Андижон вилоятида Ички ишлар бўлими тергов бўлинмасининг собиқ ходими, туман прокурори ўринбосари ва туман ўринбосари пора олишда гумонланиб қўлга олинди.
АҚШ Қирғизистон фуқароларига бериладиган сайёҳлик ва ишбилармонлик визаларининг амал қилиш муддатини 5 йилдан 10 йилгача узайтирди. Бундан ташқари, Қирғизистон паспорти эгалари учун B1, B2 ва B1/B2 визасига ариза топшириш учун 20 доллар миқдоридаги йиғим бекор қилинди.
Шайхонтоҳур туманида Spark, Nexia 2 ва Lacetti автомашиналари тўқнашди. ЙТҲ оқибатида Nexia 2 ҳайдовчиси вафот этди, 16 ёшли Spark ҳайдовчиси ва унинг йўловчиси шифохонага ётқизилди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси билан иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш мақсадида 100 млн долларлик «Мурабаҳа» молиялаштириш битимини ва агентлик келишувини имзолади. Маблағ озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, 24 ойгача бўлган муддатга ажратилади.
Андижон шаҳрининг собиқ ҳокими Баҳром Ҳайдаров қамоқхонада вафот этди. У 2022 йилнинг декабрида ўзлаштириш, талон-торож қилиш ва мансаб сохтакорлиги каби жиноятларда айбланиб, 10 йилга озодликдан маҳрум қилинганди.
Мусулмонлари идораси Рамазон ойининг биринчи куни 11 март, душанбага тўғри келишини маълум қилди.
АҚШ Олий суди Дональд Трамп президентликка номзодини қўйиш ҳуқуқига эга экани ҳақида қарор чиқарди. Аввалроқ Колорадо судьялари Трампга Капитолийга бостириб кирганлик иши бўйича қўйилган айбловлар туфайли уни сайлов бюллетенига киритишни тақиқлаган эди.
Ҳукумат собиқ раҳбари Наваз Шарифнинг укаси Шаҳбоз Шариф Покистоннинг янги бош вазири этиб сайланди. Унинг номзоди саккиз партиядан иборат коалиция томонидан илгари сурилганди.
Ўзбекистоннинг 17 нафар муваффақиятли аёли ҳақидаги фотокўргазма Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган маҳаллий Teplo брендлари дўконини очиб берди. Қаҳрамонлар барча аёллар учун овозли тилаклар ва хайрлашув сўзларини ёзиб қолдирди.
Наврўз байрами ва Халқаро театр куни муносабати билан Алишер Навоий номидаги давлат академик катта театрида 22−24 март кунлари очиқ эшиклар куни бўлади, кириш бепул. Томошабинлар итальян мусиқаси кечасига ташриф буюриши ва опера тинглаши мумкин.
Шавкат Мирзиёев 8 март муносабати билан давлат ва жамият ҳаётида фаол бўлган 28 нафар хотин-қизни Зулфия номидаги давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисидаги қарорни имзолади.
АҚШдан депортация қилинган ўзбекистонликлар, электр энергияси чекловларининг оширилиши, ҳали ҳам «эркин бўлмаган» Ўзбекистон, энг кучли шахматчилар бешлигига кирган Нодирбек Абдусатторов ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Freedom House`нинг янги эркинлик рейтингида Ўзбекистон 100 баллдан 12 балл тўплади — мамлакат ҳали ҳам «эркин эмас» мақомида. Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари ҳам шу тоифада қолмоқда. Финляндия энг юқори ўринни олди.
Гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов Чехияда ўтказилаётган супертурнирда учта ғалаба қайд этганидан сўнг онлайн рейтингда дунёнинг энг кучли беш шахматчисидан бирига айланди.
Ўзбекистонда 3 март куни иш фаолиятидаги АГТКШлар сони камайди. Электр таъминоти чекловлари 960 МВтга етди. Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, бензин ва дизель ёқилғиси талабга мос ҳажмда етказиб берилмоқда.
Президент қарори билан Шовот туманида 3,1 гектар ерда «Ўзбекистон-Туркманистон» савдо зонаси ташкил қилинади. Унда фақат 2 мамлакат маҳсулотлари сотилади. Маҳсулотларни киритишда божхона тўлови тўланмайди. Туркманистон орқали келувчи чет элликлар визасиз, паспорт билан 15 кун ҳудудда бўлиши мумкин.
Ўзбекистонда 1 сентябрдан барча суғурта турлари бўйича суғурта полисларини фақат қоғоз шаклда расмийлаштириш амалиёти бекор қилинади. Суғурта полисларини ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали расмийлаштирмаслик уларни ҳақиқий эмас деб топишга асос бўлади.
Апрелдан Qanot Sharq авиакомпанияси Тошкент-Прага йўналишида мунтазам авиақатновларни йўлга қўяди. Рейслар ҳафтанинг пайшанба кунлари амалга оширилади. Бу йўналишдаги парвоз охирги марта 2014 йилда амалга оширилганди.
АҚШга ноқонуний йўллар билан кирган 74 нафар Ўзбекистон фуқароси 3 март куни ватанга қайтарилганди. Улардан баъзилари йўл ва қамоқхоналардаги қийинчиликлар ҳақида сўзлаб беришди.
Олмаота яқинида 6,1 магнитудали зилзила юз берди, шаҳарда зилзила кучи 5 баллни ташкил этди. Метро фаолияти тўхтатилди, полиция кучайтирилган иш тартибига ўтказилди. Кўплаб шаҳарликлар ваҳима ичида кўчага чиқди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг