Қирғизистон парламенти Россиянинг хорижий агентлар ҳақидаги қонунига ўхшаш «хорижий вакиллар тўғрисида»ги резонансли қонун лойиҳасини муҳокамасиз маъқуллади. Лойиҳа халқаро ташкилотлар, ҳуқуқ ҳимоячилари ва журналистлар томонидан танқид қилинди.
Жиноят ишлари бўйича Миробод тумани суди Тошкент халқаро аэропортидаги Авиация хавфсизлик хизматининг собиқ назоратчисини 2 йилга озодликдан маҳрум қилди. У 2000 доллар эвазига фуқарони ушбу хизматга ишга жойлаштиришга ваъда берган.
Февраль якунига кўра, Ўзбекистонда барча турдаги автомобиллар савдоси ой давомида 20,4 фоизга, йиллик ҳисобда эса 6,3 фоизга қисқарди. Енгил автомобилларга бўлган талаб 14 фоизга камайди.
Тошкент вилояти депутатлари вилоятнинг икки тумани ҳудудининг бир қисмини пойтахтнинг «Янги Тошкент» туманига ўтказишни маъқуллади. Белгиланганидан 8,51 гектар кўпроқ ер ажратилди.
Ўзбекистонда февраль ойида аҳолининг инфляцион кутилмалари пасайди. Аҳоли ва тадбиркорлар энг кўп валюта курси ўзгариши ҳамда ёқилғи ва энергетика нархи ошишидан хавфсирамоқда.
Экология вазирлиги томонидан Қарши тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Қашқадарё дарёсидан ноқонуний равишда қум-шағал қазиб олиш билан боғлиқ иккита ҳолат аниқланди. Табиатга етказилган зарар миқдори жами 41,5 миллиард сўмдан ортиқ деб баҳоланмоқда.
WBA чемпионлигини қўлга киритган ўзбекистонлик профессионал боксчи Исроил Мадримовга президент совғаси — нархи 1,04 млрд сўм бўлган Tahoe автомобили топширилди.
Uzum Media командаси фирибгарлардан қандай ҳимояланиш ва омонатлар, карталар ва бошқа банк сервисларидан тўғри фойдаланиш бўйича қатор материаллар чиқарди.
Ўш шаҳри ҳокимлиги Самарқанд автомобиль заводидан (SamAuto) 100 дона Isuzu SAZ LE-60 йўловчи автобусини харид қилади. Харид Ўзбек-қирғиз тараққиёт жамғармаси ҳисобидан молиялаштирилади.
Ўзбекистоннинг Сингапурга янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Алишер Қаюмов ўз вазифасини бажаришга киришди. У бунга қадар Германиядаги элчихонада маслаҳатчи бўлиб ишлаб келаётганди.
Ўзбекистон Маданият вазири Озодбек Назарбеков соҳани тўлиқ рақамлаштириш ва иқтисодий манфаатдорликни яхшилаш зарурлигини айтди. «Бу икки масала бутунлай ечим топса, шундан кейин соҳа ғояга ишлайди», — деди у. Унга кўра, соҳада сифатни таъминлашда иқтисодий манфаатдорлик ҳам муҳим омил ҳисобланади.
Uzum IT-академиясида ўқишнинг иккинчи оқимида хоҳловчилар «Лойиҳа менежери» ва Customer Support йўналишлари, шунингдек, Java `да ишлаб чиқиш ҳамда тизимларни таҳлил қилиш курсларини танлашлари мумкин.
Президент Сайхунободдаги 19 та маҳаллага 1 тадан мини трактор, 4 тадан мотокультиватор олиб берилганини маълум қилди. Ҳоким ёрдамчилари агрономлар билан бирга ушбу техникалар ҳисобидан томорқа ерларини ҳайдаш ва экин экиш хизматларини кўрсатади. Бу тажриба бутун республикада оммалаштирилади.
Шавкат Мирзиёев Сайхунобод туманида бўлиб ўтган йиғилишда жойлардаги раҳбарлар Сайхунободдаги аҳволни яхшилашга эътибор қаратмаганини, Сирдарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари, Сайхунобод тумани ҳокими ва унинг биринчи ўринбосари шу сабабдан лавозимидан озод этилганини таъкидлади.
Шавкат Мирзиёев Сирдарёга поездда борди. Йўл-йўлакай Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров билан Рамазон ойи, унинг фазилатлари, бу ойни юксак даражада ўтказиш ва муҳтож инсонларни қўллаб-қувватлаш ҳақида суҳбатлашди.
LOT Polish Airlines Польшадан Ўзбекистонга мунтазам рейсларни йўлга қўйди. Варшавадан илк рейс 14 март куни тонгда Тошкентга етиб келди. Парвозлар ҳафтада 3 марта амалга оширилади. Uzbekistan Airports раҳбари Жавлонбек Умархўжаев буни Европа билан ҳаво алоқаларини ўрнатишда муҳим қадам, дея атади.
Шавкат Мирзиёев ёнғинлар профилактикаси бўйича қонунни имзолади. Ҳужжат билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўрмонларда ёнғин хавфсизлиги талабларини бузиш орқали ёнғин чиқишига сабаб бўлганларга алоҳида маъмурий жавобгарлик белгилаш назарда тутилган.
15−20 март кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли Ўзбекистоннинг 6 та вилоятида қор кўчиши хавфи эълон қилинди.
Пайшанба куни эрталаб кучли қор бўрони Тошкент аҳолисини ҳайратда қолдирди. Ярим соат ичида шаҳар қор билан қопланди. Кўриш даражаси бироз вақтга ёмонлашди. Светофорнинг ишламай қолгани сабаб айрим чорраҳаларда тирбандлик юзага келди. Баъзи жойларда дарахтлар қулаб тушди. «Газета.uz» фоторепортажи.
Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Ўзбекистондаги деярли барча мактабларда интернет тармоғига уланиш учун оптик толали ва радиореле алоқа линиялари мавжудлигини айтди. Унинг сўзларига кўра, линияларни компьютерлар билан жиҳозлаш масаласи эса бюджетдан ажратиладиган маблағга боғлиқ.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг