Архив

Фарғонада жиноятчиликда гумонланган 75 нафардан ортиқ шахс ушланди
11 декабрь 2023, 09:56

Фарғонада жиноятчиликда гумонланган 75 нафардан ортиқ шахс ушланди

Фарғонада «Долзарб 40 кунлик» махсус рейдлари давомида қидирувдаги 50 нафар ва гуруҳбозликда гумонланган 25 нафардан ортиқ шахс ушланди. Улардан гиёҳвандлик воситалари, қурол-яроғлар, ўқ-дорилар ва диний адабиётлар ашёвий далил сифатида олинди.

Нью-Йоркдан Тошкентга учган самолёт Санкт-Петербург аэропортига фавқулодда қўнди
11 декабрь 2023, 09:09

Нью-Йоркдан Тошкентга учган самолёт Санкт-Петербург аэропортига фавқулодда қўнди

11 декабрь куни Нью-Йоркдан Тошкентга учган Uzbekistan Airways самолёти йўловчи зўравонлик қилгани ортидан Санкт-Петербург аэропортига фавқулодда қўнди.

Избоскан туманига ҳоким в.в.б. тайинланди
10 декабрь 2023, 22:24

Избоскан туманига ҳоким в.в.б. тайинланди

2018 йилдан бери Андижон вилояти Избоскан тумани ҳокими сифатида ишлаб келаётган Серобиддин Исмоилов ишдан олинди. Унинг биринчи ўринбосари Ҳожиакбар Умаров ҳоким вазифасини вақтинча бажарувчи бўлди.

Тошкент халқаро аэропорти реконструкциядан сўнг қандай кўринишга эга бўлади? Фото ва видео
9 декабрь 2023, 16:23 1

Тошкент халқаро аэропорти реконструкциядан сўнг қандай кўринишга эга бўлади? Фото ва видео

Тошкент халқаро аэропортида реконструкция ишлари бошланди. Қурилиш 2025 йилнинг охирига қадар давом этади. Uzbekistan Airports амалга ошириладиган ишлари ҳақида батафсил маълумот берди.

Ўзбекистон октябрь ойида олтин сотиш бўйича жаҳонда етакчи бўлди
9 декабрь 2023, 14:48

Ўзбекистон октябрь ойида олтин сотиш бўйича жаҳонда етакчи бўлди

2023 йил октябрь ойида Ўзбекистон 11 тонна олтин сотиб, бу бўйича жаҳонда биринчи ўринни эгаллади.

Олтин нархи кескин ошганига қарамай Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қисқарди
9 декабрь 2023, 14:08

Олтин нархи кескин ошганига қарамай Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қисқарди

Ноябрь ойи охирида Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари олтин нархи кескин ошганига қарамай, бироз қисқариб, 32,89 миллиард долларни ташкил этди. Ўтган ойда захирадаги ушбу қимматбаҳо металлнинг жисмоний ҳажми 12,4 тоннага камайди.

Владимир Путин бешинчи муддатга Россия президенти лавозимига номзодини қўйишини маълум қилди
9 декабрь 2023, 11:45

Владимир Путин бешинчи муддатга Россия президенти лавозимига номзодини қўйишини маълум қилди

Россия президенти Владимир Путин янги, бешинчи президентлик муддатига ўз номзодини қўйишини расман эълон қилди. Сайловлар 2024 йил 15−17 март кунлари бўлиб ўтади.

Навоийда «Мехрик» лақаби билан танилган Мехриддин Аллаёров ва унинг 9 нафар шериги қўлга олинди
9 декабрь 2023, 10:54

Навоийда «Мехрик» лақаби билан танилган Мехриддин Аллаёров ва унинг 9 нафар шериги қўлга олинди

Навоий вилоятида ўтказилаётган рейд тадбирларида жиноятда гумонланиб «Мехрик» лақаби билан танилган Мехриддин Аллаёров ва унинг 9 нафар шериклари ушланди.

Жаҳон банки Ўзбекистонда ривожланиш сиёсатини қўллаб-қувватлаш учун 800 млн доллар кредит ажратди
9 декабрь 2023, 10:18

Жаҳон банки Ўзбекистонда ривожланиш сиёсатини қўллаб-қувватлаш учун 800 млн доллар кредит ажратди

Жаҳон банки Ўзбекистонда ривожланиш сиёсатини қўллаб-қувватлаш бўйича операцияни маъқуллади. Операция доирасида банк ҳукуматга махсус имтиёзли шартлар асосида 800 миллион АҚШ доллари миқдорида кредитлар шаклида молиявий ёрдам беради.

Нима тайёрлаймиз: Иссиқ таомлар
9 декабрь 2023, 10:15

Нима тайёрлаймиз: Иссиқ таомлар

Печда пиширилган гўшт билан картошка, картошка пюрели гуляш, грузинча «Шкмерули», гўштли киш, мол гўштдан мини-веллингтонлар, мексиканча буррито, қозоқ таоми «Жайма» ва бошқалар — Zira.uz совуқ кунларда иссиқ таомлар тайёрлаб кўриш учун турли рецептлар билан бўлишади.

Буюк Британия Ўзбекистондаги компанияга санкция жорий қилди
9 декабрь 2023, 09:34

Буюк Британия Ўзбекистондаги компанияга санкция жорий қилди

Буюк Британия ҳукумати «Россия ҳарбий техникалари»ни қўллаб-қувватлашда гумон қилинган шахслар ва ташкилотларга қарши янги санкциялар жорий қилди. Ўзбекистоннинг Mvizion компанияси ҳам санкциялар рўйхатига киритилди.

Asialuxe Travel Янги йилни нишонлаш учун ажойиб йўналишларни тақдим этади
8 декабрь 2023, 19:00

Asialuxe Travel Янги йилни нишонлаш учун ажойиб йўналишларни тақдим этади

Asialuxe Travel миллий туроператори барча Ўзбекистонлик фуқароларни Конституция куни билан табриклайди ва ҳозирданоқ ажойиб таътилни танлаб, одатий Янги йил байрамидан қочишни таклиф қилади.

Фото: Конституция ҳаётидан бир соат
8 декабрь 2023, 17:16

Фото: Конституция ҳаётидан бир соат

Аслида бу «Конституция ҳаётидан бир кун» номли репортаж бўлиши лозим эди. Афсус, харитада кўринган ҳамма нарса ҳам реал ҳаётда бўлавермас экан. Аммо бу «Газета.uz» ижодкорларини тўхтата олгани йўқ: «Конституция ҳаётидан бир кун» бўлмаса, унда мана — «Конституция ҳаётидан бир соат» бор!

Украина Ўзбекистоннинг «Фотон» компаниясига қарши санкциялар киритди
8 декабрь 2023, 17:15

Украина Ўзбекистоннинг «Фотон» компаниясига қарши санкциялар киритди

Украина ҳукумати Ўзбекистоннинг «Фотон» электроника заводи ва унинг директорига қарши санкциялар жорий этди. Олдинроқ корхонанинг давлат улуши сотувга қўйилганди.

Тест: Ўзбекистон Конституциясини биласизми?
8 декабрь 2023, 16:46

Тест: Ўзбекистон Конституциясини биласизми?

Бундан 31 йил муқаддам мустақил Ўзбекистон ўз Конституциясини қабул қилган. Ўтган йиллар давомида Асосий қонунга кўп ўзгартишлар киритилганди, аммо 2023 йилда, айтиш мумкинки, у тубдан янгиланди. «Газета.uz»нинг навбатдаги тести Конституцияга бағишланади.

Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши ЯИМ ва аҳоли фаровонлигини оширади — ИТИМ раҳбари
8 декабрь 2023, 16:35

Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши ЯИМ ва аҳоли фаровонлигини оширади — ИТИМ раҳбари

Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши савдо харажатларини камайтиради ва аҳоли фаровонлигини оширади, деди Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази раҳбари Обид Хакимов АҚШда ўтказилган брифингда. Унинг айтишича, савдони либераллаштириш орқали қўшимча 0,4−0,5 фоизгача иқтисодий ўсишга эришиш мумкин.

Ўзбекистон бўйлаб барча метан заправкалари фаолиятига чеклов киритилди
8 декабрь 2023, 16:20

Ўзбекистон бўйлаб барча метан заправкалари фаолиятига чеклов киритилди

Энергетика вазирлиги «аҳолини табиий газ билан узлуксиз таъминлаш мақсадида» Ўзбекистон бўйлаб барча метан заправкалари фаолияти соат 6:00 дан 15:00 гача олиб борилишини маълум қилди.

Рақобат қўмитаси Yandex Go такси хизматининг устун мавқеини тан олди
8 декабрь 2023, 15:59

Рақобат қўмитаси Yandex Go такси хизматининг устун мавқеини тан олди

Рақобат қўмитасининг маълум қилишича, Yandex Go такси агрегаторлари бозорида 86,3 фоиз улуш билан Ўзбекистонда устун мавқени эгаллайди. Энди у устун мавқени эгаллаб турган субъектлар реестрига киритилиши ва монопол нархлардан фойдаланишнинг олдини олиш бўйича ҳаракатларни назорат қилиши керак.

Ўшда Ўзбекистоннинг Бош консулхонаси очилди
8 декабрь 2023, 15:41

Ўшда Ўзбекистоннинг Бош консулхонаси очилди

Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида Ўзбекистон Бош консуллигининг расмий очилиши бўлиб ўтди.

Қашқадарёда ҳам газ қуйиш шохобчалари учун чекловлар жорий этилди
8 декабрь 2023, 12:58

Қашқадарёда ҳам газ қуйиш шохобчалари учун чекловлар жорий этилди

Қашқадарё вилоятида совуқ об-ҳаво кутилаётгани муносабати билан 8 декабрдан газ қуйиш шохобчаларининг иш вақтига чекловлар жорий этилди. Бу шохобчалари чекланган жадвал асосида ишлай бошлаганини эълон қилган тўртинчи ҳудуд бўлди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг