Расмий равишда НАТОга қўшилган Швеция Шимолий Атлантика альянсининг 32-аъзосига айланди. Ҳарбий блокка қўшилишдан олдин Стокгольм 200 йилдан ортиқ вақт давомида бетарафлик сиёсатига амал қилган.
Республика тез тиббий ёрдам марказининг Қорақалпоғистон, шунингдек, Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Фарғона вилоятларидаги филиалларига 70 та Volkswagen Caddy автомашиналари берилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси 2024 йил учун закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдорини эълон қилди.
Президент 8 март байрами муносабати билан хотин-қизларга йўллаган мурожаатида оила бахти, фарзандлар камоли ҳамда бутун жамият равнақи учун аёллар ва қизларнинг таълим-тарбия олиши, касб-ҳунар эгаллаши муҳимлигини таъкидлади.
Элдиёр Тошматов Ўзбекистоннинг Женевадаги БМТ бўлими ва бошқа халқаро ташкилотлардаги доимий вакили бўлди. Бунгача у Сенат раиси котибияти раҳбари бўлган.
2023−2024 йиллар давомида Lenovo`нинг даромади ўсишда давом этди. Кўрсаткичларнинг ижобий динамикаси асосий бизнеснинг барқарорлиги ва ўзгаришларнинг самарадорлиги билан боғлиқ.
16−18 март кунлари (шанба, якшанба ва душанба) Ўзбекистонда Наврўз арафасида анъанавий умумхалқ хайрия ҳашари бўлиб ўтади. Бу йилги тадбир «Обод ва файзли маҳалла — юрт кўрки» шиори остида ўтказилади.
Душанбадан Ер усти ҳалқа йўлининг Турон (13-бекат) ва Қипчоқ (14-бекат) бекатлари йўловчилар учун иш фаолиятини бошлайди. У ерда синов тариқасида (йўловчиларсиз) поездлар ҳаракати қарийб 2 ой олдин бошланганди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси 10 март, якшанба куни таровеҳ намозининг ҳудудларда ўқиладиган вақтларини эълон қилди.
Президент Тошкент вилояти туманлари раҳбарларининг сусткашлигини, бу ерда савдо, ер-сув, транспорт-транзит имкониятларидан тўлиқ фойдаланилмаётганини танқид қилди. Йиғилишда вилоятдаги туман ва шаҳарларнинг «ўсиш нуқталари» белгиланди.
ANORBANK 2023 йил натижалари ҳақида маълумот берди. Банкнинг фойдаси 139,5 млрд сўмга етди. Натижа банкнинг молиявий стратегияларининг барқарорлиги ва самарадорлигини кўрсатади.
Илзат Касимов инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.
Ўзбекистон ва Белиз ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида Қўшма коммюнике имзоланди. Марказий Америкада жойлашган Белиз Ўзбекистон билан дипломатик алоқалар ўрнатган 147-давлат бўлди.
Данғара туманида Cobalt ҳайдовчиси йўл четида кетаётган 5 нафар пиёдани уриб юборди. Оқибатда 2 киши воқеа жойида ҳалок бўлди, 3 киши шифохонага ётқизилди.
20 мартдан Тошкентдаги шаҳарлараро қатновчи йўловчи поездлари ягона тарифга ўтказилади. Йўловчилар аввалгидек ҳар бир зона учун алоҳида нархда эмас, зоналарга бўлинмаган ҳолатда тўлов қилади.
Ўзбекистонда 7−8 март кунлари ҳаво ҳарорати кўтарилишда давом этади. Дам олиш кунлари эса ҳаво ўзгариб туради, баъзи ҳудудларда ёмғир ва қор ёғиши мумкин.
Нукус шаҳрининг «Гулзор» маҳалласида аҳоли норозилигига қарамай, футбол майдончаси ўрнида турар жой биноси қурилиши бошланди. Ўтган йили шаҳар ҳокимлиги ушбу маҳаллани намуна сифатида кўрсатганди.
Бугун, 7 мартдан мамлакатдаги барча автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари очилади. Энергетика вазирлиги табиий газ босимининг меъёрий схемага қайтганини маълум қилди.
Самарқанд вилоятида туғилган 16 ёшли қиз Қашқадарёдаги хонадонларнинг бирида фоҳишаликка мажбурланганини айтиб, болалар омбудсманига мурожаат қилди. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Ўзбекистоннинг Сингапур ва Австралиядаги элчиси Қаҳрамон Шокиров ўз миссиясини якунлади. У ТИВ марказий аппарати бошқарма бошлиғи этиб тайинланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг