Воҳид Ҳамидов яқинда ташкил этилган Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази директори бўлди. Илгари у АОКАнинг Китоб савдоси ва ахборот-кутубхона ресурслари бўлими ва Avtotest Mirobod компаниясига раҳбарлик қилган. У Novda Edutainment раҳбари сифатида ҳам қайд этилган.
Ўзбекистонда май ойида инфляция 0,5 фоизни ташкил этиб, йиллик инфляция 10,4 фоизгача пасайди. Озиқ-овқатлар, ноозиқ-овқатлар ва хизматлар бир хилда — 0,5 фоизга қимматлашди.
Сенат томонидан маъқулланган қонунга кўра, энди шахсий томорқа ер участкасида банд бўлган ер участка эгаси ёки унинг оила аъзоларига меҳнат стажи ҳисобланади. Бунинг учун улар томонидан йилига БҲМнинг камида 1 баравари миқдорида солиқ тўлаб борилади.
Ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов шахмат бўйича Норвегия турнирининг иккинчи турида Арян Тарини мағлуб этиб, турнир жадвалида учинчи ўринга кўтарилди.
Ҳиндистон июль ойида бўладиган ШҲТ саммитини виртуал форматда ўтказади. Дастлаб тадбир Нью-Деҳлида ўтказилиши керак эди. The Hindu нашрининг ёзишича, формат ўзгаришига бир қатор етакчиларнинг вақт жадвалидаги қийинчиликлар сабаб бўлган бўлиши мумкин.
Ҳаво исиши сабабли ерусти темирйўлларининг рельс ва пўлат қисмларида ҳарорат юқорилаши мумкин. Бундай кунларда Тошкент метрополитенининг ерусти йўналишларида ҳаракат тезлиги пасайтирилади. Рельслар ҳарорати +60 даража бўлганда, тезлик 40 км/соатдан, +65 даражада 25 км/соатдан ошмайди.
2015 йилдан буён Ўзбекистонда ёзги ҳаво ҳарорати меъёрдан юқори бўлиб келмоқда. Ўзгидромет прогнозига кўра, бу йилги июнь ойида ҳарорат меъёрдан 2−3 даража иссиқ бўлади. Айрим кунларда ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин, лекин ёғингарчилик миқдори меъёрдан кам бўлиши кутилмоқда.
Антикоррупция агентлиги томонидан 2021 йил ва 2022 йилнинг 5 ойи давомида 429,3 млрд сўмлик 5805 та давлат харидларида манфаатлар тўқнашуви ҳолатларига йўл қўйилгани аниқланди.
Метро вагонида тутқични ушлаб турган қизга шилқимлик қилиб, «пранк» видео олган икки блогернинг ҳар бирига 5 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Anhor Lokomotiv боғида TMZ ходимлари касб байрами «Ўзбекистон кончилик ва металлургия саноати ходимлари куни» ва «Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни»ни нишонлади.
МҲТИ тадқиқотига кўра, уйда кир ювиш машиналарининг бўлиши иқтисодий фаол аёллар сонини оширади. Экспертлар қурилма сув ва энергия сарфини камайтириш билан бирга, аёлларга ҳафтасига 4 соат вақтини тежаш имконини беришини, бу вақтни улар фарзандлари учун сарфлаши мумкинлигини билдирди.
Жаҳон банкига кўра, 2022 йилда аҳолининг 2,3 фоизи ёки 845,3 минг киши ногиронлиги бўлган шахслар деб топилган. 60 ёшдан катталарнинг 54 фоизи ногиронликнинг маълум шаклига эга. Бундай шахслар турли соҳаларда қийинчиликларга учрамоқда, ҳукумат эса вазиятни яхшилашга уриняпти, дейилади тадқиқотда.
«Ўзбекнефтгаз»га қарашли «UNG Petro» МЖЧнинг 100 фоизлик давлат улушини хусусийлаштириш жараёнлари бошланди. Давактив агентлиги мамлакатдаги энг йирик «заправка»лар тармоғини хусусийлаштиришга консультант жалб этиш юзасидан танлов эълон қилди.
Сенатда «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги қонун маъқулланди. Эндиликда ушбу муносабатларни тартибга солиш учун Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ваколатли орган бўлиб, соҳадаги фаолиятни мувофиқлаштиради ҳамда манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ ҳолатлар аниқланганда судга даъво киритади.
Жаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош ассамблеясининг 25-сессияси 16−20 октябрь кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказилади. Ўзбекистон томонидан ташкилий қўмита ўринбосари Азиз Абдуҳакимов тадбирлар дастури, кун тартиби, регламенти ва режаларни муҳокама қилиш учун Мадридда ташкилот бош котиби билан учрашди.
Ўзбекистонда йил охиригача мактабгача ва мактаб таълим ҳудудий бошқармалари раҳбарлари учун хорижий маслаҳатчилар жалб этилади.
Ўзбекистоннинг 11 нафар ҳунарманди жаҳонга машҳур Homo Faber маълумотномасига киритилди. У Микеланжело жамғармаси томонидан яратилган онлайн платформа бўлиб, Европа ва ундан ташқарида ҳунармандчиликнинг замонавий ривожланиши билан боғлиқ тажрибаларни тақдим этади.
Венгрия пойтахтида бўлиб ўтган Европа Лигаси финалида «Севилья» жамоаси пенальтилар сериясидаги устунлик эвазига 7-марта ушбу кубокка эга чиқди. Испан клуби бу билан Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритди (видео, фото).
Тижорат банклари 1 июнь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 345 — 11 400 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 410 — 11 465 сўм.
Учтепа туманида юк машинаси ва 7 та енгил автомобиль тўқнашди. ЙТҲ оқибатида ҳайдовчилардан бири шифохонага олиб кетилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг