Архив

Президент мутасаддиларга 30 га яқин давлат хизматини хусусий секторга беришни топширди
7 февраль 2025, 12:02

Президент мутасаддиларга 30 га яқин давлат хизматини хусусий секторга беришни топширди

Президент мутасаддиларга октябрга қадар 30 га яқин давлат хизматини хусусий секторга беришни топширди. Давактив агентлигининг риелтор ва баҳоловчини имтиҳон қилиш, Туризм қўмитасининг гидларга сертификат бериш ваколатлари хусусий секторга ўтиши мумкин.

Банкларга девелоперларнинг тижорий кўчмас мулкларини тўғридан-тўғри сотиб олишга рухсат берилади
7 февраль 2025, 11:55

Банкларга девелоперларнинг тижорий кўчмас мулкларини тўғридан-тўғри сотиб олишга рухсат берилади

Ўзбекистонда банклар девелоперлардан тижорий кўчмас мулкларни тўғридан-тўғри сотиб олиб, уларни тадбиркорларга ижара ёки лизингга бериши мумкин бўлади. Президент Шавкат Мирзиёев янги механизмни маъқуллади.

Олмазор туманидаги 7,3 км узунликдаги йўл гастрономик кўчага айлантирилади
7 февраль 2025, 11:43

Олмазор туманидаги 7,3 км узунликдаги йўл гастрономик кўчага айлантирилади

Тошкент шаҳридаги 26 та кўча туну-кун ишлайдиган гавжум кўчага айлантирилади. Олмазор туманидаги 7,3 км узунликдаги йўл гастрономик кўча бўлади.

Дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмоқда
7 февраль 2025, 11:13

Дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмоқда

Шанба куни Ўзбекистонга нам ҳаво кириб кела бошлайди, қатор ҳудудларда ёмғир ёғади. Якшанба куни аксарият жойларда ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда. Ҳарорат кундузи +5…+10 даражагача пасаяди.

Ўзбекистонга 2024 йилда 24 мингдан ортиқ электромобиль импорт қилинди
7 февраль 2025, 10:30

Ўзбекистонга 2024 йилда 24 мингдан ортиқ электромобиль импорт қилинди

2024 йилда Ўзбекистонга 224,8 миллион долларлик 24 095 та электромобиль олиб кирилди. Улардан 23 982 таси Хитойдан импорт қилинган.

Тошкент ва Наманган вилоятларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди
7 февраль 2025, 10:13

Тошкент ва Наманган вилоятларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди

8−12 февраль кунлари Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди.

Тошкентда ҳайдовчи Gentra`ни одамлар устига ҳайдади
7 февраль 2025, 10:00

Тошкентда ҳайдовчи Gentra`ни одамлар устига ҳайдади

Шайхонтоҳур туманида тунда Gentra ҳайдовчиси жанжал сабаб бир гуруҳ одамларни босиб кетмоқчи бўлди. Тармоқларда тарқалган видеоларда машина ойнаси тош билан тешилганини кўриш мумкин. Пойтахт ЙҲХБ ҳолат бўйича барча фуқаролар ИИБга топширилганини билдирди.

Жиззахда тадбиркор рудадан рангли металл ажратиш учун 1,3 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди
7 февраль 2025, 00:17

Жиззахда тадбиркор рудадан рангли металл ажратиш учун 1,3 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида фуқаро рудадан рангли металларни ажратиш учун табиий газ тармоғига ҳисоблагичдан ташқари резина шланг орқали уланиб, 1,35 млрд сўмлик зарар етказди. Аввалроқ биргина 2024 йилда 600 млрд сўмлик энергия ресурслари талон-торожи ҳақида хабар берилганди.

6 февраль куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
6 февраль 2025, 23:47

6 февраль куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Гулнора Каримованинг Ўзбекистонга қайтарилган активлари, Сомали билан ўрнатилган дипломатик муносабатлар, Тошкентдаги кўчага Отатурк номини бериш таклифи, Тожикистондаги сайловларни кузатишдан бош тортган ДИИҲБ ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Узоқ вақт давомида Ўзбекистонда бўлмаган пенсионерларнинг пенсиялари тўхтатилади
6 февраль 2025, 23:25

Узоқ вақт давомида Ўзбекистонда бўлмаган пенсионерларнинг пенсиялари тўхтатилади

Агар пенсионер чет элга чиқса ва уч ой ичида Ўзбекистонга қайтмаса, пенсия тўловлари тўхтатилиши хабар қилинганди. Қайтгандан сўнг 24 ойгача бўлган пенсия маблағини олиш мумкин. «Газета.uz»га маълум бўлишича, хорижга саёҳат ҳақидаги нотўғри маълумот туфайли пенсионернинг тўловлари тўхтатиб қўйилган.

Апрелда илк бор Орол маданият саммити ўтказилади
6 февраль 2025, 22:20

Апрелда илк бор Орол маданият саммити ўтказилади

4−6 апрель кунлари илк бор Оролбўйи минтақасини санъат, маданият, дизайн ва илм-фан орқали ижтимоий ва экологик жиҳатдан ўзгартиришга қаратилган Орол маданият саммити ўтказилади. У ҳар 18 ойда маҳаллий ва халқаро фаоллар, рассом ва олимларни бирлаштиради.

Президент кимё саноатида инвестиция лойиҳаларини каррасига кўпайтиришни буюрди
6 февраль 2025, 21:57

Президент кимё саноатида инвестиция лойиҳаларини каррасига кўпайтиришни буюрди

Президент йиғилишида қайд этилишича, йирик кимё заводлари фаолияти ҳали замон талаблари даражасида эмас. Шу сабабли илғор технологияларни жорий этишни жадаллаштириш, юқори технологияли инвестиция лойиҳаларини каррасига кўпайтириш, корхоналарни рақамлаштириб, қувватлардан оқилона фойдаланиш буюрилди.

«Фаолликнинг пасайиши ва нарх коррекцияси». 2024 йилда Ўзбекистонда уй-жой бозори қандай ўзгарди?
6 февраль 2025, 21:20

«Фаолликнинг пасайиши ва нарх коррекцияси». 2024 йилда Ўзбекистонда уй-жой бозори қандай ўзгарди?

2024 йилда Тошкентда иккиламчи уй-жойнинг ўртача нархи 1,8% — кв. м учун 1190 долларгача пасайди (2023 йилда — 30% ўсиш), ер эса 2,9% арзонлади — сотихига 352 млн сўм. Аввалроқ МБ эҳтимолий нарх коррекциясидан огоҳлантирганди. Ўзбекистонда кўчмас мулк билан боғлиқ битимлар сони 2,2% камайди.

Veolia Energy Tashkent қўшнилар қарзи туфайли иссиқлик ва иссиқ сув таъминоти узилишини рад этди
6 февраль 2025, 20:22

Veolia Energy Tashkent қўшнилар қарзи туфайли иссиқлик ва иссиқ сув таъминоти узилишини рад этди

Ижтимоий тармоқларда қўшнилар қарзи туфайли бутун уй иссиқликдан узилиши ҳақидаги эълон сурати тарқалди. Veolia Energy Tashkent маълумотни рад этди. Иссиқлик таъминоти хизматларини кўрсатиш қоидаларига кўра, иссиқлик энергияси таъминоти фақат аниқ бир қарздорга нисбатан ўчирилиши мумкин.

ЕХҲТ ДИИҲБ Тожикистондаги сайловларни кузатишдан бош тортди
6 февраль 2025, 20:09

ЕХҲТ ДИИҲБ Тожикистондаги сайловларни кузатишдан бош тортди

Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бюроси (ДИИҲБ) Тожикистон расмийлари томонидан аккредитация кафолатлари йўқлиги сабабли мамлакатдаги парламент сайловларини кузатиш бўйича миссиясини бекор қилди.

АҚШ Давлат департаменти Америка кемалари учун Панама канали орқали ўтиш тўлови бекор бўлганини билдирганди. Панама буни рад этди
6 февраль 2025, 19:23

АҚШ Давлат департаменти Америка кемалари учун Панама канали орқали ўтиш тўлови бекор бўлганини билдирганди. Панама буни рад этди

АҚШ Давлат департаменти эндиликда Америка кемалари Панама канали орқали бепул ўтиши мумкинлигини маълум қилганди. Панама ҳукумати буни рад этди. Трамп аввалроқ каналдан ўтиш тарифлари юқорилигини айтган ва канални АҚШ назоратига қайтариш билан таҳдид қилганди.

ФАО Ўзбекистоннинг пестицидлар таҳлили бўйича лаборатория салоҳиятини кучайтиришга ёрдам беради
6 февраль 2025, 17:26

ФАО Ўзбекистоннинг пестицидлар таҳлили бўйича лаборатория салоҳиятини кучайтиришга ёрдам беради

БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) Ўзбекистоннинг пестицидларни таҳлил қилиш бўйича лаборатория салоҳиятини мустаҳкамлаш ташаббусини илгари сурмоқда. Шу мақсадда ўтказилган семинарда соҳада кадрларни тайёрлаш ва инфратузилмани такомиллаштириш муҳокама қилинди.

Гулнора Каримованинг яна 182 млн долларлик активлари Ўзбекистонга қайтарилади
6 февраль 2025, 16:51

Гулнора Каримованинг яна 182 млн долларлик активлари Ўзбекистонга қайтарилади

Ўзбекистон Швейцария билан Гулнора Каримованинг активларини мамлакатга қайтариш бўйича янги келишув имзолади. Швейцария яна 182 млн долларни Ўзбекистон халқига БМТнинг Uzbekistan Vision 2030 кўп шериклик траст жамғармаси орқали қайтариши кутилмоқда.

Исроил Ғазо аҳолисининг сектордан чиқиб кетиш режасини тайёрлайди
6 февраль 2025, 16:07

Исроил Ғазо аҳолисининг сектордан чиқиб кетиш режасини тайёрлайди

Исроил мудофаа вазири Исраэль Кац Трампнинг АҚШ бу ҳудудни «ўз назоратига олиши» ҳақидаги сўзларидан сўнг Ғазо сектори аҳолисига «ихтиёрий равишда анклавни тарк этиш» имконини берадиган режа тайёрлашни буюрди. Трампнинг баёноти араб давлатлари томонидан қораланди.

Ўзбекистон Малайзия билан муҳим ресурслар соҳасидаги лойиҳалар бўйича келишувга эришди
6 февраль 2025, 16:06

Ўзбекистон Малайзия билан муҳим ресурслар соҳасидаги лойиҳалар бўйича келишувга эришди

Ўзбекистон Малайзиянинг учта етакчи компанияси билан муҳим минераллар соҳасида қўшма лойиҳалар ташкил этиш бўйича келишувларга эришди. Бундан ташқари, Малайзия ўзбекистонлик мутахассисларни ярим ўтказгичлар ишлаб чиқариш соҳасида ўқитишни йўлга қўймоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг