҳрир ал-исломий» диний экстремистик оқими аъзоси қўлга олинди. У Россиядан қайтиб, Telegram`даги турли гуруҳларда ақидапарастлик ғояларини тарқатиб келган. Бағдод тумани суди уни 12 йил муддатга озодликдан маҳрум этди.
«Термиз халқаро савдо маркази» эркин савдо зонасида визасиз режим жорий этилади. Шунингдек, Афғонистон ва Покистон фуқароларига ҳудуд ичида дўкон ва бинолар сотиб олишга рухсат берилди. Савдода сўм билан бирга доллар, рубль, евро ва юань валюталарини қабул қилишга рухсат берилади.
Ўзбекистоннинг 9 та вилоятидаги тоғли жойларда 16−22 май кунлари сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкин. Ёмғир сувлари тўпланиши оқибатида ҳудудларни сув босиши эҳтимоли бор.
Биринчи чоракда иккиламчи уй-жой нархлари ўсиши секинлашди, лекин бирламчи бозорда юқори ўсиш суръатлари сақланиб қолди, дея хабар берди Марказий банк. Мамлакат бўйлаб ижара нархи (долларда) бироз ошди (+1,4 фоиз), Тошкентда эса 9,2 фоизга пасайди. Пойтахтда ер нархи сотихига 364 млн сўмга етди.
Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг маълум қилишича, Тожикистон Марказий Осиё ягона энергетика тизимига май ойи охиригача қўшилиши кутилмоқда.
Риштон туманидаги автомобилларга газ қуйиш шохобчаси компрессор агрегатларига ноқонуний уланиб, 2,7 млн кВт соат электр энергиясини ишлатгани маълум бўлди. Бу 3,6 млрд сўмга тенг. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Олтиариқ туманида 200 АҚШ доллари эвазига қалбаки ҳайдовчилик гувоҳномаси ясаб берган шахслар қўлга олинди. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Ягона интерактив давлат хизматлари портали ишлаб чиқувчилари ногиронлиги бўлган шахслар учун қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида сўровнома ўтказмоқда.
Урганч шаҳрида 17 ёшли йигит 5-қаватдан автомашина устига қулади. Жабрланувчи шифохонага ётқизилди. Ҳодиса сабаблари аниқланмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг