Ўзбекистонда кунлар ҳафта давомида исиб боради, қуруқ об-ҳаво бўлади. Ҳарорат кечалари +13…+18, кундузи жануб ва чўл ҳудудларда +36…+38 даражагача етади. Чанг-тўзонлар кузатилиши эҳтимоли бор.
Самарқанд шаҳрига ЕТТБ ажратаётган маблағлар ҳисобидан Yutong электробусларининг дастлабки 6 донаси олиб келинди. Йил охиригача яна шундай 94 та электробус олиш режалаштирилмоқда. Яқин йилларда шаҳарда 350 та электр транспорти харид қилинади.
Президент референдум якунларига бағишланган учрашув ўтказиб, референдум давомида умумхалқ муҳокамаларида фаол ва муносиб иштирок этган миллионлаб юртдошларни эътироф этди. «Янгиланган Конституциямизнинг чинакам муаллифи халқимиз бўлди, деб айтишга барча асосларимиз бор», — деди Шавкат Мирзиёев.
Сайлов кодексига президент, Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзоларининг навбатдан ташқари сайловларини ўтказиш юзасидан ўзгартишлар киритилди. Президент давлат раҳбари учун муддатидан илгари сайловларни тайинлаганида, улар 2 ой ичида ўтказилиши керак.
Адлия вазирлигининг собиқ ходими туҳмат қилишда гумонланиб, ҳибсга олинганди. Унинг аёли тергов тугаган бўлса-да, эри озодликка чиқмагани сабабли бош прокурорга мурожаат қилган. Суд ажримига кўра, 3 ойга яқин ҳибсда ўтирган фуқаро қўйиб юборилди.
Бош прокуратура бошқарма катта прокурори ва Учтепа тумани прокуратураси терговчисига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қўлга олинганини маълум қилди. Улар фирибгарлик ҳамда пора беришда гумонланмоқда.
Омбудсман ва жамоатчилик гуруҳлари вакиллари 1-сонли тергов ҳибсхонаси («Тоштурма»)да бўлиб, Нукус воқеалари юзасидан жиноят иши бўйича судланганлар, жумладан, Даулетмурат Тажимуратов билан учрашди. Судда у омбудсманни танқид қилганди.
Тижорат банклари 8 май куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 370 — 11 400 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 430 — 11 500 сўм.
«Менинг йўлим» лойиҳасининг 2023 йилги мавсумига овоз бериш якунланди. Жами 517 та лойиҳа ғолиб деб топилди, энди уларга 412 млрд сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилади. Жойларда фуқаролар байрам қилишни бошлаб юборди.
Душанба тонгида Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида 3,2 магнитудали зилзила қайд этилди.
Тошкентда Қатар элчихонаси очилди. Маросимда Қатар ташқи ишлар давлат вазири Султон бин Саад ал-Мурайхий иштирок этди.
Бош прокуратура аралашуви билан байроқ рангидаги тасма таққан қамашилик йигитга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги қарор бекор қилинди. Шунингдек, мазкур қарорнинг ноқонуний экани маълум қилинди.
Мудофаа вазирлиги Ўзбекистонда 174 нафар Иккинчи жаҳон уруши ва фронт орти қатнашчилари яшашини маълум қилди. Энг кўп уруш ва фронт орти қатнашчилари Тошкент шаҳри (55 нафар), Тошкент (26 нафар) ва Фарғона (19 нафар) вилоятларида умр кечирмоқда. Уларнинг энг ёши — 78, энг улуғи — 112 ёшда.
9 май оқшомида Тошкентдаги «Янги Ўзбекистон» истироҳат боғи ҳудудида Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган байрамона мушакбозлик ташкил этилади.
Бундан 102 йил аввал Ўзбекистонда гидрометерология хизмати ташкил этилган эди. Хизматнинг 75 йиллик юбилейида — 1996 йилнинг 7 май куни Ўзгидромет музейи очилган. «Газета.uz» 400 га яқин экспонати билан Ўзгидрометнинг бир асрдан кўпроқ давом этган фаолиятини кўрсатиб берувчи музей билан таништиради.
Омбудсман ва унинг ҳузуридаги жамоатчилик гуруҳлари вакиллари қийноққа солинган тадбиркорлар Дилшод Тўрахўжаев ва Ҳасанбой Абдунабиев сақланаётган «Тоштурма»да бўлди. Ўтказилган холи суҳбатларда улар руҳий ва жисмоний қийноқларга солинганини тасдиқлаб, бунга асосли далиллар борлигини айтишган.
Қамаши туманидаги бозорда ИИО ходимлари Ўзбекистон байроғи рангидаги тасма таққан йигитни қўлга олди. У тасмани ечишдан бош тортди, шундан сўнг йигит билан профилактик суҳбат ўтказилиб, судга тақдим этиш учун ҳужжатлар расмийлаштирилди.
Президент Илхомжон Абдугафаровни транспорт вазири ўринбосари этиб тайинлади. Бунга қадар у Марказий банк раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Германиянинг Siemens концерни Бухородаги қозонхона ва Қашқадарёдаги иссиқлик электр маркази учун газ турбиналари етказиб беради, шунингдек, Ўзбекистонда бир қанча электр станциялар қуради.
Тошкентда бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг (IBA) дастлабки 5 кунида Ўзбекистон терма жамоаси фақат бир марта мағлубиятга учради. 6 май куни терма жамоанинг яна 2 нафар вакили баҳсга киришади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг