Тошкент ҳавоси сифатини яхшилаш бўйича берилган таклифлар орасида Аи-80 бензинини тақиқлаш ҳам бор. Бу маркадаги бензин бошқаларига қараганда арзонлиги сабабли оммабоп. Хўш, бу ўзгаришга ҳайдовчиларнинг муносабати қандай? «Газета.uz» бу бўйича сўровнома ўтказди.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Екатеринбургдаги қурилиш объектларидан бирида ўтказилган рейд чоғида меҳнат патентига эга бўлмаган икки нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олингани ҳақида хабар берди. Уларга ҳуқуқий ва бошқа ёрдам кўрсатилиши қайд этилди.
Пекинда ўтган Ўзбекистон-Хитой таълим форумидаги экран ва баннер ёзувларида ўзбек эмас, балки рус тилидан фойдаланилгани жамоатчиликда савол уйғотди. Олий таълим вазирлигининг «Газета.uz»га маълум қилишича, «қулайлик нуқтаи назаридан форумнинг расмий тили хитой ва рус тиллари этиб белгиланган».
Андижон туманининг собиқ ҳокими Абдужаббор Эгамбердиев бир йил аввал 2 йилга ахлоқ тузатиш ишлари жазосига ҳукм қилингани маълум бўлди. Бир ҳафта олдин суд уни муддатидан илгари (1 йилдан ортиқ) масъул лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазосидан шартли озод қилди.
Хитойга давлат ташрифи билан борган Шавкат Мирзиёев ХХР Давлат кенгаши бош вазири Ли Цян билан учрашди. Улар инфратузилмани модернизация қилиш, «яшил» энергетика, авиақатновлар ва сайёҳлик алмашинувини янада кенгайтириш кабиларни муҳокама қилди.
Кеча тунда Хитойда кучли зилзила содир бўлди. Унинг кучи Олмаотада 5 баллни ташкил қилди. Шаҳар аҳолиси ваҳима ичида кўчаларга югуриб чиқди, йўлларда тирбандликлар юзага келди. Олмаоталиклар тунда қандай омон қолгани — «Газета.uz» материалида. Биз воқеа гувоҳи билан суҳбатлашдик.
Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги 230-сонли боғча директорининг ўғли 4 нафар қизчага тегажоғлик қилгани айтилаётганди. Суд унга нисбатан 6 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади. Жазо тарбия колонияларида ўталади.
«Шарқ» нашриёти биноси хусусийлаштирилиши туфайли маданий мерос объектлари рўйхатидан чиқарилди. Хусусийлаштириш иши тугагач, маданий аҳамиятини сақлаб қолган бинолар (ЎзА ҳам) муҳофаза қилинади. «Шарқ» биноси тақдири унга яқин жойдаги бузиб ташланган собиқ МХХ биноси каби бўлмаслиги айтилмоқда.
Реконструкция қилинадиган «Шарқ» нашриёти бинолари, ҳаво сифати бўйича миллий стандартлар, транспорт вазирига юборилган сенатор сўрови, Осиё Кубоги нимчорак финалига чиққан Ўзбекистон ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Ҳиндистоннинг Ҳарьяна штатидаги дам олиш масканларидан бирида Ўзбекистон фуқаросининг жасади топилди. Маълум бўлишича, у ис газидан заҳарланиш оқибатида вафот этган. Ҳозирда марҳумани ватанга қайтариш чоралари кўрилмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга давлат ташрифи билан Хитойга етиб борди. Эртага, 24 январь куни у мамлакат раҳбари Си Цзиньпин билан музокаралар ўтказади.
Меҳнат бозоридаги вазият барқарорлигича қолмоқда: ишсизлик даражаси 8,1 фоизгача пасайган, жорий йил кўрсаткич 7,5−8 фоизгача тушиши прогноз қилинмоқда. Меҳнат миграциясида географик диверсификация кузатилмоқда, Россиядан пул ўтказмалари улуши 87 фоиздан 78 фоизга камайди.
Ўзбекистон футболчилари Австралия билан дуранг ўйнаб, Осиё Кубогининг 1/8 финал босқичига чиқди (видео, фото, статистика).
Қирғизистон президенти Садир Жапаров давлат қарзи, сув тақчиллиги, Қамбарота-1 ГЭС ва Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши масалалари ҳақида интервью берди. «Оқим манбаида турибмиз ва сув бермаймиз, деб баҳслашиш — бемаънилик», — дея таъкидлади у.
Маданий мерос агентлиги «Шарқ» нашриёти бинолари маданий мерос объектлари рўйхатидан чиқарилишини изоҳларкан, «аксарияти аянчли ҳолатида экани ва тўлиқ реконструкцияни тақозо этиши»ни билдирди. Бинолар 2023 йилнинг октябрида ДАБА ишчи гуруҳи билан бирга ўрганилган.
2023 йил охирида Ўзбекистонда газ қазиб олиш қарийб 5 млрд куб метрга камайди. Нефт ва газ конденсати ишлаб чиқариш ҳам қисқарди. Шу билан бирга, кўмир қазиб олиш 15,5 фоизга — 6,2 млн тоннагача кўпайди. Электр энергияси, бензин ва дизел ишлаб чиқариш ҳам ошди.
Экология вазирлиги «Газета.uz»га Тошкент шаҳрида ҳаво сифатини яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар лойиҳаси ҳақида маълумот берди. Иссиқхона ҳамда заводларда чанг-газ филтрларини ўрнатиш, Аи-80, ИЭСларда кўмир ҳамда мазутдан фойдаланишни тақиқлаш ва бошқалар шулар жумласидандир.
Россия қўшинларининг Украина шаҳарлари, жумладан, Киев ва Харьковга берган йирик ракета зарбалари туфайли камида 5 киши ҳалок бўлди, 60 га яқин киши жароҳатланди.
АҚШ ўзининг USAID дастури орқали Ўзбекистонга қиймати 420 минг доллардан зиёд бўлган 131 тонна озиқ-овқат ёрдамини етказди. Бу орқали туберкулёз ва руҳий саломатлик муассасаларидаги беморлар, ногиронлиги бўлган болалар ва кексалар 6,5 млн порция озиқ-овқат билан таъминланади.
Ўзбекистонда 3 млн нафарга яқин 3−7 ёшли бола бор. Уларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси 74 фоизни ташкил қилмоқда. Мамлакатда бу кўрсаткични 2026 йилгача 80 фоизга, 2030 йилга бориб, 100 фоизга етказиш режа қилинган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг