Қашқадарёда отасининг зўравонлигига учраган 16 ва 14 ёшли қизларнинг вазияти болалар омбудсмани назоратига олинганди. Сурайё Раҳмонованинг маълум қилишича, Қарши шаҳри ҳокими қарори билан уларга холаси васий этиб тайинланган.
Фарғонадаги мактабда ўқувчини урган Миллий гвардия ходими лавозимидан озод этилди. У мактабда инспектор-психолог лавозимида ишлаган, ҳозирда уни бошқа лавозимга қўйиш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Президент имзолаган қонун билан 2027 йил 1 январгача заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш учун қимматбаҳо тошларни олиб кириш ҚҚСдан озод қилинди. Шунингдек, дам олиш мавсумидан бошқа вақтда болалар оромгоҳларида хизмат кўрсатган тадбиркорлар фойда солиғи тўламайди.
Осиё хотин-қизлари форумининг илк куни, АЖ шаклига ўтказилган Humo, «Сўнгги қўнғироқ»ни ўтказиш бўйича тавсиялар, айрим маҳсулотлар экспорти учун минимал нархлар ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Журналистика соҳасидаги «Олтин қалам» XVIII миллий мукофоти учун ғолиб ва совриндорлар тақдирланди. Бош миллий мукофот ғолиби — «UzReport TV» телеканали жамоасига Tracker автомобили топширилди.
2024 йилда Ўзбекистонда қайта тикланувчи энергия манбаларининг улушини электр энергияси ишлаб чиқариш умумий ҳажмида 18 фоизга етказиш режалаштирилган, деди энергетика вазири. Озарбайжон ва Қозоғистон билан бирга Венгрия, Руминия ва Европанинг бошқа давлатларига «яшил» энергия экспорт қилинади.
Грузия парламенти «хорижий агентлар тўғрисида»ги резонансли қонун лойиҳасини якуний ўқишда маъқуллади. Ҳужжатга қарши оммавий норозиликлар қарийб бир ой давом этди. Ғарб давлатлари ҳам расмийларни танқид қилди.
Халқаро молия корпорацияси Sturgeon Capital номли янги фондга 5 миллион доллар ажратади. Инвестициялар Марказий Осиёдаги технологик стартапларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.
Биринчи чорак якунига кўра, Ўзбекистонда валюта айирбошлаш ҳажми 2,7 фоизга камайиб, 5,82 миллиард долларни ташкил қилди. Кўрсаткич ўтган йилнинг март ойидагига нисбатан 6,8 фоизга пасайган.
Ўзбекистонда автомобиллар савдоси ҳажми кетма-кет учинчи ойда пасаймоқда, апрель ойида у 19 фоизга камайди. Пасайиш бирламчи бозорда ҳам, иккиламчи бозорда ҳам кузатилмоқда. Электромобиллар савдоси қисқа турғунликдан сўнг яна ўсишни бошлади.
Ўзбекистонда тўқимачилик, чарм-пойабзал маҳсулотлари ва электр жиҳозлари, шунингдек, мева-сабзавотларга минимал экспорт нархлари жорий этилмоқда. Минимал нархлар режими бузилган тақдирда, Солиқ қўмитаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига билдиришнома юборилади.
Ўзбекистонда «БМТ-аёллар» тузилмасининг ваколатхонаси очилади, Шавкат Мирзиёев ва мамлакатга ташриф буюрган БМТ бош котиби ўринбосари, ташкилот ижрочи директори Сима Сами Бахус ташаббусни қўллаб-қувватлади.
«Миллий банклараро процессинг маркази» (Humo) акциядорлик жамияти шаклида қайта ташкил этилди. Аввалроқ ундаги давлат улуши сотувга чиқарилиши хабар қилинганди. Тўлов тизимининг соф фойдаси 2023 йилда салкам 2 баравар, 2024 йил биринчи чоракда эса ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 88 фоизга ошган.
Пастдарғом туманида Damas пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган 11 ёшли қизни уриб юборди. Қиз тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилди.
Дубай аэропортида ноқулай об-ҳаво туфайли рейс кечиккач, ўзбекистонлик аёл жанжал кўтарди. У бортдаги бошқа бир аёл билан ҳам жанжаллашди. Оқибатда парвоз яна кечикди, бошқа қатновлар вақти ҳам ўзгарди ва аёллар рейсдан қолдирилди. Uzbekistan Airways кўрган 5037 доллар зарар улардан ундириб олинди.
15 майдан Тошкент шаҳрида транспорт карталари сотувчи шохобчалар фаолияти тугатилади. Йўловчилар ATTO транспорт карталарини UzPost алоқа бўлимларидан харид қилиши мумкин бўлади.
Ҳиндистонда чанг бўрони ва жала вақтида улкан реклама баннери қулаб тушди, оқибатда камида 14 киши ҳалок бўлди, ўнлаб одамлар жароҳатланди. Маҳаллий ҳокимият вакиллари 250 тонналик билборд ноқонуний равишда ўрнатилганини айтди.
Нукус шаҳридаги кўзи ожизлар махсус кутубхонасида бинони қайта қуриш ва жиҳозлашга ажратилган пулларнинг 530,4 млн сўми талон-торож қилингани аниқланди. Шунингдек, Брайль принтерлари ва овоз ёзиш студиясига ажратилган 140 млн сўм ўзлаштириб юборилди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
15 майдан бошлаб маҳаллий авиақатновлар терминалининг кириш йўлагига ўрнатилган йўл камералари ишга тушади. Кириш йўлагида рухсат этилган тўхташ вақтидан ошиқ турган ҳайдовчилар автоматик равишда жаримага тортилади. Жарималар автоматик тарзда транспорт эгасига юборилади.
IT Park University Solution Architecture ва Cloud and DevOps каби йўналишларда бир ярим йиллик магистрлик дастурини таклиф этади. Истовчилар 9 сентябргача ҳужжатларини топшириши мумкин.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг