Архив

Янги таҳрирдаги Конституция 1 майдан кучга кирди
1 май 2023, 19:44

Янги таҳрирдаги Конституция 1 майдан кучга кирди

Ўзбекистон Конституциясининг янги таҳрири 1 майдан кучга кирди. У 6 бўлим, 27 боб ва 155 та моддадан иборат бўлади.

Енгил атлетика бўйича U18 V Осиё чемпионати илк бор Тошкент шаҳрида бўлиб ўтди
1 май 2023, 19:00

Енгил атлетика бўйича U18 V Осиё чемпионати илк бор Тошкент шаҳрида бўлиб ўтди

Тошкентда Енгил атлетика бўйича ташкил этилган ёшлар ўртасидаги V Осиё чемпионати якунланди. Ўзбекистон жамоаси ҳисобида тўртинчи ўринни эгаллаб, 12 та медални қўлга киритди.

Тошкентда Gentra ҳайдовчиси пиёдани уриб юборди — видео
1 май 2023, 18:47

Тошкентда Gentra ҳайдовчиси пиёдани уриб юборди — видео

Яшнобод туманида 21 ёшли Gentra ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган аёлни уриб юборди. ЙТҲ оқибатида пиёда шифохонага ётқизилди. Тармоқларда тарқалган видеода бошқа автомобилларнинг йўловчини ўтказиб юбориш учун тўхтаб турганини кўриш мумкин.

Тошкентда иккита «гармошка» автобуснинг газ баллонлари дарахтга тегиб, қопламаси чиқиб кетди
1 май 2023, 18:11

Тошкентда иккита «гармошка» автобуснинг газ баллонлари дарахтга тегиб, қопламаси чиқиб кетди

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида жамоат транспортига ажратилган йўлда ҳаракатланган 2 янги «гормошка» автобусининг газ баллонни ҳимоялаб турувчи қопламаси дарахтга урилиб, қўпорилиб тушди. «Тошшаҳартрансхизмат» ободонлаштириш бошқармасига мурожаат қилиб, камчиликни бартараф этганини маълум қилди.

Кешбэклардан фойдаланса бўлади — Фатво маркази
1 май 2023, 17:39

Кешбэклардан фойдаланса бўлади — Фатво маркази

Ижтимоий тармоқларда ишлатилган маблағнинг маълум қисми қайтариб берилиши, яъни кешбэк олиш Ислом динига зидлиги борасида видео тарқалганди. Фатво маркази бундай хулосани рад этиб, улардан фойдаланиш мумкинлигини билдирди.

Сенатнинг қирқинчи ялпи мажлиси 3 май куни чақирилади
1 май 2023, 17:37

Сенатнинг қирқинчи ялпи мажлиси 3 май куни чақирилади

Олий Мажлис Сенатининг қирқинчи ялпи мажлиси 3 май куни чақирилади. Унда тадбиркорларнинг пул маблағлари дахлсизлигини таъминлаш, ходимларни касбий хавф-хатардан ҳимоя қилиш ҳамда Тожикистон билан ҳаво ҳудуди ва аэродромлардан фойдаланиш битими тўғрисидаги қонунлар кўриб чиқилади.

Ўзбекистонда ўтказилган референдумнинг якуний натижалари эълон қилинди
1 май 2023, 17:31

Ўзбекистонда ўтказилган референдумнинг якуний натижалари эълон қилинди

Марказий сайлов комиссияси янги таҳрирдаги Ўзбекистон Конституцияси бўйича референдумнинг якуний натижаларини эълон қилди. Маълумотларда катта ўзгаришлар бўлмади. Сайловда иштирок этганлар кўрсаткичи — 84,5%. Асосий қонунни ўзгартиришни сайловчиларнинг 90,2 фоизи ёқлади, 9,35 фоизи қарши овоз берди.

Турфирма ёки агентликлар ташкил этаётган ҳаж тадбирлари ноқонуний — Диний қўмита
1 май 2023, 16:28

Турфирма ёки агентликлар ташкил этаётган ҳаж тадбирлари ноқонуний — Диний қўмита

Дин ишлари бўйича қўмита тармоқларда ҳажга жўнатишга оид асоссиз маълумотлар тарқатаётган турфирмалардан огоҳлантирди. Бу вазифа қўмита ва Мусулмонлар идораси зиммасига юклангани эслатилди. Ноқонуний сафарлар учун Саудия Арабистонидан депорт қилиш ва 10 йилга киришни тақиқлаш жазоси кўзда тутилган.

МСК 3 та референдум участкасида овоз бериш якунларини ҳақиқий эмас деб топди
1 май 2023, 16:10

МСК 3 та референдум участкасида овоз бериш якунларини ҳақиқий эмас деб топди

Марказий сайлов комиссияси референдум жараёнида қонунбузарлик кузатилган Сирдарё ва Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида жойлашган 3 та референдум участкасидаги овоз бериш якунларини ҳақиқий эмас деб топди.

Ўзбекистон енгил атлетикачилари U-18 Осиё чемпионатида 12 та медаль олди
1 май 2023, 16:05

Ўзбекистон енгил атлетикачилари U-18 Осиё чемпионатида 12 та медаль олди

Тошкентда енгил атлетика бўйича 18 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 12 та — 3 олтин, 3 кумуш ва 6 та бронза медалини қўлга киритди.

Ўзбекистон БМТнинг Россия тажовузкорлиги қайд этилган резолюциясига овоз беришда бетараф қолди
1 май 2023, 15:42

Ўзбекистон БМТнинг Россия тажовузкорлиги қайд этилган резолюциясига овоз беришда бетараф қолди

БМТ Бош ассамблеясининг Европа кенгаши билан ҳамкорлиги тўғрисидаги резолюция 122 та овоз билан қабул қилинди, унда Россиянинг Украинага қарши тажовузкорлиги тилга олинган. Қозоғистон, Хитой ва Туркия резолюцияни қўллаб-қувватлади, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон бетараф қолди.

Murad Buildings бизнес тоифасидаги Regnum Plaza мажмуасида сотув бошланганини эълон қилди
1 май 2023, 15:00

Murad Buildings бизнес тоифасидаги Regnum Plaza мажмуасида сотув бошланганини эълон қилди

Regnum Plaza, Murad Buildings`дан янги турар-жой мажмуасининг ҳудудида катта спорт ва болалар майдончаси, алоҳида болалар хонаси, чойхона ва бошқалар мавжуддир.

Ўзбекистонда апрель ойида инфляция 0,8 фоизни ташкил этди
1 май 2023, 14:53

Ўзбекистонда апрель ойида инфляция 0,8 фоизни ташкил этди

Апрель ойида озиқ-овқат маҳсулотлари 1,2 фоизга, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 0,5 фоизга, хизматлар 0,5 фоизга қимматлашди. Маҳсулотлар орасида помидор нархи 21,3 фоизга, гуруч 14,1 фоизга, сабзи 13,2 фоизга ва шакар 10,5 фоизга ошди.

Эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпиони бўлди
1 май 2023, 13:05

Эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпиони бўлди

Байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича 18 ва 23 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси биринчи ўринни эгаллади. Паралимпиячилар эса учинчи ўринни қайд этди.

Президент давлат қарзи тўғрисидаги қонунни имзолади
1 май 2023, 12:30

Президент давлат қарзи тўғрисидаги қонунни имзолади

Президент имзолаган «Давлат қарзи тўғрисида»ги қонунга мувофиқ, бу кўрсаткичнинг максимал миқдори ЯИМга нисбатан 60% этиб белгиланди. Уни самарали бошқариш учун 3 йиллик стратегия тасдиқланади. 2023 йил 1 январь ҳолатига, давлат қарзи 29,2 млрд долларга (ЯИМга нисбатан 36,4 фоиз) етган.

Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳарорат пасайиб боради
1 май 2023, 11:42

Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳарорат пасайиб боради

1−5 май кунлари Қозоғистондан Ўзбекистонга нисбатан кучсиз салқин ҳаво оқими кириб келиши ҳисобига ҳарорат бироз пасаяди. Кундузи ҳарорат +25…+30 даража атрофида бўлиб, айрим кунларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Референдумда қатнашганларнинг 90,21 фоизи янги таҳрирдаги Конституцияни ёқлаб овоз берди
1 май 2023, 11:39

Референдумда қатнашганларнинг 90,21 фоизи янги таҳрирдаги Конституцияни ёқлаб овоз берди

Дастлабки маълумотларга кўра, якшанба куни бўлиб ўтган референдумда сайловчиларнинг 84,54 фоизи иштирок этди, деди МСК раиси Зайниддин Низомхўжаев. Конституцияга ўзгартириш киритишни ёқлаб сайловчиларнинг 90,21 фоизи овоз берди, 9,35 фоизи қарши чиқди.

1 майдан БҲМ 330 минг сўм этиб белгиланди
1 май 2023, 11:29

1 майдан БҲМ 330 минг сўм этиб белгиланди

Ўзбекистонда 1 майдан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 980 000 сўм, базавий ҳисоблаш миқдори 330 000 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори 7 фоизга оширилди.

МСК референдум урнасига кўплаб қоғозлар қўшилгани акс этган видеога изоҳ берди
1 май 2023, 11:22

МСК референдум урнасига кўплаб қоғозлар қўшилгани акс этган видеога изоҳ берди

Тошкент шаҳридаги 649-референдум участкасидан олинган видеоларда урнага кўплаб қоғозлар қўшилгани эътиборни тортди. Марказий сайлов комиссияси бу муддатидан олдин овоз беришдан олинган бюллетенларни қўшишнинг стандарт тартиби эканини маълум қилди.

Фото: Референдумга борган кексалар, болалар ва келин-куёвлар
1 май 2023, 11:07

Фото: Референдумга борган кексалар, болалар ва келин-куёвлар

Ўзбекистонда 30 апрель куни янги таҳрирдаги Конституцияга овоз бериш бўйича умумхалқ референдуми бўлиб ўтди. «Газета.uz» овоз бериш жараёнида қатнашган кексалар, болалар ва келин-куёвлар суратларини жамлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг