Душанба куни Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташриф буюради. Давлат раҳбари иқтисодий лойиҳаларни кўздан кечиради ва йирик энергетика объектлари қурилишини бошлаб беради. Шунингдек, ифторлик дастурхони ёзилиши ҳам режа қилинмоқда.
Тошкентда кечаси Жаҳон тиллари университети яқинида тўртта автомобиль тўқнашиб кетди, оқибатда олти киши жароҳат олди. Кеча тунда, шунингдек, Бунёдкор шоҳ кўчасида олтита автомобиль тўқнашиб кетди.
Қумқўрғондаги сел талафотларини бартараф этишга Сурхондарёнинг бошқа туманларидан 10 минг киши, 350 дан ортиқ юк ва махсус транспорт воситалари жалб қилинди. Ички йўллар шағаллаштирилиб, аҳоли хонадонлари ва бошқа объектлар дезинфекцияланди, дарахт ва бута кўчатлари ўтқазилди. Фото.
«Ўзбекнефтгаз»нинг соф фойдаси 2023 йилда 611,6 млрд сўмни ташкил этиб, 2022 йилга нисбатан 52,6 фоизга қисқарди. Охирги уч йилда унинг даромадлари беш бараварга — 3,3 трлн сўмдан 611 млрд сўмгача камайди. Молиявий кўрсаткичларнинг пасайиши капитал, тақсимланмаган ва ялпи фойдада кузатилган.
Шарқда: «Халқнинг ҳаёт тарзини кўрмоқчимисан, бозорга бор», дейдилар. Шу боис «Газета.uz» Наврўзни кутиб олгани Тошкентнинг бош бозори Чорсуга борди. Байрам баҳона бу ерга бутун Ўзбекистондан сотувчилар тўпланган. Байрам қандай кутиб олинганини ва сотувчиларнинг байрамона фикрларини сизга етказамиз.
«Салимбой» номи билан танилган тадбиркор Салим Абдувалиев ўқотар қуролларнинг ноқонуний муомаласида айбланиб, 6 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Жазони умумий тартибли колонияда ўташ белгиланди.
Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида яшовчи уч болакай янги қўл протезларига эга бўлди. Протезлар хайрия фондлари ва ҳомийлар маблағи эвазига Россиянинг «Моторика» компанияси томонидан тайёрлаб, ўрнатилган. Ушбу ишлаб чиқарувчининг киберпротезлари 2022 йилдан бери 13 ўзбекистонликка берилди.
Ўзбекистон президенти Россия президенти билан телефон орқали мулоқотда ҳамдардлик билдирди ва зарур ёрдам кўрсатишга тайёрлигини таъкидлади. Давлат раҳбарлари икки мамлакат хавфсизлиги ва барқарорлигига таҳдид бўлган кучга қарши курашишга келишиб олди.
2018 йилнинг май ойидан бери Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги элчиси бўлиб ишлаб келган Улуғбек Мақсудов ўз дипломатик миссиясини якунлади.
Россия Тергов қўмитаси «Крокус Сити Ҳолл»га уюштирилган ҳужумда иштирок этган 4 киши ҳибсга олингани, шунингдек, теракт қурбонлари сони 93 кишига етганини маълум қилди. «Ўлганлар сони яна ортиши мумкин», — дейилади хабарда.
AstraZeneca фармацевтика компанияси вакили Алексей Тетерюк рақамли маркировкалаш билан биргаликда кўриладигна қўшимча чоралар фуқароларни қандай қилиб контрафакт ва қалбаки дори воситаларидан ҳимоя қилиши мумкинлиги ҳақида ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.
Самарқанд шаҳрида туғилганига 4−5 кун бўлган 2 чақалоқ кўп қаватли уйнинг кириш йўлагида қолдириб кетилди. Сумкага солинган қиз чақалоқларни ҳудуд ҳамшираси топиб олди. Уларнинг аҳволи яхши экани айтилмоқда. Болаларни ким қолдириб кетгани ҳозирча номаълум.
Болаларнинг оммавий заҳарланишига сабаб бўлган, йод таркибли «Антиструмин» таблеткаларини ишлаб чиқарган Samo МЧЖ қўпол қонунбузилиш ҳолатига йўл қўйгани аниқланиб, унинг лицензияси вақтинча тўхтатилди.
Ўзбекистонда 1 июлдан скутер ва мопедларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда давлат рақамларини беришни жорий этиш режалаштирилмоқда. 2025 йилдан эса уларни рўйхатдан ўтказмасдан бошқаришни тақиқлаш таклиф қилиняпти.
Бир йил аввал Ўзбекистон мадҳияси муаллифи, халқ шоири Абдулла Орипов ҳаёти ҳақидаги бадиий фильм премьераси бўлиб ўтган эди. Санъатшунос журналист Иқбол Қўшшаеванинг ёзишича, фильм «ўзбек киноси ҳали ҳам постколониал тафаккурдан озод бўлгиси келмаётганини, бундай истакнинг ўзи йўқлигини кўрсатган».
ИШИД-Хуросон (ИШИД-К) Москва яқинидаги теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олди, деб ёзмоқда The New York Times. Бу маълумотни АҚШ разведка хизматлари тасдиқлади. Улар Россияни март ойи бошида эҳтимолий ҳужум ҳақида огоҳлантирган, бир неча кун олдин эса Владимир Путин буни «шантаж» деб атаганди.
Москва вилоятида теракт содир этилгани ҳақидаги хабарлардан сўнг Россиянинг Тошкентдаги элчихонасига гуллар келтирила бошланди.
Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси Москва вилоятидаги «Крокус сити ҳолл» биносида рўй берган портлаш ва отишмада жабрланган Ўзбекистон фуқаролари ҳақида маълумот келиб тушмаганини маълум қилди. Дипломатик миссия ҳуқуқ-тартибот идоралари билан алоқада, дейилади хабарда.
Ўзбекистон президенти Москвадаги теракт муносабати билан Россия президентига таъзия йўллади. Мактубда мамлакат тинч аҳолига қарши террорчилик ҳаракатини кескин қоралаши қайд этилди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Москвадаги терактни қоралади. «Терроризмни оқлаб бўлмайди, биз бегуноҳ фуқароларга нисбатан қилинган зўравонликни бир овоздан рад этишга чақирамиз», — дейилади баёнотда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг