«Алишер Навоий» метро бекатида пойтахтдаги ОТМлардан бирида ўқийдиган 18 ёшли талаба қиз поезд яқинлашиб келаётган вақтда ўзини рельс устига ташлади. Машинист поездни тўхтата олди, ИИО ходимлари қизни платформа устига олиб чиқишди. Қиз жароҳат олмади.
Ўзбекистон президенти «Ўзбекгидроэнерго» ГЭСларида ишлаб чиқарилган электр энергияси учун 2022 йилдан бошлаб амалда бўлган тарифларни қайта кўриб чиқиш бўйича топшириқ берди. Тарифлар ушбу компаниянинг инвестиция дастурларини молиялаштириш учун етарли даражада бўлиши керак.
МДҲ давлатлари раҳбарлари саммитида Қирғизистон президенти Садир Жапаров Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни МДҲ Фахрий нишони билан тақдирлади. Садир Жапаров Шавкат Мирзиёевнинг дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган ҳиссасини эътироф этди.
Бишкекдаги МДҲ мажлисида қатнашган Шавкат Мирзиёев ҳамдўстлик мамлакатларида чекловларсиз эркин савдо ҳудудини шакллантириш учун шартнома қоидаларини қайта кўриб чиқишни таклиф этди. Шунингдек, озиқ-овқат хавфсизлиги, саноат кооперацияси ва иқлим ўзгариши каби йўналишларда ҳам таклиф билдирди.
Марғилон шаҳрида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб, ҳудудий электр тармоқлари корхонасига 431,7 млн сўмдан ортиқ зарар етказган фуқаро аниқланди.
Lenovo Day Tashkent саноат форумида IDC, Intel ҳамда Veeam компаниялари вакиллари иштирок этиб, Марказий Осиёдаги IT-бозорининг тенденциялари ва мавжуд муаммоларинини муҳокама қилдилар.
Зўравон ота-онадан фарзандини олиб қўйиш, болага ҳимоя ордери бериш ва индивидуал ҳимоя режасини ишлаб чиқиш, таълим муассасаларида болалар ўртасида зўрлик қилиш ва камситишга йўл қўймаслик — Ўзбекистонда болаларни зўравонликдан ҳимоялаш учун қандай чоралар кўриш таклиф этиляпти? «Газета.uz» шарҳи.
Тўққиз ой давомида «Ўзэнергоинспекция» томонидан Ўзбекистондаги хусусий ёнилғи қуйиш шохобчаларида ўтказилган текширувлар давомида 9,15 млн литр сифатсиз бензин сотилишининг олди олинди.
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасида 2027 йилга қадар карбонат ангидрид эмиссиясини 60 млн тоннага камайтирувчи ва энергия тарифларини либераллаштиришга ёрдам берадиган лойиҳа бўйича келишув имзоланди. Маблағларнинг бир қисми кам таъминланганларни энергия нархининг ошишидан ҳимоя қилишга сарфланади.
Санкциялар остидаги Россия қўшни давлатлар, жумладан, Ўзбекистондан товарлар импортини салкам 40 фоизга оширди, деб ёзмоқда The Bell. Бунга параллель тарзда Европанинг минтақага экспорти, айниқса, микроэлектроника, транспорт ускуналари, компьютер ва бошқа электрон ускуналар экспорти ўсди.
Миробод туманида аёл фарзандига қўпол муносабатда бўлиб, уни калтаклади. Аёл ўша вақтда яқинларидан нохуш хабар эшитиб, асабий ҳолатда бўлганини айтди. Туман ИИБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари бошланди.
Юнусобод туманида 82-сонли йўловчи автобуси Nexia-3 билан тўқнашиб, хавфсизлик оролчасига чиқиб кетди. «Тошшаҳартрансхизмат» ЙТҲ асосий йўлдан автобус йўлига ўтиб кетган енгил автомобилнинг хатоси туфайли содир бўлганини маълум қилди. Жароҳатланганлар йўқ.
Жума куни Ўзбекистон президенти МДҲ саммитида иштирок этиш учун Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрига етиб борди. Саммит доирасида Шавкат Мирзиёев Беларусь раҳбари Александр Лукашенко билан музокара ўтказди. Улар савдо-иқтисодий ва гуманитар ҳамкорликни янада кенгайтиришни муҳокама қилди.
Январь-август ойларида Ўзбекистон мева-сабзавотлар экспортида қиймат жиҳатидан энг катта улушни шафтоли (нектарин), гилос, пиёз, узум, майиз, ўрик, қовун, тарвуз ҳамда помидор эгаллади. Мамлакат мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий экспорт бозори Россия бўлиб турибди.
«Ўзбекнефтгаз» конларида қудуқларни қуриш ва ундан фойдаланиш лойиҳасига «Газпромнефть» операторлик қилади. Компания технологиялари, тажрибаси қудуқларни қуриш вақтини 20 фоиздан кўпроқ муддатга қисқартиришга ёрдам бериши айтилмоқда. Бу бўйича рус компанияси ва «Ўзбекнефтгаз» шартнома имзолади.
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради. Эрталаб ҳарорат +3 даражагача пасаяди, якшанба куни кундузи +20 даражагача исийди. Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушиши мумкин.
Ўзбекистонда Меҳрибонлик ва «Мурувват» уйлари, тутинган оилаларда тарбияланаётган 1,5 мингдан ортиқ болага нисбатан зўравонлик содир этиш хавфи юқори ҳисобланади. Бундан ташқари, сўнгги 3 йилда 2072 нафар шахс ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинди, уларнинг 86 фоизи ота-оналик мажбуриятини бажармаган.
Президент фармони билан Иқтисодиёт ва молия вазирлигига илгари Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида бўлган ваколатлар берилди. Энди вазирлик давлат саноат сиёсати учун масъул бўлади, Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш марказини қайтариб олади.
13 октябрнинг эрта тонгидан Қашқадарё ва Тошкент вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор ёға бошлади. Қамчиқ довонида қорнинг ерга юқиши тезлашган. ЙҲХХ ҳайдовчилардан оралиқ масофани сақлаб, тезликни меъёридан оширмасликни сўради.
Нурмат Отабеков ССВ ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси биринчи ўринбосар бўлди. Хизмат қўмитага айлангани муносабати билан Ботиржон Қурбонов ва Қобилжон Ҳайитов қўмита раиси ўринбосарлари лавозимига қайта тайинлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг