Ўзбекистонда аниқланган камчиликлар бартараф этилмаган 400 га яқин лифтдан ҳамон фойдаланиб келинмоқда. Бу ҳақда Сенат ялпи мажлисида маълум қилинди.
Шанба куни Ўзбекистонга Жанубий Урал ҳудудларидан нисбатан нам ва салқин ҳаво массалари кириб келади. Кундузи ҳарорат барча жойларда +35 даражагача, жанубда +38 даражагача пасаяди.
6−8 август кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли Ўзбекистоннинг 8 та вилоятида сел-сув тошқини хавфи юзага келиши мумкин.
Фарғонада Жаҳон банки, ЕИ ва бошқалар ҳамкорлигида ташкил этилган Мева-сабзавотчилик II форумида Ўзбекистондан 80 та давлатга 180 хил мева-сабзавот экспорт қилинаётгани айтилди. Форум давомида бу рўйхатни кенгайтириш имкониятлари, мавжуд муаммоларга ечимлар муҳокама қилинди.
«Халқ банки» Қувасой филиали ғазначиси ўзига бириктирилган банкоматдан 212,8 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тижорат банклари 4 август куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 590−11 650 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 680−11 710 сўм.
Ўзбекистонда чучук сувнинг қарийб 90 фоизи қишлоқ хўжалигида фойдаланилиб, ҳар гектарга сув сарфи технологик илғор давлатларга нисбатан 2−2,5 баробар кўп. Бу ҳақда Сенати Кенгашининг навбатдаги мажлисида маълум қилинди.
Уйчи туманидаги «Гулшан» оилавий боғчасида 15 нафар бола туғилган кун учун олиб келинган тортдан заҳарланиб, шифохонага ётқизилди. Вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг хабар беришича, ҳозирда болаларнинг ҳаммаси соғлом ва улар яна боғчага қайтарилган.
Тошкентда 12 та янги йўл ўтказгич қуриш режалаштирилмоқда. Бунга халқнинг ўнлаб триллион сўм маблағлари сарфланади. Кўприк ва туннеллар улкан майдонларни эгаллаб, шаҳарни парчалаб ташлайди ва каттароқ транспорт муаммоларини келтириб чиқаради. Буни янги қурилган йўл ўтказгичлар мисолида кўрсатамиз.
Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманига Файзулло Ғуломов ҳоким этиб тайинланди. У бунга қадар Агросаноат инспекциясининг вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
Сариосиё туманидаги мактаб директори ишдан бўшатилганини эълон қилган Сурхондарё ҳокими билан тортишди. ОАВ унинг 10 кунга қамоққа олингани, чиққанидан кейин яна ушлангани ҳақида хабар берди. Мактаб таълими вазири директор ҳибсдан озод этилгани ва ўз лавозимида ишлашда давом этишини маълум қилди.
Хабиб Сирожитдинов яқинда президент томонидан ишдан бўшатилган Аваз Ўринбоев ўрнига Фарғона вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Украинадаги уруш авж олиши фонида Россия ўз армияси учун Қозоғистондан кўнгиллиларни ёллашни бошлади, деб ёзмоқда Reuters. Интернетдаги реклама мамлакат аҳолисига «аниқ йўналтирилган» ва шартнома имзолангандан кейин 5000 доллардан ортиқ тўлов таклиф қилинмоқда.
Тошкентдаги Freedom Payments (Freedom Pay) хорижий компанияси офисига ниқоб таққан шахслар келгани айтилмоқда. Бир неча ходим ҳибсга олинган. Сабаблари ҳозирча номаълум.
Туркманистонга борадиган Шавкат Мирзиёев, Тошкентда жамоат транспортида йўлкира ошиши, автобус билан тўқнашиб кетган Malibu, Чотқол қўриқхонасидан янги кадрлар, яна лавозими ўзгарган вазирлар, 5,5 йил ичида кўпхотинлилик учун судланган 38 киши ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Хитой ҳукумати «вояга етмаганлар учун хавфсиз ва соғлом интернет муҳитини яратиш» мақсадида 18 ёшгача бўлган болаларнинг мобил қурилмаларда интернетдан фойдаланиш вақтини чеклашни режалаштирмоқда.
Uzbekistan Airports Тошкент аэропорти учун яна учта такси операторини жалб қилмоқчи — халқаро терминалнинг умумий зали ва CIP-зал ҳамда маҳаллий терминал учун. Ҳозирда халқаро терминалнинг учиб келиш залига биргина аэропорт такси оператори хизмат кўрсатмоқда.
Яқин кунларда пойтахт жамоат транспортидан фойдаланиш учун йўлкира нархлари ошиши кутилмоқда. Транспорт картасидан тўлов 1600 сўм, нақд пул ва банк картасидан тўлов эса 2000 сўмгача ошади. Шунингдек, йўловчиларга кунлик, ойлик ва йиллик мослашувчан тариф режалари таклиф этилади.
Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Зангиота ва Бекобод туманлари ҳокимларини ўз аризасига кўра лавозимидан озод этди. Бир кун аввал президент ўша ҳудудларда саноат ишлаб чиқариши пасайганини танқид қилган эди.
Адлия катта маслаҳатчиси Сирожиддин Эшқувватов Тошкент вилояти прокурори лавозимига тайинланди. У бунга қадар Андижон вилояти прокурори бўлган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг