Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори Элдор Арипов 2017 йилгача Марказий Осиёда бирлашиш ҳақида гапиришнинг имкони бўлмаганини таъкидлаб, минтақада мусодара ва чекловсиз тўлиқ эркин савдо зонасини шакллантиришга чақирди.
«Док-1 Макс» иши бўйича судланувчи, Фармацевтика агентлигининг собиқ раҳбари С.К.нинг адвокатлари уларга терговчи томонидан босим бўлаётганини айтиб, суддан уларни ҳимояга олишни сўради. С.К.га унинг ҳимоя позициясига таъсир қиладиган ҳолатлар бўлса, мурожаат қилиши мумкинлиги билдирилди.
Ўзбекистонда эндиликда кутиб олиш ва кузатиб қўйишда фуқароларга вокзалларга паспортсиз киришга рухсат этилади. Перрон ва поездлар бундан мустасно.
Ўзбекистоннинг Лондондаги элчиси Саид Рустамов дипломатик миссиясини якунламоқда. У бу лавозимда 2019 йил октябридан бери ишлаб келмоқда.
Кузги дарахт экиш мавсумини эълон қилган президент, Ўзбекистонни Россиянинг Украинага бостириб киришини қоралашга чақирган Европарламент, собиқ эри томонидан 5 соат калтакланган аёл, 16 октябрдан тикланадиган шимолий вокзал фаолияти ва бошқалар — «Газета.uz»н инг кун дайжестида.
Қирғизистон Россия билан бирлашган ҲҲМ тизимини яратиш бўйича келишув имзолади. Ҳужжат «ҳар икки давлат ҳаво ҳудудининг ишончли ҳимоясини таъминлайди» ва «Қирғизистоннинг РФ билан стратегик муносабатларни мустаҳкамлашга содиқлигини тасдиқлайди», — дея таъкидлади Садир Жапаров матбуот хизмати.
Нидерландия Yango такси хизматини (Россиянинг «Яндекс» компаниясига тегишли) РФ махсус хизматлари унинг ёрдамида европалик фойдаланувчилар маълумотларини йиғиши мумкинлиги борасидаги хавотирлар сабаб текширишни бошлади. Компания регулятор билан ҳамкорлик ва ЕИ талабларига риоя қилаётгани билдирди.
ЕИ ва БМТ Тараққиёт дастури амалга оширган Ўзбекистонда вақтинча яшаётган Афғонистон фуқароларини ўқитиш ва касбга тайёрлаш бўйича лойиҳанинг биринчи босқичида 330 дан ортиқ киши иштирок этди. Термизда лойиҳанинг 400 нафар Афғонистон фуқаросини қамраб олган иккинчи босқичи бошланди.
Жиззахлик тадбиркор Қашқадарёдан 60 тонна чигитини олиб чиқишда тақиққа учради. Унинг «Газета.uz»га маълум қилишича, вилоят ҳокимининг оғзаки буйруғи билан юк машинаси 5 кундан бери «Умакай» ЙПХ масканида ушлаб турилибди. Бундай ҳолат Қашқадарёда биринчи марта юз бераётгани йўқ.
Хитойда Осиё ўйинларидан 2 кун ўтиб бошланган таэквондонинг WT йўналиши бўйича гран-при мусобақасида Ўзбекистон терма жамоаси 1 та кумуш ва 3 та бронза медалга эга чиқди: Мадинабону Маннопова, Улуғбек Рашитов, Жасур Жайсунов учинчи, Никита Рафалович эса иккинчи ўринни олди.
Ўзбекистонда сентябрь ойида электромобиллар савдоси камайди. Бозорда йил бошидан буён илк бор қисқариш кузатилди. Янги маҳаллий енгил автомобиллар савдоси ўсишда давом этмоқда.
UNICEF Сурхондарёда болаларнинг кенгайтирилган ва инклюзив таълим олиши учун Термиз шаҳри, Термиз ва Музработ туманларидаги айрим боғчаларда кўп тилли гуруҳлар очди. Унга Европа Иттифоқи 1,6 млн евро молиявий ёрдам кўрсатди.
Исроил ҲАМАС ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган хорижликлар бўйича маълумот берди, Ғазо секторида электр энергияси ишлаб чиқариш учун ёқилғи тугагани сабабли ҳудуддаги ягона электр станцияси фаолиятини тўхтатди. Ҳудуддаги шифохоналарда антибиотиклар, ёқилғи ва бошқа керакли буюмлар тугаб қолган.
Чехия Ўзбекистоннинг қазилма бойликларига қизиқмоқда, эвазига уларни қазиш ва қайта ишлаш технологиялари, шунингдек, сув ресурсларини бошқариш соҳасида таклиф бериши мумкин. Чех мудофаа саноати Ўзбекистон Қуролли кучларига Совет иттифоқи даври ҳарбий техникаларига муқобилларни таклиф қилишга тайёр.
Афғонистонда узунлиги 280 км, эни 100 метр бўлиши кутилаётган Қўштепа канали қурилишининг 2-босқичига старт берилди. «Толибон» вакиллари канал қурилиши бўйича Ўзбекистондан ташвишланмасликни сўради.
17 октябрь куни Ўзбекистон давлат санъат музейида илк бор апрель ойида Миланда тақдим этилган Tashkent Modernism.Index кўргазмаси очилади. Хоҳловчилар икки ҳафта давомида кўргазмага боришлари мумкин ва кириш бепул.
Президент администрациясида ишлаб келган Камол Мухторов Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили этиб тайинланди. Аввалги вакил Умид Шадиев Туризм қўмитаси раиси этиб тайинланганди.
Ўзбекистонда болаларга нисбатан зўравонликнинг 78 фоизи бегоналар, 14 фоизи ота-оналари, қолгани қариндош ва танишлари томонидан содир этилмоқда. Прокурор Лайло Файзимуродованинг таъкидлашича, нафақат зўравонлик қурбони, балки воқеага гувоҳ бўлган ва руҳий жабрланган болалар билан ҳам ишлаш керак.
Тошкент шимолий вокзали 16 октябрдан ўз фаолиятини тиклайди. У ердан «Афйросиёб», «Шарқ», «Насаф», «Ўзбекистон» поездлари ва «Тошкент-Волгоград» поезди ҳаракатланади. 16 октябрдан Жанубий вокзалдан Хўжакент, Гулистон, Ангрен, Ховос ва Бекободга поездлар жўнайди.
Зангиота туманида аёл собиқ эри уни 5 соат калтаклаб, шифохонага келтиргани, ҳолатга масъуллар эътибор қаратмаганини айтиб, мурожаат қилди. Видео тармоқларда тарқалгач, ҳокимликлар, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ва ИИБ вакиллари аёл билан учрашиб, ҳолатни назоратга олди. Аёл пойтахтда даволанмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг