Яшнобод тумани Алимкент кўчасидаги собиқ трамвай йўллари ўрни кўплаб йиллар мобайнида ташландиқ ҳолатга келиб қолди. Ҳозир эса бу ерда — дарахтлар, буталар ва узумлар экилган. Биз унга ким ғамхўрлик қилаётгани ва одамлар тошга айланган шаҳардаги янги оазис ҳақида қандай фикрдалигини ўргандик.
Тижорат банклари 2 август куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 575−11 630 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 670−11 690 сўм.
Москвага дронлар ҳужумидан сўнг «Туркманистон» авиакомпанияси Россия пойтахтига парвозларни тўхтатди. Қарор «парвоз хавфсизлигини таъминлаш мақсадида хавфни баҳолаш» асосида қабул қилинган.
«Ўзбекнефтгаз» АЖга қарашли UNG Petro ёнилғи қуйиш шохобчаларида Аи-92 бензинига чегирмалар якунланди. Унинг бир литри энди 7500 сўм эмас, 8600 сўмни ташкил этмоқда.
Сенатнинг 4 августдаги ялпи мажлисида «Адвокатура тўғрисида», «Волонтёрлик фаолияти тўғрисида», «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги ҳамда крипто-активлар айланмаси соҳасида лицензиялаш ва рухсат бериш тизимини яхшилашга оид қонунларга ўзгартириш киритиш кўриб чиқилади.
1 августдан кучга кирадиган ўзгаришлар, тест синовларидан чиққан абитуриентлар, пора билан ушланган санъат ва маданият институти бўлим бошлиғи, блогер Абдуқодир Мўминовнинг суд иши тафсилотлари, июль ойида 9 фоиздан пастга тушган йиллик инфляция ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Ўзбекистон ёқилғи-энергетика комплексидаги «оғир вазият» туфайли деярли барча ҳудудларда куннинг маълум вақтларида электр энергиясини узишга тўғри келмоқда, деяб хабар қилди Энергетика вазирлиги. Чекловлар таъмирлаш ишлари, йирик аварияларнинг олдини олиш ва бошқа омиллар билан изоҳланди.
Россия рублининг қадрсизланиши Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажмига, шунингдек, ўзбекистонлик экспортёрлар даромадига салбий таъсир қилади, дея маълум қилди Марказий банк раҳбари Мамаризо Нурмуратов.
Ўзбекистон халқ артисти Нуриддин Ҳамроқулов 77 ёшида вафот этди. «Оламни асранг», «Раъно», «Сой кўрдим», «Ажаб сирлар» сингари юзлаб қўшиқлар ижрочиси бўлган санъаткор 1987 йилда «Ўзбекистон халқ артисти» унвони, 2020 йилда «Дўстлик» ордени билан тақдирланган.
Иқтисодчи Миркомил Холбоев «Мифономика» подкастининг протекционизмга бағишланган сонида қайсидир соҳа узоқ вақт ҳимоя қилинса, вақт ўтиши билан аҳоли унинг фойдасизлигини сезишини таъкидлади. «Масалан, 2000 йилда одамларимизда бизга автомобиль заводи керакми, деган савол бўлмаган», — деди у.
Расул Кушербаев ЎзЛиДеП партиясидан «ўз ўрнини кўрмаётгани учун» кетишга қарор қилганини айтди. У буни узоқ вақтдан бери режалаштирганини билдирди. Интернетда тахмин қилинганидек, унинг бошқа партияга аъзо бўлиш режаси ҳозирча йўқ.
Ўзбекистон Мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов Тошкентда жанубий кореялик ҳамкасби Ли Жонг Суп билан учрашди. The Korea Herald нашри учрашувдан мудофаа ва қурол-яроғ саноати соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш мақсад қилингани ҳақида ёзди.
«Педагогнинг мақоми тўғрисида»ги қонун лойиҳаси Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан қабул қилинди. Май ойида ушбу қонун лойиҳаси «яна ҳам такомиллаштириш кераклиги» сабаб фақатгина концептуал тартибда қабул қилинганди.
АҚШ «Толибон» ҳаракатини «инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятнинг ёмонлашишига олиб келувчи сиёсатини, айниқса, аёлларга нисбатан қайта кўриб чиқишга» чақирди. «Толибон», ўз навбатида, Афғонистон Марказий банкининг музлатилган активларини қайтаришни сўради.
Тўра Боболов Тошкент вилоятининг Оққўрғон тумани ҳокими вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланди. У бунга қадар Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келаётганди.
Қашқадарёда хусусий корхона вилоят болалар шифохонаси майдонидаги 17 туп манзарали дарахтни ноқонуний кесиб ташлагани аниқланди. Ҳолат ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан ўрганилмоқда.
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтига ўқишга киритиб қўйиш учун 5000 доллар талаб қилган олийгоҳ бўлим бошлиғи аниқланди. У маблағдан 4800 долларини олаётганда ушланди.
Президент қарори лойиҳаси билан 2023 йилда консолидациялашган бюджет дефицитини ЯИМга нисбатан 3 фоиздан 5 фоизгача ёки 53,4 трлн сўмгача ошириш таклиф этилмоқда. Агар ҳукумат яна харажатлар чегарасидан ўтиб кетса, бу давлат харажатларининг 1,8 млрд долларга ошишига олиб келади.
Самарқанд шаҳридаги меҳмонхоналарнинг бирида 30 ёшли аёлнинг жасади бўйин соҳасидан бўғилган ҳолатда топилди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.
Айбек Камалов Қорақалпоғистоннинг Кегейли тумани ҳокими этиб тайинланди. У шу пайтга қадар бизнес-омбудсман девонининг Қорақалпоғистон шўъбаси бош инспектори лавозимида фаолият юритган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг