Архив

Тошкент ерусти ҳалқа метросининг биринчи босқичи ишга тушди
29 август 2020, 17:18

Тошкент ерусти ҳалқа метросининг биринчи босқичи ишга тушди

Тошкент ерусти ҳалқа метросининг биринчи босқичи ишга тушди. Президент Шавкат Мирзиёев бу ерга ташриф буюриб, жамоатчилик билан бирга поездда юрди.

Ўзгидромет — сентябрь ойидаги об-ҳаво ҳақида
29 август 2020, 17:11

Ўзгидромет — сентябрь ойидаги об-ҳаво ҳақида

Сентябрда об-ҳаво кўп йиллик ўртача кўрсаткичларга яқин бўлади, дея маълум қилди Ўзгидромет. Айрим ҳудудлардагина қисқа муддатли ёмғирлар ёғиши мумкин.

Президент метронинг «Бодомзор» бекатидан янги «Туркистон» бекатигача поездда борди (фото)
29 август 2020, 16:33

Президент метронинг «Бодомзор» бекатидан янги «Туркистон» бекатигача поездда борди (фото)

Шавкат Мирзиёев пойтахт атрофида айланма йўлни босиб ўтиб, метронинг «Бодомзор» станциясидан янги «Туркистон» станциясига поездда борди. Юнусобод йўлини якунлайдиган иккита янги бекат кунига 7500 йўловчига хизмат қилади.

БАА Исроилга қарши бойкотни бекор қилди
29 август 2020, 15:42

БАА Исроилга қарши бойкотни бекор қилди

БАА Президенти шайх Муҳаммад бин Заид Ал-Нахайян 1972 йилги Исроилга қарши бойкот ҳақидаги декретни бекор қилди.

Ўзбекистон ва Афғонистон 10 йилга электр энергияси етказиб бериш тўғрисидаги битимни имзолади
29 август 2020, 13:44 1

Ўзбекистон ва Афғонистон 10 йилга электр энергияси етказиб бериш тўғрисидаги битимни имзолади

Афғонистон ташқи ишлар вазири Ҳаниф Атмар Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ҳамда инвестициялар ва ташқи савдо вазири билан учрашувлар ўтказди. Унда Афғонистонда тинчлик ўрнатиш, икки давлат ўртасидаги савдо, транспорт ва энергетика масалалари муҳокама қилинди. Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида 10 йиллик электр энергиясини етказиб бериш тўғрисидаги битим имзоланди.

Махсус комиссия аҳолидан байрамни уйда ўтказишни сўради
29 август 2020, 12:24

Махсус комиссия аҳолидан байрамни уйда ўтказишни сўради

Махсус комиссия пандемия билан боғлиқ вазият сабабли мамлакат аҳолисини Мустақиллик байрамини уйда ўтказишга чақирди.

Косондаги ЙТҲ оқибатида икки киши вафот этди
29 август 2020, 11:05

Косондаги ЙТҲ оқибатида икки киши вафот этди

Қашқадарё вилояти, Косон туманидан ўтувчи 4К-339 йўлида Damas ҳайдовчиси асосий йўлдан келаётган «Камаз»ни ўтказиб юбормагани сабабли ЙТҲ содир этилган. Унинг оқибатида Damas ҳайдовчиси ва 18 ёшли йўловчиси вафот этди, икки нафар киши тан жароҳати билан шифохонага ётқизилди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Қиш мавсуми учун егуликлар тайёрлаймиз
29 август 2020, 10:30

Қиш мавсуми учун егуликлар тайёрлаймиз

Zira.uz қиш мавсуми учун олдиндан тайёрлаб қўйса бўладиган егуликлар рўйхатини тақдим этади.

«Қора қоплон» фильмининг бош роли ижрочиси ҳаётдан кўз юмди
29 август 2020, 10:25

«Қора қоплон» фильмининг бош роли ижрочиси ҳаётдан кўз юмди

Marvel Studios компаниясининг «Қора қоплон» фильми билан дунёга машҳур бўлган Чадвик Бозман 43 ёшида ҳаётдан кўз юмди. У тўрт йилдан бери саратон билан курашаётган эди.

Коронавирус ҳолатлари 41 мингга яқинлашди
29 август 2020, 10:08

Коронавирус ҳолатлари 41 мингга яқинлашди

Ўзбекистонда 130 та янги коронавирус билан касалланиш ҳолати қайд этилди. Ҳозирда коронавирусдан даволанаётганлар сони 2701 кишини ташкил этиб, уларнинг 301 нафари оғир аҳволда, 131 нафари эса ўта оғир аҳволда. Шу билан бирга, икки нафар коронавирус бемори вафот этди.

Сентябрда амалга ошириладиган чартер рейслари жадвали эълон қилинди
29 август 2020, 07:19 1

Сентябрда амалга ошириладиган чартер рейслари жадвали эълон қилинди

31 август ва сентябрь ойида амалга ошириладиган чартер рейслари жадвали эълон қилинди. Шунингдек, Туркия, БАА, Беларусь ва Қозоғистонга мунтазам авиақатновларни тиклаш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Кун давомида 376 та коронавирус ҳолати аниқланди
28 август 2020, 23:55

Кун давомида 376 та коронавирус ҳолати аниқланди

Ўзбекистонда кун давомида 376 та коронавирус ҳолати аниқланиб, умумий кўрсаткич 40,8 мингдан ошди. Коронавирусдан соғайиш даражаси 93 фоизга етди.

Ўзбекистон фуқароларини олиб келиш учун Россияга ҳар ҳафта поезд жўнатилади
28 август 2020, 23:07

Ўзбекистон фуқароларини олиб келиш учун Россияга ҳар ҳафта поезд жўнатилади

Россиядаги Ўзбекистон фуқароларини олиб келиш учун 28 августдан ҳар ҳафта темир йўл рейслари ташкил этилади. Поездлар Екатеринбург, Ростов-Дон, Новосибирск ва Самарадан қатновларни амалга оширади.

Мактабларда таълим жараёни анънавий ва масофавий шаклда ташкил этилади
28 август 2020, 20:36

Мактабларда таълим жараёни анънавий ва масофавий шаклда ташкил этилади

Мактабларда таълим жараёни бир вақтнинг ўзида икки хил — анъанавий ва масофавий шаклда йўлга қўйилади. Янги ўқув йили эса 14 сентябрдан бошланади. Президент пандемия шароитида таълим жараёнини ташкил этиш бўйича топшириқлар берди.

Коррупцияга мойил 213 нафар ходим прокуратура тизимидан бўшатилди — бош прокурор
28 август 2020, 20:12

Коррупцияга мойил 213 нафар ходим прокуратура тизимидан бўшатилди — бош прокурор

Ўзбекистон бош прокурори Ниғматулла Йўлдошев «Халқ сўзи» газетасига тақдим этган мақоласида прокуратура тизимида коррупцияга қарши кураш, назорат тадбирларида аниқланган талон-торож ҳолатлари ва бошқаларга тўхталди. Жумладан, қурилиш соҳасида — 78 млрд сўм, қишлоқ хўжалигида — 89,7 млрд сўм, ойлик ва нафақалардан — 16 млрд сўм, табиий газдан — 41 млрд сўм талон-торож қилинган.

Президент COVID-19 бўйича ҳақиқий рақамларни яширмаслик тўғрисида огоҳлантирди
28 август 2020, 19:41

Президент COVID-19 бўйича ҳақиқий рақамларни яширмаслик тўғрисида огоҳлантирди

Президент барча раҳбарларни COVID-19 бўйича ҳақиқий рақамларни яширишга мутлақо йўл қўймаслик тўғрисида огоҳлантирди. Бунга уринганларга жиноий жавобгарликкача бўлган қатъий чоралар кўрилиши мумкин. Тўй-маросимларни бир кунда 3−4 марта ўтказиш ҳолатларига чек қўйиш кераклиги кўрсатиб ўтилди.

«Такси”лар фаолиятини лицензиялашда қандай ўзгаришлар кутилмоқда?
28 август 2020, 18:18

«Такси"лар фаолиятини лицензиялашда қандай ўзгаришлар кутилмоқда?

«Такси"лар фаолиятини лицензиялашда қандай ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда? Жисмоний шахслар ҳам эндиликда лицензиясиз қонуний фаолият олиб борса бўладими? Юридик шахслар учун лицензия олишда қандай енгилликлар жорий этилмоқда — ҳуқуқшунос Дилшод Шодиев мақоласида.

1 октябрдан «Мобил қуллик» бекор қилиниши кутилмоқда
28 август 2020, 18:05

1 октябрдан «Мобил қуллик» бекор қилиниши кутилмоқда

Ўзбекистонда 1 октябрдан мобил телефон рақамини ўзгартирмасдан туриб бошқа компанияга ўтказиш имконияти пайдо бўлади. Бунинг учун мобил алоқа оператори билан тегишли шартнома тузиш керак бўлади.

Жаҳон банки Doing Business рейтингини эълон қилишни вақтинчалик тўхтатди
28 август 2020, 16:02

Жаҳон банки Doing Business рейтингини эълон қилишни вақтинчалик тўхтатди

2018 ва 2020 йиллар эълон қилинган Doing Business рейтинги ҳисоботида юзага келган хатолар сабабли Жаҳон банки ҳисобот маълумотларини қайта кўриб чиқади. Ҳозирча ташкилот рейтингни вақтинчалик эълон қилмайдиган бўлди

Ўзбекистонда 3932 болада коронавирусга аниқланган
28 август 2020, 15:06

Ўзбекистонда 3932 болада коронавирусга аниқланган

Ўзбекистонда ҳозиргача 90 мингга яқин бола карантинга олинган бўлиб, уларнинг 3932 нафарида COVID-19 аниқланган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг