Архив

Эндиликда муайян яшаш жойи йўқ шахслар реабилитация марказига жойлаштирилади
19 декабрь 2022, 11:02

Эндиликда муайян яшаш жойи йўқ шахслар реабилитация марказига жойлаштирилади

«Маъмурий жавобгарлик тўғрисида»ги кодексга киритилган ўзгартиришларга кўра, муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация марказига жойлаштириш тартиби белгиланди. Бунинг учун асослар етарли деб топилса, ИИО ходимлари жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларига илтимоснома юборади.

Сурхондарё ва Тошкент вилоятидаги ЙТҲларда икки киши ҳалок бўлди
19 декабрь 2022, 10:43

Сурхондарё ва Тошкент вилоятидаги ЙТҲларда икки киши ҳалок бўлди

Сурхондарё ва Тошкент вилоятида одамлар ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисалари юз берди. Уларда ҳайдовчи ва пиёда вафот этди.

ЖЧ-2022: Асрга татигулик финал. Аргентина учинчи бор жаҳон чемпионига айланди
19 декабрь 2022, 10:15

ЖЧ-2022: Асрга татигулик финал. Аргентина учинчи бор жаҳон чемпионига айланди

Аргентина ва Франция терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтган муросасиз ва ҳаяжонли вазиятларга бор бўлган финал баҳсида 3:3 ҳисоби қайд этилди. Пеналтилар сериясида аргентиналикларнинг қўли баланд келди ва ўз тарихида учинчи бор жаҳон чемпиони бўлишди.

Банкларда долларнинг сотиш курси 11 320 сўмгача кўтарилди
19 декабрь 2022, 09:38

Банкларда долларнинг сотиш курси 11 320 сўмгача кўтарилди

Тижорат банклари 19 декабрь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 210 — 11 280 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса 11 320 сўм.

Ўқитувчиларга вазифасидан ташқари ишларни юклайдиганлар жавобгарликка тортилади — Саида Мирзиёева
18 декабрь 2022, 17:09

Ўқитувчиларга вазифасидан ташқари ишларни юклайдиганлар жавобгарликка тортилади — Саида Мирзиёева

Президент Администрацияси шўъба мудири Саида Мирзиёева ўқитувчиларга вазифасидан ташқари ишларни юклайдиганларни маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, тез орада қабул қилиниши кутилаётганини маълум қилди.

Uzbekistan Airways тўртинчи Airbus A321 ҳаво кемасини қабул қилиб олди (фото)
18 декабрь 2022, 16:13

Uzbekistan Airways тўртинчи Airbus A321 ҳаво кемасини қабул қилиб олди (фото)

Uzbekistan Airways авиакомпанияси тўртинчи Airbus 321neo ҳаво кемаси олиб келинди. Самолёт 188 йўловчини ташишга мўлжалланган бўлиб, 6850 км масофагача парвоз қила олади. 2022 йил охиригача худди шундай ҳаво кемасидан яна битта сотиб олинади.

Тошкентда автобусларнинг ҳаракатланиш оралиқ вақти қисқаргани айтилмоқда
18 декабрь 2022, 11:58

Тошкентда автобусларнинг ҳаракатланиш оралиқ вақти қисқаргани айтилмоқда

16−17 декабрь кунлари Тошкентга 204 та янги автобус олиб келиниб, йўналишга чиқарилди. Натижада автобусларнинг ҳаракатланиш оралиқ вақти 25−30 дақиқадан 10−12 дақиқага қисқаргани айтилмоқда. Бироқ аҳоли эҳтиёжларини тўлиқ қондириш учун яна 21 та янги автобус йўналиши шакллантирилиши зарур.

Қашқадарёда 45 ёшли эркакнинг ўзини осиб қўйишига мактаб директорининг «қўли борлиги» айтилмоқда
18 декабрь 2022, 11:21

Қашқадарёда 45 ёшли эркакнинг ўзини осиб қўйишига мактаб директорининг «қўли борлиги» айтилмоқда

Яккабоғ туманида 45 ёшли эркак ҳовлисининг молхонасида ўзини осиб қўйди. Ишда тумандаги 94-мактаб директорининг «қўли борлиги» айтилмоқда. Директор эса воқеа рўй берган куни шифохонада бўлганини таъкидламоқда.

Андижонда эҳтиёжманд оилаларга қуёш панеллари топширилади
18 декабрь 2022, 10:56

Андижонда эҳтиёжманд оилаларга қуёш панеллари топширилади

Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов кам таъминланган оилаларга телевизор ёки бошқа техникалар совға қилиш уларнинг электр учун харажатларини ошираётгани, ёрдам сўраётганларнинг аксарияти электрдан қарздорлигини маълум қилди. У техникалар ўрнига қуёш панеллари беришни таклиф қилди.

Хоразмда 83 туп дарахт ноқонуний қўпориб ташлангани аниқланди
18 декабрь 2022, 10:19

Хоразмда 83 туп дарахт ноқонуний қўпориб ташлангани аниқланди

Қўшкўпир туманидаги фермер хўжалигида 83 туп ҳар хил катталикдаги дарахтлар қўпорилган, 3 туп дарахт шикастлангани аниқланди. Ҳолат юзасидан қонуний чора кўриш мақсадида хужжатлар расмийлаштирилмоқда.

Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномаси 20 декабрь куни бўлиши кутилмоқда
18 декабрь 2022, 10:07

Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномаси 20 декабрь куни бўлиши кутилмоқда

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномаси 20 декабрь куни бўлиши кутилмоқда.

Қонунчилик палатаси қўмитаси 2023 йил учун давлат бюджети лойиҳасини кўриб чиқмоқда
17 декабрь 2022, 17:55

Қонунчилик палатаси қўмитаси 2023 йил учун давлат бюджети лойиҳасини кўриб чиқмоқда

Қуйи палатанинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси 15 декабрга қадар қабул қилиниши керак бўлган 2023 йил учун давлат бюджети тўғрисидаги лойиҳани кўриб чиқмоқда. Ҳужжат жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилмади.

Шаҳрисабз Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 2024 йилги туризм пойтахти деб эълон қилинди
17 декабрь 2022, 16:56

Шаҳрисабз Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 2024 йилги туризм пойтахти деб эълон қилинди

ИҲТ Туризм вазирларининг IV йиғилиши якунига кўра, Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳри ташкилотнинг 2024 йилдаги туризм пойтахти этиб тасдиқланди.

Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов сенатор этиб сайланди
17 декабрь 2022, 16:45

Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов сенатор этиб сайланди

Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов 17 декабрь куни ўтказилган сайлов натижаларига кўра, Олий Мажлис Сенати аъзолигига сайланди.

Жаҳон банки стратегик ислоҳотларни амалга ошириш учун Ўзбекистонга қарийб $1 млрд қарз беради
17 декабрь 2022, 15:58

Жаҳон банки стратегик ислоҳотларни амалга ошириш учун Ўзбекистонга қарийб $1 млрд қарз беради

ЖБ стратегик ислоҳотларни амалга оширишда Ўзбекистонга $470 млн имтиёзли ва $480 млн қийматдаги паст ставкали кредитлар тақдим этишни маъқуллади. Ушбу маблағлар Халқаро тараққиёт ассоциацияси ва Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки томонидан 12 йилдан 34 йилгача муддатга берилади.

Жўрабек Раҳимов Хоразм вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
17 декабрь 2022, 15:15

Жўрабек Раҳимов Хоразм вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

Президент фармони билан Жўрабек Раҳимов Хоразм вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бунга қадар у Қўшкўпир тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган.

Нима ўқиймиз? Таржимон ва блогер Сардор Салим тавсия қилади
17 декабрь 2022, 14:46

Нима ўқиймиз? Таржимон ва блогер Сардор Салим тавсия қилади

«Газета.uz» китобхонликни тарғиб этишга қаратилган «Нима ўқиймиз?» лойиҳасини давом эттиради. Сара асарлар, ўқилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланган китоблар рўйхати ҳақида олим, тадқиқотчи, ёзувчи-шоир, таржимон, журналист ва жамоат фаолларининг тавсияларини ҳар шанба сизга етказамиз.

Пойтахтда янги йил байрами табдирлари 25 декабрдан 5 январгача бўлиб ўтади
17 декабрь 2022, 14:39

Пойтахтда янги йил байрами табдирлари 25 декабрдан 5 январгача бўлиб ўтади

Янги йил муносабати билан пойтахтда 25 декабрдан 5 январгача болалар ва катталар учун кўнгилочар тадбирлар бўлиб ўтади. Байрам дастурлари ташкилотчиси — Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Туризм ва маданий мерос бош бошқармаси ҳисобланади.

Тошкентда ўзига тегишли бўлмаган кўчмас мулкни $150 минг эвазига сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
17 декабрь 2022, 13:52

Тошкентда ўзига тегишли бўлмаган кўчмас мулкни $150 минг эвазига сотмоқчи бўлган шахслар ушланди

Тошкент, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида яшовчи олти нафар шахс пойтахтнинг Чилонзор туманида жойлашган кўчмас мулк ҳужжатларини сохталаштириб, уни $150 минг эвазига харидор номига расмийлаштириб беришда гумонланмоқда. Ҳозирда ҳолат юзасидан ЖКнинг тегишли моддалар билан жиноят иши қўзгатилди.

Ҳудудий ЙҲХБлар 91,1 млрд сўмлик 203 357 та жаримани ижрога юбормагани аниқланди
17 декабрь 2022, 13:50

Ҳудудий ЙҲХБлар 91,1 млрд сўмлик 203 357 та жаримани ижрога юбормагани аниқланди

Ҳудудий йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари жами 91,1 млрд сўмлик 203 357 та жаримани ижрога юбормагани аниқланди, дея маълум қилди Бош прокуратура. Қолаверса, МИБ томонидан 27,6 млрд сўмлик 62 мингта жаримани қўллаш тўғрисидаги қарорлар асоссиз равишда ЙХҲБ органларига қайтарилган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг