Пайшанба куни эрталаб кучли қор бўрони Тошкент аҳолисини ҳайратда қолдирди. Ярим соат ичида шаҳар қор билан қопланди. Кўриш даражаси бироз вақтга ёмонлашди. Светофорнинг ишламай қолгани сабаб айрим чорраҳаларда тирбандлик юзага келди. Баъзи жойларда дарахтлар қулаб тушди. «Газета.uz» фоторепортажи.
Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Ўзбекистондаги деярли барча мактабларда интернет тармоғига уланиш учун оптик толали ва радиореле алоқа линиялари мавжудлигини айтди. Унинг сўзларига кўра, линияларни компьютерлар билан жиҳозлаш масаласи эса бюджетдан ажратиладиган маблағга боғлиқ.
Марказий банк бошқаруви асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди. Регулятор иқтисодиётда талаб ва таклиф мутаносиблигига эришиш бўйича ноаниқликлар ва инфляцияни оширувчи кутилмаларнинг сақланиб қолаётганини қайд этди.
Сенат раиси Танзила Нарбаева БМТ минбарида аёллар ўртасида, айниқса, қишлоқларда STEM таълимини тарғиб қилиш, ҳудудларда рақамли тафовутни бартараф этиш ва дискриминацияга учраганларга ҳуқуқий ёрдам бериш ҳақида сўзлади. У МО мамлакатларида гендер тенглиги бўйича ёндашувлар ишлаб чиқилганини айтди.
Шавкат Мирзиёев пайшанба куни Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманига боради. Туманда томорқа ва уй хўжаликларидаги имкониятлар орқали аҳоли даромадларини ошириш юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилади.
Фарғона вилояти Қува туманида зилзила содир бўлди. Унинг кучи 2−3 баллни ташкил этди. Ер силкиниши Андижон вилоятининг айрим туманларида ҳам сезилди.
Шерзод Раҳимов Фарғона вилояти ҳокимига ўринбосар бўлди. У тайинловга қадар Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзоси бўлган.
БМТ ҳисоботида айтилишича, 2022 йилда дунёда беш ёшгача бўлган болалар ўлими сони тарихий энг паст даражага етган, бироқ ўсиш, айниқса, қашшоқ мамлакатларда секинлигича қолмоқда.
Чирчиқ шаҳри ҳокими Даврон Ҳидоятов бошқа ишга ўтиши кутилмоқда. Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев шу муносабат билан унга чопон ва фахрий ёрлиқ топширди.
Европа парламенти сунъий интеллектдан фойдаланишни тартибга солувчи қонунни маъқуллади. Бу дунёдаги бундай миқёсдаги биринчи қоидалар тўплами ҳисобланади. Ҳужжат фуқароларнинг ҳуқуқларига таҳдид солувчи СИ тизимларидан фойдаланишни тақиқлайди, шунингдек, СИ таркибини аниқ белгилашни талаб қилади.
Давлат эҳтиёжлари учун ҳудуди тортиб олинаётган «Қўйлиқ» бозори фаолияти тугатилди. Тадбиркорларга фаолиятини Food City, Tashkent Index ва бошқа савдо мажмуаларида давом эттириш таклиф қилинмоқда.
Техник носозлик туфайли кечиктирилган «Ташаббусли бюджет» жараёнлари, Афғонистон бизнеси учун яратиладиган «шарт-шароитлар», «маданиятли инсонлар» учун бепул чипталар, Uzbekistan Airways`нинг бўёғи кўчиб кетган самолётлари ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Жо Байден ва Дональд Трамп Демократлар ва Республикачилар партиясидан президентликка номзод сифатида расман кўрсатилиши учун етарлича овоз олди. Бу АҚШ президентлик сайловларида қарийб 70 йил ичидаги биринчи реванш учрашуви бўлади.
Uzbekistan Airways`нинг хабар беришича, Boeing 787 Dreamliner самолётининг композит қисмларида бўёқнинг кўчиб кетиши муаммоси бир неча йиллардан буён кузатилмоқда. Boeing тавсиясига кўра, эксплуатантлар самолёт қайта бўялгунига қадар вақтинча махсус ёпишқоқ лентадан фойдаланмоқда.
2024 йилнинг январь-февраль ойларида истеъмолчилар 88,5 млн метр куб табиий газ (132,7 млрд сўм) ва 77,3 млн киловатт⋅соат электр энергиясидан (қарийб 83 млрд сўм) ноқонуний фойдалангани аниқланди. Унинг натижасида 215 млрд 648 млн сўм зарар етказилган.
Хонқа туманидаги мактабларнинг бирида биринчи синф ўқувчисини калтаклаган ўқитувчи ишдан олинди ва маъмурий жавобгарлик бўйича жаримага тортилди.
Фирибгарликда айбланиб қидирувда бўлган 35 ёшли эркак Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинди. Ушбу шахснинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан Ички ишлар вазирлигига мурожаат қилишлари сўралади.
Тимур Раҳмонов Ўзбекистоннинг Латвиядаги элчиси бўлди. У бунга қадар Новосибирск шаҳридаги бош консул лавозимида ишлаган.
Айрим вилоятларда «Янги Ўзбекистон» массивларини қуришда кечикиш кузатилмоқда. Президент 1 июлга қадар қурилиш ишларини жадаллаштириш ва 474 та уйни фойдаланишга топшириш бўйича топшириқ берди. «Улкан марраларга эришиш учун уй-жой қурилиши ҳажмини ҳар йили 20 фоизга ошириб боришимиз керак, — деди у.
Тошкентда иккиламчи уй-жойларнинг ўртача нархи февраль ойида 1,6 фоизга ошиб, квадратига 1140 долларни ташкил этди. Пойтахтнинг учта тумани — Миробод, Яшнобод, Яккасаройда нархлар ошди, Бектемир ва Учтепа туманларида эса пасайди, дейилади Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази шарҳида.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг