Архив

Тошкент дунёнинг энг қиммат шаҳарлари рейтингида 168-ўринни эгаллади
2 декабрь 2022, 16:35

Тошкент дунёнинг энг қиммат шаҳарлари рейтингида 168-ўринни эгаллади

Тошкент бу йил дунёнинг энг қиммат шаҳарлари рейтингида ўтган йилга нисбатан (2021 йилда 171-ўрин эди) ўз ўрнини бироз яхшилаган ҳолда 168-ўринни эгаллади. Бу йил яшаш учун энг қиммат шаҳарлар Сингапур ва Нью-Йорк бўлди.

Газ қуйиш шохобчаларидаги чекловлар метан нархининг ошишига сабаб бўла олмайди — Антимонополия қўмитаси
2 декабрь 2022, 16:08 1

Газ қуйиш шохобчаларидаги чекловлар метан нархининг ошишига сабаб бўла олмайди — Антимонополия қўмитаси

Монополияга қарши курашиш қўмитаси метан газ нархлари назоратга олинганини маълум қилди. Қўмита нархларини сунъий равишда ошириш ҳолати аниқланган тақдирда мансабдор шахсларга белгиланган тартибда тегишли чора кўрилишини эслатиб ўтди.

Тошкент туманининг Қозоғистон билан чегарадош ҳудудларида айрим объектлар бузилмоқда
2 декабрь 2022, 15:46

Тошкент туманининг Қозоғистон билан чегарадош ҳудудларида айрим объектлар бузилмоқда

Тошкент туманининг Қозоғистон билан чегарадош ҳудудларида айрим объектлар бузилмоқда. Уларнинг ўрнига чегарани мустаҳкамлаш мақсадида тўсиқлар, чегара йўллари, кўприклар, муҳандислик иншоотлари ва бошқа объектлар қурилади.

Европа Иттифоқи Нукус воқеаларида айбланаётганлар устидан суд жараёнини диққат билан кузатиб бормоқда
2 декабрь 2022, 15:09

Европа Иттифоқи Нукус воқеаларида айбланаётганлар устидан суд жараёнини диққат билан кузатиб бормоқда

Европа Иттифоқи Нукус воқеаларида айбланаётганлар устидан суд жараёнини диққат билан кузатиб бораётганини билдирди. «Биз ҳукумат фикрни эркин изҳор қилиш ва йиғилишлар эркинлиги бўйича, шу жумладан, GSP+ доирасидаги ўзининг мажбуриятларини бажаришга чақирамиз», — дейилади Европа Иттифоқи баёнотида.

«Барча ҳолатда ҳам ички ишлар ходимларини айбдор, деб бўлмайди» — ИИВ
2 декабрь 2022, 14:21

«Барча ҳолатда ҳам ички ишлар ходимларини айбдор, деб бўлмайди» — ИИВ

2022 йилнинг ўн ойида 344 та ҳолатда хизмат вазифасини ўтаётган ИИО ходимларига нисбатан фуқаролар томонидан қаршилик кўрсатилган. 72 нафар фуқаро жавобгарликка тортилган. «Ходимлар ва фуқаролар ўртасидаги ҳолатлар тизим имижига салбий таъсир кўрсатяпти», — деди ИИВ вакили Ҳамза Махсумов.

Ўзбекистонда дам олиш кунлари совуқ антициклон таъсири сақланиб туради
2 декабрь 2022, 12:19

Ўзбекистонда дам олиш кунлари совуқ антициклон таъсири сақланиб туради

Ўзбекистонда дам олиш кунлари совуқ антициклон таъсири сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати кечалари −2…−7 даража, кундуз кунлари 0…+5 даража атрофида бўлади. Республиканинг барча ҳудудларида кучсиз шамол бўлиши кутилмоқда.

Талабаларга поезд чипталарини сотиб олиш учун 50% чегирма эълон қилинди
2 декабрь 2022, 12:09

Талабаларга поезд чипталарини сотиб олиш учун 50% чегирма эълон қилинди

«Ўзбекистон темир йўллари» компанияси 22 декабрдан 10 январгача давлат ОТМларида ўқийдиган талабалар учун маҳаллий йўналишдаги поездларга 50% чегирма эълон қилди. Уларни темирйўл кассаларидан ёки railway.uz сайтидан харид қилиш мумкин.

Ўзбекистонда ҳайдовчилар наркотестер орқали текширувдан ўтказилиши мумкин
2 декабрь 2022, 11:16

Ўзбекистонда ҳайдовчилар наркотестер орқали текширувдан ўтказилиши мумкин

Ҳукуматнинг ЙПХ ходимларининг махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби бўйича қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Ҳужжат билан ҳайдовчиларининг гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар таъсиридан маст ҳолатда эканлигини аниқлашда наркотестер техник воситасидан фойдаланиш йўлга қўйилиши мумкин.

Бухорода давлатга 2,5 млрд сўм зарар етказган майнинг ферма аниқланди
2 декабрь 2022, 11:06

Бухорода давлатга 2,5 млрд сўм зарар етказган майнинг ферма аниқланди

ДХХ ва Бухоро вилояти ИИБ ходимлари томонидан Ромитан туманида 456 дона майнинг қурилмаларини ўрнатган ферма аниқлади. Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш оқибатида ферма давлатга 2 млрд 530 млн сўм миқдорида зарар етказгани маълум бўлди.

Бир кунда 159 кишида коронавирус аниқланди
2 декабрь 2022, 10:27

Бир кунда 159 кишида коронавирус аниқланди

1 декабр куни Ўзбекистонда 159 кишида коронавирус аниқланди (ўтган куни 154 киши касалланганди). Касаллик энг кўп Тошкент шаҳри (64 нафар) ва вилоятида (19 нафар) қайд этилди.

Ўзбекистонга яна 2,3 млн доза Pfizer вакцинаси келтирилди
2 декабрь 2022, 09:52

Ўзбекистонга яна 2,3 млн доза Pfizer вакцинаси келтирилди

Ўзбекистон бир ҳафта ичида Pfizer вакцинасининг 3-партиясини қабул қилиб олди. Жума куни 2,3 млн доза вакцина келтирилди. Аввалроқ, мазкур вакцинанинг қарийб 143 минг ҳамда 550 минг дозаси етиб келганди.

Ўзбекистонда Испания элчихонаси очилиши мумкин
2 декабрь 2022, 09:49

Ўзбекистонда Испания элчихонаси очилиши мумкин

Польшанинг Лодз шаҳрида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов Испания Қироллигидаги ҳамкасби билан учрашди. Томонлар иқтисодий алоқалар, туризм, маданий-гуманитар ва таълим соҳаларида ҳамкорлик бўйича фикр алмашди. Ўзбекистон расмий Мадриднинг Тошкентда элчихона очиш режаларини олқишлади.

Тижорат банкларида доллар курси кўтарилди
2 декабрь 2022, 09:47

Тижорат банкларида доллар курси кўтарилди

Банклар 2 декабрь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 175 — 11 285 сўмдан сотиб олмоқда, аҳолига сотиш курси эса 11 285 сўм этиб белгиланди.

Ўзбекистон номоддий маданий меросининг яна иккита элементи ЮНЕСКО рўйхатига киритилди
2 декабрь 2022, 09:27

Ўзбекистон номоддий маданий меросининг яна иккита элементи ЮНЕСКО рўйхатига киритилди

Ўзбекистон номоддий маданий меросининг яна иккита элементи — ипакчилик ва Хўжа Насриддин латифалари ЮНЕСКО рўйхатига киритилди. Улар ташкилотга Озарбайжон, Эрон, Туркманистон, Тожикистон, Туркманистон ва Туркия билан ҳамкорликда Ўзбекистон томонидан тақдим этилди.

«Қандайдир учинчи давлатларнинг кун тартибимизни шакллантиришда таъсири йўқ» — Шерзод Асадов
2 декабрь 2022, 08:53

«Қандайдир учинчи давлатларнинг кун тартибимизни шакллантиришда таъсири йўқ» — Шерзод Асадов

Франция ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликнинг мустаҳкамланишида Украинадаги воқеаларнинг алоқаси йўқ, деди президент матбуот котиби Шерзод Асадов. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон кун тартибининг шаклланишида қандайдир учинчи давлатлар таъсир кўрсатмайди.

Тажимуратов Оринбаев ва Камалов судга чақирилишини сўради
2 декабрь 2022, 08:20

Тажимуратов Оринбаев ва Камалов судга чақирилишини сўради

Нукус воқеалари бўйича асосий гумондор Даулетмурат Тажимуратов Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгесининг амалдаги ва собиқ раҳбарларини судга чақирилишини сўраб мурожаат қилди. Шунингдек, у қайси академия одамларни отишни ўргатишини сўради.

1 декабрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
1 декабрь 2022, 22:00

1 декабрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Нукус воқеалари тафсилотлари: кўрсатув берган Даулетмурат Тажимуратов, фарзандларидан айрилган одамлардан кечирим сўраган Лолагул Каллиханова, 10 ойда ИИВда вафот этган 25 ходим, ўзини осган 12 ёшли қиз, ошаётган ковид статистикаси, декабрь об-ҳавоси ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

AKFA Medline тиббиёт маркази 5 йиллигини нишонламоқда
1 декабрь 2022, 19:00

AKFA Medline тиббиёт маркази 5 йиллигини нишонламоқда

Қисқа муддат ичида етакчилардан бирига айланган AKFA Medline 5 йил давомида қандай ютуқларга эришганлиги ҳақида сўзлаб берди.

Видео: Нукус воқеалари бўйича Даулетмурат Тажимуратов кўрсатув берди
1 декабрь 2022, 17:06

Видео: Нукус воқеалари бўйича Даулетмурат Тажимуратов кўрсатув берди

Нукус воқеалари бўйича суднинг тўртинчи кунида асосий айбланувчи Даулетмурат Тажимуратов кўрсатув берди. «Газета.uz» Youtube`да жонли эфирга намойиш қилди.

Шавкат Мирзиёев ХХР раисига таъзия йўллади
1 декабрь 2022, 16:45

Шавкат Мирзиёев ХХР раисига таъзия йўллади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпинга мамлакатнинг собиқ халқ раиси Цзян Цзэминнинг вафоти муносабати билан мактуб йўллаб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг