Деҳқонобод туманида 43 та эчкиэмар эса ўлдирилиб, териси шилиб олган шахс аниқланди. Унга нисбатан 3 йил озодликдан чеклаш жазоси тайинланди.
Самарқандда Шавкат Мирзиёев ЮНВТО бош котиби Зураб Пололикашвили билан учрашиб, кўп қиррали ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди. Ташкилот саммити доирасида шаҳарда Халқаро туризм академияси ва «Ипак йўли» тематик офиси очилади.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтдаги ноқонуний бино ва иншоотларни демонтаж қилиш ишлари бошланганини маълум қилди. Ҳокимлик шаҳар ҳудудида маиший ва тижорат биноларига эга бўлган аҳолини ҳужжатларнинг шаҳарсозлик меъёрларига мувофиқлигини яна бир бор синчиклаб текширишга чақирди.
Пойтахт марказидаги «Москва» кўп қаватли уйлари аҳолисига биноларнинг ташқи қиёфасини янгилаш режалари ҳақида маълумот берилгани уларда хавотир ва саволлар туғдирди. Шаҳар ҳокимлигининг «Газета.uz»га маълум қилишича, кўрсатилган эскизлар ҳали тасдиқланмаган ва лойиҳа аҳоли билан муҳокама қилинади.
Эроннинг Исфаҳон шаҳрида Мусулмон Нобели — Мустафо (с.а.в.) мукофотини топшириш маросими бўлди. Лауреатларнинг ҳар бирига 500 минг доллардан бериладиган ушбу мукофотга Ислом оламидаги энг яхши тадқиқотчи ва олимлар лойиқ кўрилади. «Газета.uz» мухбири тақдирлаш маросимидан репортаж тайёрлади.
Фарғона шаҳри ҳайвонот боғидаги зебра нобуд бўлди. 12 йил яшаган жонзот қариб ўлгани айтилмоқда. Мазкур боғда йил бошида жирафа ҳам нобуд бўлганди.
Тошкент халқаро аэропортида бешинчи расмий споттинг-тур бўлди. Унда Ўзбекистоннинг турли шаҳарларидан, шунингдек, Россия, Қозоғистон ва Беларусдан 50 га яқин споттер қатнашди. Фото.
Ўзбекистон мактабларида кузги таътил 4 ноябрдан бошланади. II чорак ўқишнинг биринчи куни 10 ноябрга тўғри келади.
Исроил Ташқи ишлар вазирлиги ҲАМАС ҳужумлари оқибатида 3 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлгани, 4 киши бедарак йўқолганини маълум қилди. Уруш туфайли Исроилда жами 148 нафар чет эл фуқароси ҳалок бўлган, 143 киши бедарак йўқолган.
БМТ тинчликпарвар кучларининг Ливандаги штаб-квартираси ўққа тутилди, Исроил ҳукумати Ғазо сектори билан чегарадош шаҳарлардан тинч аҳолини эвакуация қилиш ишларини деярли якунлади, Ғазо секторида қуруқликдаги операция бошланса, Эрон вазиятга аралашиши мумкин.
Қашқадарё вилоятининг Соғлиқни сақлаш бошқармаси хабарига кўра, автобусдаги портлаш оқибатида 8 киши касалхонага ётқизилган, улардан 4 нафари реанимацияда. 16 нафар жабрланганларга амбулатор ёрдам кўрсатилди.
Шавкат Мирзиёев Бутунжаҳон туризм ташкилоти (ЮНВТО) Бош ассамблеясининг 25-сессияси очилиш маросимида иштирок этиш учун Самарқандга ташриф буюради.
«Яшил макон» лойиҳаси доирасидаги дарахтларни номига эмас, «ҳаётимиз учун, ўпкамизнинг тозалиги учун экиш зарур, чунки бу ўзимизга, жамиятимизга, саломатлигимизга керак», — деди Ўзбекистон президенти.
Президент қарори билан 1 январдан йўл қурилишига синов тариқасида хусусий сектор жалб қилинади. Бундан ташқари, иссиқ кунларда юк машина ва автопоездларга йўлларда ҳаракатланишига чекловлар киритилади.
Ўзбекистонда ҳафта охиригача ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кўтарилиб, ҳафтанинг иккинчи ярмида +22…+25 даражагача илиқ бўлади. Кечаси ва эрталаб ҳам ҳаво анча илиқ, +7…+12 даража атрофида бўлиши кутилмоқда.
Муборак туманида Isuzu автобусининг газ баллони портлаб, 4 киши ўрта оғир даражада жароҳат олди. Ҳодиса сабабли ҳеч ким ҳалок бўлмаган, дейилади Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарида.
Бунёд Эгамназаров Наманган вилояти, Ботир Ашуров эса Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаларига бошлиқ этиб тайинланди.
Сингапурда ўтган First Global Challenge робототехника чемпионатида ўзбекистонлик мактаб ўқувчилари бронза медалини қўлга киритди.
Президент 17−18 октябрь кунлари амалий ташриф билан Хитойда бўлади. Давлат раҳбари «Бир макон, бир йўл» учинчи халқаро форуми тадбирларида иштирок этиши, ХХР раиси, шунингдек, Хитой Халқ сиёсий маслаҳат кенгаши раиси билан учрашиши кутилмоқда.
Ўзбекистон президенти Tashkent City ҳудудида қурилиши 15 кун ичида якунланиши режалаштирилган опера театри лойиҳаси билан танишди. Дастлаб опера театри бизнес маркази лойиҳаларига киритилмаган, объект Миллий боғдаги қуритилган кўл ўрнида қурилиши режалаштирилган эди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг