Шоҳ Бобурнинг дурдона мемуарини тўлиқ ўқиганлар кам. Аксаримиз дарсликдаги парчалар билан кифояланганмиз. Тили, услуби қийинлигини баҳона қиламиз. Лекин орамизда шундай ўқувчилар борки, фарзандларининг исмларини Бобур мирзога атаб қўйган. «Газета.uz» ана шундай китобхонлар билан суҳбатлашди.
Ёшлар давлат ва жамиятдан нима истайди? YouTube’даги «Улар» лойиҳасининг янги сони шу мавзудаги муҳокамаларга сабаб бўлди. Кўпчилик давлатдан эркинлик ва қонун устуворлигини таъминлашни, жамиятдан эса шахсий ҳаётга «бурун суқмаслик»ни сўраган. «Газета.uz» ёшларнинг фикрларини бир саҳифага жамлади.
Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари — инвестиция ва ташқи савдо вазири лавозимига Отеулиев Азамат Абилкасимович тайинланди.
«Ишга жойлашмаган битирувчилари кўп бўлган нодавлат олий ўқув юртлари сифатсиз таълим берувчи муассаса сифатида тан олинади ва уларнинг фаолияти тугатилиши мумкин», — деди Ўзбекистон олий таълим вазири Иброҳим Абдураҳмонов. Баёнот тармоқларда танқидларга сабаб бўлди. Вазирлик бунга жавоб қайтарди.
Яккасарой туманида яшовчи фуқаролардан коммунал тўловлар учун йиғилган 158,5 миллион сўмни ўзлаштирган хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати аниқланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланган.
Олтиариқ туманидан оқиб ўтувчи «Базиқувур» каналига Nexia-2 автомобили тушиб кетди. Воқеага ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги сабаб бўлган. Машина ФВБнинг махсус техника ва асбоб-анжомлари ёрдамида чиқариб олинди.
Жиззах, Самарқанд ва Бухоро вилоятларида қалбаки банкнотларни тайёрлаш ва сотиш билан шуғулланган бир гуруҳ шахслар қўлга олиниб, улардан жами 462,4 миллион сўмлик қалбаки пуллар олиб қўйилди.
Туркия компанияси Фарғона вилоятида 1000 МВт қувватга эга фотоэлектр станциясини қуриши мумкин. Инвесторларга уларни қуриш учун учта туманда жой танлаш таклиф қилинди.
Тармоқларда Чилонзор туманида энага 6 ёшли ногирон болани калтаклагани акс этган видер тарқалди. Уни боланинг онаси фуқароларни огоҳликка чақириш учун тарқатгани маълум бўлди. Ҳолат юзасидан туман ИИО томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.
Тошкент шаҳри ҳарбий прокуратураси ҳарбий хизматчи Миржалол Имомовнинг ўлим ҳолатини ўрганиб, унда бирор шахснинг ҳаракатларида жиноят таркибини аниқламади. Терговгача текширув материалларига кўра, у ўз жонига қасд қилган. Шу билан жиноий иш қўзғатилиши рад этилди.
Термиз туманида гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланган 4 нафар шахсга ҳукм ўқилди. Уларга 12 йилдан 14 йилгача бўлган муддатларга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.
Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Ўзбекистон барча газ ва нефтга оид эксклюзив ҳуқуқни Россияга қарашли компанияга 35 йилга бергани ҳақидаги маълумотни рад этди. «Эксплуатацияда бўлган конларнинг асосий қисми «Ўзбекнефтгаз»га тегишли», — деди у.
Жорий йилда Орол денгизининг қуриган 100 минг гектар майдонида ҳимоя ўрмонзорлари ташкил этилади. Ҳукумат фармойишига кўра, бунинг учун бир қанча жамғармалар, тижорат банклари ҳамда Қорақалпоғистон бюджетининг ошириб бажарилган қисми ҳисобидан 25 млрд сўм йўналтирилади.
Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида мактаб биносининг ташқи девори ёрилиб, ёмғир сувлари бино пойдеворининг бироз чўкишига сабаб бўлди. Қурилиш вазирлигининг маълум қилишича, ёриқлар таъмирланган. Пудратчига баҳорги таътилда бинони қайта тўлиқ таъмирлаш бўйича кўрсатма берилди.
18 февраль куни Тошкент метрополитенининг «Дўстлик-2» бекатидан то «Қўйлиқ» бекатигача бўлган қисми техник ишлар сабаб ишламайди. Ҳаракат 19 февралдан яна тикланади.
Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси, сенатор Бахтиёр Сайфуллаев 72 ёшида вафот этди. У 2017−2020 йилларда Ўзбекистон маданият вазири лавозимида фаолият юритган.
Тижорат банклари 14 февраль куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 275 — 11 345 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса аксарият банкларда 11 385 сўм.
Сешанба куни эрталаб Ўзбекистон ҳудудида зилзила қайд этилди. Эпицентр Деҳқонобод тумани бўлиб, унинг магнитудаси 3,6 ни ташкил этди.
Ўзбекистон ҳукумати департаментини бошқарган Акмал Жуманазаров энергетика вазири ўринбосари бўлди.
Ўзбекистонда радио эшиттиришлар қачондан бошланган? Дастлабки радио эшиттириш қанча давом этгану, унда нималар эфирга узатилган? Ўзбекистондаги илк радиосухандон ким? 13 февраль — Бутунжаҳон радио куни муносабати билан «Газета.uz» Ўзбекистонда радионинг бошланғич даври тарихини ҳикоя қилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг