Архив

Янгийўл туманига ҳоким тайинланди
17 август 2023, 17:34

Янгийўл туманига ҳоким тайинланди

Нурафшон шаҳри камбағалликни қисқартириш бўлими раҳбари вазифасида ишлаб келган Одилжон Атауллаев Янгийўл тумани ҳокими этиб тайинланди. Шунингдек, туман ҳокимининг биринчи ўрирнбосари «лавозимига лойиқ эмас» деб топилиб, вазифасидан озод қилиниши айтилди.

Ярим йил ичида Тошкент шаҳри ва 4 та вилоят депутатлар кенгашларининг биронта сессияси жонли эфирга узатилмади
17 август 2023, 17:15

Ярим йил ичида Тошкент шаҳри ва 4 та вилоят депутатлар кенгашларининг биронта сессияси жонли эфирга узатилмади

Президент фармонида белгиланганига қарамай, 2023 йилнинг биринчи ярмида Хоразм, Жиззах, Наманган, Фарғона вилояти ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари кенгашлари ўтказган бирорта сессия жонли эфирга узатилмади. Туман ва шаҳар кенгашлари ўтказган сессияларнинг 24 фоизи жонли эфирда намойиш этилган.

Бахром Шарипов Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раислигидан кетди
17 август 2023, 16:59

Бахром Шарипов Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раислигидан кетди

Бахром Шарипов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раиси лавозимидан озод этилди.

Нукусда метан «заправка» 3,8 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди
17 август 2023, 16:56

Нукусда метан «заправка» 3,8 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Нукусдаги метан «заправка» 19 мингдан зиёд хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенг газдан ноқонуний фойдаланиб, 3,8 млрд сўмлик зарар етказгани аниқланди.

Президент администрацияси раҳбари лавозими тугатилди
17 август 2023, 16:31

Президент администрацияси раҳбари лавозими тугатилди

Ўзбекистон президенти матбуот котиби давлат раҳбарининг фармони билан Президент администрацияси раҳбари лавозими тугатилгани ҳақида хабар берди. Аввалроқ ПАда кадрлар ўзгариши ҳақида хабар берилганди.

Энергетика вазирига янги ўринбосар тайинланди
17 август 2023, 16:16

Энергетика вазирига янги ўринбосар тайинланди

Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келган Умид Мамадаминов Ўзбекистон энергетика вазири ўринбосари бўлди.

Сардор Умурзаков Президент администрацияси раҳбари лавозимидан озод этилди
17 август 2023, 15:57

Сардор Умурзаков Президент администрацияси раҳбари лавозимидан озод этилди

Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан Сардор Умурзаков Президент администрацияси раҳбари лавозимидан озод этилди. У давлат раҳбарининг махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

Қирғизистон айрим пансионатларни Ўзбекистонга 49 йилга беришни режалаштирмоқда
17 август 2023, 15:38

Қирғизистон айрим пансионатларни Ўзбекистонга 49 йилга беришни режалаштирмоқда

Қирғизистон ҳукумати 2016 йилда ўзбек компанияларидан тортиб олинган Иссиқкўлдаги тўртта пансионатни 49 йилга Ўзбекистонга беришни режалаштирмоқда. Қирғизистон томони инвесторлар ҳар бир объектга 15−20 миллион доллар сармоя киритишини кутмоқда.

Суннатилла Бекенов Президент администрацияси раҳбари ёрдамчиси лавозимидан озод этилди
17 август 2023, 15:33

Суннатилла Бекенов Президент администрацияси раҳбари ёрдамчиси лавозимидан озод этилди

Суннатилла Бекенов Ўзбекистон Президенти администрацияси раҳбари ёрдамчиси лавозимидан кетди. У мазкур лавозимда 2022 йилдан бери ишлаб келаётганди.

1 январдан қоида бузгани учун ушланган машиналарнинг ҳисоби «Жарима майдончаси» тизими орқали юритилади
17 август 2023, 15:31

1 январдан қоида бузгани учун ушланган машиналарнинг ҳисоби «Жарима майдончаси» тизими орқали юритилади

2024 йилдан бошлаб қоидани бузгани учун ушланган транспортлар «Жарима майдончаси» ахборот тизими орқали тўхташ жойларига олиб келиниб, уларнинг ҳисобини юритилади. Жарима майдончаси ва ҳуқуқбузарлик учун жарималар учун тўлов электрон амалга оширилади.

Ўзбекистон қаердан ташқи қарз олган ва қайси соҳаларга сарфлаган?
17 август 2023, 15:28

Ўзбекистон қаердан ташқи қарз олган ва қайси соҳаларга сарфлаган?

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2022 йил учун давлат қарзи бўйича шарҳида мамлакат йил давомида қайси ташкилотлардан қанча ташқи қарз олгани ва қайси соҳаларга йўналтиргани бўйича маълумот берди. Йил давомида Ўзбекистон номидан умумий қиймати 4,49 млрд долларлик 23 та ташқи қарз битими имзоланган.

Абитуриентларнинг салкам ярми ўтиш балини тўплолмади, 60 мингга яқини имтиҳонларда қатнашмади
17 август 2023, 13:01

Абитуриентларнинг салкам ярми ўтиш балини тўплолмади, 60 мингга яқини имтиҳонларда қатнашмади

2023 йилда 888 минг 472 нафар абитуриент тест синовларида қатнашди, уларнинг 439 минг 337 нафари (49,4%) ўтиш балининг энг қуйи чегараси бўлган 56,7 баллни тўплай олмади. Шунингдек, 60 мингга яқин номзод кириш имтиҳонида иштирок этмади.

«Док-1 Макс» иши: Ҳиндистонлик тадбиркор яна бир яроқсиз дорига рухсат олиш учун $33 минг берганини тан олди
17 август 2023, 12:56

«Док-1 Макс» иши: Ҳиндистонлик тадбиркор яна бир яроқсиз дорига рухсат олиш учун $33 минг берганини тан олди

Чоршанба куни «Док-1 Макс» иши бўйича судда айбланувчи хиндистонлик тадбиркор яроқсиз ва ҳужжатлари шубҳали «Кураракс» дорисини Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказиш ишлари учун масъул давлат ташкилотида ишловчи амалдорга 33 минг доллар берганини тан олди.

Айрим банкларда доллар курси 12 150 сўмга етди
17 август 2023, 12:34

Айрим банкларда доллар курси 12 150 сўмга етди

Тижорат банклари 17 август куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 12 030−12 060 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 12 100−12 150 сўм.

2022 йилда Ўзбекистоннинг давлат қарзи ЯИМга нисбатан 36,4 фоизгача пасайди
17 август 2023, 12:22

2022 йилда Ўзбекистоннинг давлат қарзи ЯИМга нисбатан 36,4 фоизгача пасайди

Ўзбекистоннинг давлат қарзи қолдиғи 2023 йил 1 январь ҳолатига 29,2 млрд долларни ёки ялпи ички маҳсулотга нисбатан 36,4 фоизни ташкил этди. Қарз 2022 йилда 2,9 млрд долларга ошган бўлса-да, ЯИМ 11,1 млрд долларга ўсгани туфайли давлат қарзининг ЯИМга нисбати пасайган.

Қашқадарёда эгизак туққан 19 ёшли аёл туғуруқхонада вафот этди
17 август 2023, 11:28

Қашқадарёда эгизак туққан 19 ёшли аёл туғуруқхонада вафот этди

Қашқадарё вилоятида 19 ёшли аёл эгизак фарзанд туққанидан сўнг 8 кун ўтиб, аҳволи ёмонлашиб, реанимацион даво тадбирларига қарамасдан вафот этди.

19 ёшли эркин курашчи Нодирбек Жуманазаров ЖЧда бронза медалини олди
17 август 2023, 10:50

19 ёшли эркин курашчи Нодирбек Жуманазаров ЖЧда бронза медалини олди

Ўзбекистонлик эркин курашчи Нодирбек Жуманазаров ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 3-ўринни эгаллади. Медаль учун кечган сўнгги баҳсда у ҳиндистонлик рақибини 10:0 ҳисобида мағлуб этди.

Юнусобод туманининг айрим жойларида иссиқ сув таъминоти ўчирилди
17 август 2023, 10:05

Юнусобод туманининг айрим жойларида иссиқ сув таъминоти ўчирилди

17 август куни Тошкент шаҳри Юнусобод туманининг айрим ҳудудларида иссиқ сув таъминоти ўчирилади. Veolia Energy Tashkent маълум қилишича, таъминот тахминан соат 23:00 да қайта тикланади.

«Манчестер Сити» УЕФА Суперкубоги ғолиби бўлди
17 август 2023, 09:29

«Манчестер Сити» УЕФА Суперкубоги ғолиби бўлди

2023 йилги мавсумнинг УЕФА Суперкубоги учун ўтказилган ўйинда «Манчестер Сити» пенальтилар сериясида «Севилья»ни мағлуб этиб, кубокни қўлга киритди. Шу тариқа «шаҳарликлар» ўз тарихида илк бор УЕФА Суперкубогида ғолиб бўлди. Фото.

«Тошкент-Шарқий» аэропорти ҳудуди 130 гектарга қисқартирилади
17 август 2023, 09:06

«Тошкент-Шарқий» аэропорти ҳудуди 130 гектарга қисқартирилади

Лойиҳа бўйича умумий майдони 693 гектарни ташкил этган «Тошкент-Шарқий» аэропорти 130 гектарга қисқартирилади. Бунинг эвазига уни сақлаб туриш харажатлари камайиши режа қилинмоқда. 25 та самолётни сиғдирувчи аэропортда ҳозирда 4 км узунликдаги учиш-қўниш йўлаги қуриб битказилган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг