Архив

Жаҳон янгиликлари дайжести
21 октябр 2020, 18:55

Жаҳон янгиликлари дайжести

Европанинг бир қатор мамлакатлари карантин чораларини кучайтириши, Хитойнинг янги экологик муаммоси, Францияда икки масжид ҳимоя остига олиниши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Қирғизистонда иқтисодий амнистия эълон қилинди
21 октябр 2020, 16:49

Қирғизистонда иқтисодий амнистия эълон қилинди

Қирғизистон президенти в. б. Садир Жапаров иқтисодий амнистия эълон қилди ва коррупцияга алоқдор амалдорларга, собиқ давлат хизматчиларига, мансабдор шахсларга ва тадбиркорларга ноқонуний равишда олинган мол-мулкни давлат ғазнасига қайтариш учун 30 кун муҳлат берди.

ЙҲХББ 16 ёшдан ҳайдовчилик гувоҳномаси бериш таклифи бўйича баёнот берди
21 октябр 2020, 16:36 2

ЙҲХББ 16 ёшдан ҳайдовчилик гувоҳномаси бериш таклифи бўйича баёнот берди

ИИВ ЙҲХББ 16 ёшдан машина бошқаришга рухсат бериш таклифи бўйича баёнот берди. ЙҲХББ ёшлар бу вақтда ўқишини давом эттириши, бошқа ишлар билан чалғимаслиги кераклигини маълум қилди. Бошқарма маълумотларига кўра, 9 ой давомида ҳайдовчилик гувоҳномасини олганига 2 йил бўлмаган ҳайдовчилар томонидан 612 та ЙТҲ содир этилган, уларнинг оқибатида 191 киши вафот этган, яна 571 нафари тан жароҳатлари олишган.

UzAuto Motors МҚКҚни ОАВга босим ўтказаётганликда айблади
21 октябр 2020, 16:35 1

UzAuto Motors МҚКҚни ОАВга босим ўтказаётганликда айблади

UzAuto Motors Монополияга қарши курашиш қўмитасини мақолаларни ўчиртириш ва ўзгартириш орқали ОАВга босим ўтказаётганликда айблади. Қўмита эса ушбу айбловларни рад этиб, ўз «позицияси»да қатъий қолиши ва барча низоларни фақат суд орқали ҳал қилишини таъкидлади.

Январь ойида Қозоғистон парламентининг қуйи палатасига сайловлар бўлиб ўтади
21 октябр 2020, 16:00

Январь ойида Қозоғистон парламентининг қуйи палатасига сайловлар бўлиб ўтади

Қозоғистон парламентининг қуйи палатасига сайловлар 2021 йил 10 январда бўлиб ўтади. Партиялар рўйхатида илк маротаба хотин-қизлар ва ёшлар учун 30 фоизлик квота эълон қилинди.

Швейцария ҳукумати аҳолига 7000 евродан тўлаш таклифини берди
21 октябр 2020, 14:39

Швейцария ҳукумати аҳолига 7000 евродан тўлаш таклифини берди

Швейцарияда ҳар бир фуқарога, шу жумладан, болаларга ҳам 7500 Швейцария франки (тахминан 7 минг евро) тўлаш таклифи берилди. Агар 2022 йил 22 апрелгача ушбу ташаббусни 100 минг киши қўллаб-қувватласа, у референдумга қўйилади.

Банклар фаоллик индекси эълон қилинди
21 октябр 2020, 14:37

Банклар фаоллик индекси эълон қилинди

Банклар фаоллик индекси бўйича рейтингда Капитал банк биринчи ўринни сақлаб қолди. Иккинчи ва учинчи ўринларда Универсал ва Зираат банклари, охирги ўринда эса ТВС банки.

Совуқ қуролларни ғилофсиз олиб юрганлар учун жавобгарлик белгиланиши кутилмоқда
21 октябр 2020, 14:19

Совуқ қуролларни ғилофсиз олиб юрганлар учун жавобгарлик белгиланиши кутилмоқда

Cовуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни ғилофсиз олиб юрган фуқаролар жаримага тортилади. Жарима миқдори БҲМнинг бир бараваригача этиб белгиланади.

«Деярли ҳар куни бюджет маблағларининг ноўрин сарфланиши масаласи кўтарилмоқда» — Сенат раиси
21 октябр 2020, 14:05

«Деярли ҳар куни бюджет маблағларининг ноўрин сарфланиши масаласи кўтарилмоқда» — Сенат раиси

Сенат раиси Танзила Нарбаева мутасаддиларда бюджетга қўшимча манбалар аниқлаш борасида ташаббускорлик, изланиш йўқлиги, айрим ҳолларда уларнинг молиявий саводхонлиги етишмаслигини танқид қилди. Шунингдек, муҳим кўрсаткичларни қўшиб ёзиш иллатига тўлиқ барҳам берилмаганига эътибор қаратди.

Қирғизистонда ташқи қарзни оддий фуқаролар ҳисобидан тўлаш таклиф қилинди
21 октябр 2020, 13:46

Қирғизистонда ташқи қарзни оддий фуқаролар ҳисобидан тўлаш таклиф қилинди

Қирғизистон парламенти депутати фуқаролардан пул йиғиш ва мамлакатнинг ташқи қарзини тўлашни таклиф қилди. Ушбу таклиф мамлакат ташқи қарзини оддий фуқаролар ҳисобига тўлашга қаратилган биринчи уриниш эмас.

GTL заводини қураётган ишчилар «погром» уюштирди
21 октябр 2020, 13:39

GTL заводини қураётган ишчилар «погром» уюштирди

Қашқадарёдаги GTL заводи қурилаётган жойда ENTER Engineering ишчилари норозилик билдиришди. Деразаларга тош отилиб, бинолардан бирида «погром» уюштирилди. Компания оммавий норозилик ошхонага кириш жойида техник носозликлар туфайли келиб чиққанини маълум қилди. Аввалроқ ходимлар иш ҳақининг ўз вақтида берилмаслигидан шикоят қилишган эди.

Сенаторлар «Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисида”ги қонунни рад этишди
21 октябр 2020, 12:50

Сенаторлар «Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисида"ги қонунни рад этишди

Сенаторлар «Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисида"ги қонунни унинг айрим моддалари талабларга мос келмаслиги сабабли рад этишди.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби Рустам Шодиев вафот этди
21 октябр 2020, 12:33

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби Рустам Шодиев вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, собиқ меҳнат вазири ўринбосари, профессор Рустам Шодиев ҳаётдан кўз юмди.

Президент илк бор нишонланаётган Ўзбек тили байрами муносабати билан табрик йўллади
21 октябр 2020, 12:04

Президент илк бор нишонланаётган Ўзбек тили байрами муносабати билан табрик йўллади

«Давлат тилининг обрў-эътибори — бутун халқ, бутун жамиятнинг обрў-эътиборидир». Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини бу йил биринчи марта нишонланаётган Ўзбек тили байрами билан табриклади.

Борий Алихонов ва Наримон Умаров Сенат қўмиталарига раис этиб сайланишди
21 октябр 2020, 11:55

Борий Алихонов ва Наримон Умаров Сенат қўмиталарига раис этиб сайланишди

Сенатнинг саккизинчи ялпи мажлисида Борий Алихонов Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари қўмитасига, Наримон Умаров эса Суд-ҳуқуқ ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасига раис бўлди.

Мурат Камалов Сенат раиси ўринбосари этиб сайланди
21 октябр 2020, 11:19

Мурат Камалов Сенат раиси ўринбосари этиб сайланди

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Мурат Камалов президент тақдимномасига кўра Олий Мажлис Сенати раиси ўринбосарлигига сайланди.

Борий Алихонов ва Наримон Умаров Сенат аъзолари этиб тайинланди
21 октябр 2020, 11:12

Борий Алихонов ва Наримон Умаров Сенат аъзолари этиб тайинланди

Борий Алихонов ва Наримон Умаровнинг депутатлик ваколатлари тугатилиб, президент фармонига асосан Сенат аъзолари рўйхатига киритилди.

Қамчиқда Damas билан тўқнашган юк машинаси хандаққа тушиб кетди
21 октябр 2020, 09:43

Қамчиқда Damas билан тўқнашган юк машинаси хандаққа тушиб кетди

Қамчиқ довонида Тошкентга қараб ҳаракатланаётган Damas ва юк машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Тан жароҳати олган икки ҳайдовчи ҳам шифохонага етказилган.

Масъул лавозимга тайинланадиган шахслардан ўзбек тилини билиш сертификати талаб этилади
20 октябр 2020, 22:49

Масъул лавозимга тайинланадиган шахслардан ўзбек тилини билиш сертификати талаб этилади

Мактабларда она тили соатлари кўпайтирилади ҳамда масъул лавозимга тайинланадиган шахслардан ўзбек тилини билиш сертификати талаб этилади

Жаҳон янгиликлари дайжести
20 октябр 2020, 20:23

Жаҳон янгиликлари дайжести

БАА ва Исроил ўртасидаги визасиз режим, коронавирусга қарши антитаналарни ишлаб чиқаришни тўхтатадиган омиллар, Греция ва Туркия чегарасида девор қурилиши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг