Архив

Каттақўрғонда Ўзбекистон қуролли кучлари вертолёти ҳалокатга учради. Бутун экипаж ҳалок бўлди
17 ноябрь 2023, 22:31

Каттақўрғонда Ўзбекистон қуролли кучлари вертолёти ҳалокатга учради. Бутун экипаж ҳалок бўлди

Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлигига қарашли Ми-8 вертолёти Каттақўрғон полигонида ўқув-машғулот парвозини амалга ошираётган вақтида ҳалокатга учради. Бутун экипаж ҳалок бўлди.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари стратегик мулоқотда иштирок этиш учун Хитойга ташриф буюради
17 ноябрь 2023, 20:37

Ўзбекистон ТИВ раҳбари стратегик мулоқотда иштирок этиш учун Хитойга ташриф буюради

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов 19−22 ноябрь кунлари Хитойда ташқи ишлар вазирларининг биринчи Хитой-Ўзбекистон стратегик мулоқотида иштирок этади.

Чилонзордаги бир қанча уй ва дўконлар «реновация»га тушиши мумкин
17 ноябрь 2023, 20:27

Чилонзордаги бир қанча уй ва дўконлар «реновация»га тушиши мумкин

Ҳукумат қарори билан Тошкентнинг Чилонзор туманида РШТЁИМ қаршисидаги уй ва дўконларда «реновация» ўтказиш режалаштирилмоқда. Бунда бир қаватли уйлар ўрнига кўп қаватлилари қурилади. Қатортол кўчасини туризм кўчасига айлантириш, ертўлаларни таъмирлашга кредит ажратиш ҳам таклиф этилмоқда.

Сречко Катанец — Туркманистон устидан қозонилган ғалаба, «даҳшатли» майдон ва Эронга қарши бўлажак ўйин ҳақида
17 ноябрь 2023, 19:20

Сречко Катанец — Туркманистон устидан қозонилган ғалаба, «даҳшатли» майдон ва Эронга қарши бўлажак ўйин ҳақида

Ўзбекистон бош мураббийи Сречко Катанец футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионати саралаш босқичининг илк учрашувида Туркманистонни мағлуб этганидан сўнг жамоаси ғалабага ҳақли эканини айтди. Мураббий ва футболчи Отабек Шукуров Ашхободдаги «ўйнаб бўлмайдиган» сунъий майдондан шикоят қилди.

Oson етти ёшини нишонлади
17 ноябрь 2023, 19:00

Oson етти ёшини нишонлади

Етти йилик фаолияти давомида Oson икки млн дан ортиқ содиқ фойдаланувчиларга эришди. Ҳозирда компания хорижий инвесторлар билан музокаралар босқичида.

«Афғонистондан Ўзбекистонга метамфетамин оқими кўпайиши мумкин» — CADAP дастури раҳбари
17 ноябрь 2023, 18:19

«Афғонистондан Ўзбекистонга метамфетамин оқими кўпайиши мумкин» — CADAP дастури раҳбари

Афғонистонда кўкнори етиштириш сезиларли даражада камайган бўлса-да, у ерда опиоидлар ўрнини босувчи метамфетамин ҳам етиштирилади. Шу муносабат билан Ўзбекистонга метамфетамин етказиб бериш кўпайиши мумкин, дея огоҳлантирди Марказий Осиёда наркотик моддалар тарқалишининг олдини олиш дастури.

«Соғлиқни сақлаш бўйича ягона ахборот тизими керак» — ЮНИСEФнинг Ўзбекистондаги собиқ раҳбари
17 ноябрь 2023, 18:07

«Соғлиқни сақлаш бўйича ягона ахборот тизими керак» — ЮНИСEФнинг Ўзбекистондаги собиқ раҳбари

ЮНИСEФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси собиқ раҳбари Мунир Мамедзаде «Газета.uz»га берган интервьюсида ижтимоий сектор эҳтимолий фавқулодда чақириқларга ҳозирча тайёр эмаслиги ва нима учун мамлакатга соғлиқни сақлашнинг барча масалаларини қамраб олувчи ягона ахборот тизими кераклигини тушунтирди.

Европа Иттифоқи экологик жиноятлар учун жазони кучайтиради
17 ноябрь 2023, 17:33

Европа Иттифоқи экологик жиноятлар учун жазони кучайтиради

Европарламент ва Европа Иттифоқи давлатлари атроф-муҳитга қарши жиноятлар рўйхатини кенгайтирди ва уларга нисбатан жазо чораларини кучайтирди. Одамлар ўлимига олиб келадиган экологик жиноят учун айбдорлар 10 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинади.

АҚШ университетларида ўқиётган ўзбекистонликлар сони ўтган ўқув йилида 72,6 фоизга ошди
17 ноябрь 2023, 17:27

АҚШ университетларида ўқиётган ўзбекистонликлар сони ўтган ўқув йилида 72,6 фоизга ошди

Халқаро таълим институти маълумотларига кўра, 2022−2023 ўқув йилида АҚШ университетларида ўзбекистонлик 1000 дан ортиқ талаба таҳсил олган. Бу олдинги йилга нисбатан 72,6 фоизга кўп.

2024 йилдан Сариосиё аэропортига қатновлар тикланади — президент
17 ноябрь 2023, 17:11

2024 йилдан Сариосиё аэропортига қатновлар тикланади — президент

2024 йилдан Сурхондарёнинг Сариосиё туманидаги аэропортга йўловчи самолётлари қатнай бошлайди, Сариосиё ва Тошкент ўртасида поезд қатнови амалга оширилади, деди Шавкат Мирзиёев. Шунингдек, у Бойсунда очиқ осмон музейини ташкил этиш режасини ҳам маълум қилди.

1 декабрдан иш ҳақи, пенсия ва ижтимоий нафақалар миқдори 7 фоизга ошади
17 ноябрь 2023, 17:04

1 декабрдан иш ҳақи, пенсия ва ижтимоий нафақалар миқдори 7 фоизга ошади

Президент фармони билан 1 декабрдан иш ҳақи, пенсиялар ва ижтимоий нафақалар миқдори 7 фоизга оширилади. Шунингдек, базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) 340 минг сўм этиб белгиланмоқда.

Сурхондарёдаги 5 та кон захиралари ўзлаштирилади
17 ноябрь 2023, 16:54

Сурхондарёдаги 5 та кон захиралари ўзлаштирилади

Президент Сурхондарёга ташрифи чоғида Бойсун, Сариосиё ва Шеробод туманларидаги конларда қўрғошин, рух, олтин, кўмир ва калий ўғити захираларини ўзлаштириш бўйича топшириқ берди. Шунингдек, тоғли ҳудудларда геология-қидирув ишлари кенгайтирилади.

Тошкентинг тўртта туманида иссиқ сув ва иситиш тизими вақтинча ўчирилади
17 ноябрь 2023, 16:20

Тошкентинг тўртта туманида иссиқ сув ва иситиш тизими вақтинча ўчирилади

18 ноябрь куни Юнусобод, Олмазор, Шайхонтоҳур ва Мирзо Улуғбек туманларининг айрим ҳудудларида иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти вақтинча ўчирилади.

Амир Темур хиёбони атрофидаги тротуарлар брусчаткалари янгиланмоқда — пойтахт ҳокимлиги
17 ноябрь 2023, 16:19

Амир Темур хиёбони атрофидаги тротуарлар брусчаткалари янгиланмоқда — пойтахт ҳокимлиги

Тошкент шаҳри ҳокимлиги Амир Темур хиёбони атрофидаги таъмирлаш ишлари юзасидан маълумот берди. У ерда пиёдалар йўлакларига ётқизилган брусчаткалар ва йўлнинг асфальт қопламаси янгиланмоқда. Ҳокимлик ҳудуд кўриниши кескин ўзгариб кетмаслигига ишонтирди.

Сурхондарё ёшларини спортга жалб қилишга 30 млрд сўм ажратилади
17 ноябрь 2023, 15:40

Сурхондарё ёшларини спортга жалб қилишга 30 млрд сўм ажратилади

Президент Термиздаги Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонасига борди. У Сурхондарё ёшларининг спортга қобилияти зўрлиги, аммо улар шуғулланаётган спорт турлари чекланганини айтиб, бу соҳага 30 млрд сўм ажратилишини билдирди. Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантиришга эса 50 млн доллар йўналтирилади.

Самарқанд вилоятида вояга етмаганлар содир этган жиноятлар сони бир йилда 40 фоизга ортган
17 ноябрь 2023, 15:37

Самарқанд вилоятида вояга етмаганлар содир этган жиноятлар сони бир йилда 40 фоизга ортган

Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси мажлисида Самарқандда вояга етмаганларнинг ҳуқуқбузарлиги ортгани айтилди. Хусусан, ҳуқуқбузарлик 2021 йилда 1331 тани, 2022 йилда 3941 тани ҳамда 2023 йилнинг 8 ойи давомида эса 3128 тани ташкил этган. Жиноятлар сони эса 40 фоизга ортган.

Президент: «Сув текин эмас, деган ғояни аҳолига чуқур сингдириш лозим»
17 ноябрь 2023, 15:28

Президент: «Сув текин эмас, деган ғояни аҳолига чуқур сингдириш лозим»

Шавкат Мирзиёев Сурхондарёга ташрифи чоғида Ўзбекистондаги сув муаммоси ҳақида гапирди. У «сув текин эмас», деган ғояни аҳолига чуқур сингдириш ва буни кундалик турмуш қоидасига айлантириш асосий вазифа бўлиши лозимлигини таъкидлади.

Давлат қарзи ҳисобидан молиялаштириладиган товарлар импорти айрим солиқлардан озод этилади
17 ноябрь 2023, 14:47

Давлат қарзи ҳисобидан молиялаштириладиган товарлар импорти айрим солиқлардан озод этилади

Ўзбекистонда халқаро молия институтларининг кредитлари ҳисобига товарлар айланмаси ва импорти учун берилган солиқ имтиёзларининг бир қисми бекор қилинади. Гап банклар орқали ажратиладиган қарз маблағлари ҳақида бормоқда.

Марказий банк 16 та банкни жаримага тортди, яна 5 тасига огоҳлантириш берди
17 ноябрь 2023, 14:34

Марказий банк 16 та банкни жаримага тортди, яна 5 тасига огоҳлантириш берди

Марказий банк кўрсатмаларга амал қилмаган ва юклатилган вазифалар ижросини таъминламаган 16 та банкка нисбатан жарима чораси қўллади. 5 та тижорат банки ва 1 та микромолия ташкилоти камчиликлари учун огоҳлантириш олди.

Намангандаги боғчада болаларни урган тарбиячи ишдан олинадиган бўлди
17 ноябрь 2023, 12:55

Намангандаги боғчада болаларни урган тарбиячи ишдан олинадиган бўлди

Чустдаги давлат боғчасида тарбиячи қизчани кийим алмаштириш чоғида ургани акс этган видео тарқалди. Ҳолатни ўрганган ММТБ воқеа 2022 йилда бўлгани, ўша йили ходим бошқа лавозимга туширилганини билдирди. Ҳозирда тарбиячини ишдан олиш масаласи кўрилмоқда. Боғча таъмир ишлари учун ёпилган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг