Туркиядаги вайронкор зилзила ва унинг оқибатлари ҳамкор давлатлар, жумладан, Ўзбекистон иқтисодиётига таъсир кўрсатади. Хусусан, 2023 йилда ЯИМ ўсиши пасайиши, ташқи савдо тузилмаси баъзи ўзгаришларга учраши мумкин, деб ҳисоблайди ПМТИ мутахассислари.
Болаларда саратоннинг олдини олиш имкони борми? Ота-оналар уни бошқа касалликлардан қандай фарқлаши мумкин? Ўзбекистонда саратонга чалинган бемор болалар қандай даволанмоқда? «Газета.uz» шу каби саволлар билан Болалар миллий тиббиёт марказидаги онкогематолог Камол Искандаровга мурожаат қилди.
Тошкентдаги Талабалар шаҳарчасида 5 та автомобиль тўқнашди. Жабрланганлар йўқ.
Балиқчи тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Қорадарё чап қирғоғининг 30 метр қисми емирилгани аниқланди. Ҳолат бўйича вилоят ҳокимлиги ва ФВБ масъуллари иштирокида ишчи гуруҳ тузилди. Ҳозирда қатор техникалар ёрдамида тош босиш ва тупроқ, шағал тўкиш ишлари олиб борилмоқда.
Бокс бўйича Қозоғистон терма жамоаси Ҳиндистон ва Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатини бойкот қилмайди. Қозоғистон бокс федерацияси раҳбари Кенес Ракишевнинг фикрича, ушбу турнир гарчи олимпия лицензияларини бермасада, тажриба ва амалиёт жиҳатидан муҳим.
Январь ойида фаолиятида жиддий камчиликларга йўл қўйгани учун ишдан олинган энергетика вазирининг собиқ ўринбосари Шерзод Ходжаев вазирликнинг қайта тикланувчи энергия манбалари бўйича лойиҳа офиси директори лавозимида ишини давом эттирмоқда.
Тошкентдаги Milavitsa ички кийимлар дўкони моделлар суратини витринага қайтариб, уларнинг бир қисмини алмаштирди. Суратлар интернетдаги танқид ва туман ҳокимлиги билан ўтказилган «тушунтириш суҳбати»дан сўнг олиб ташланганди. Ҳокимлик эса дўконни суратларни олиб ташлашга мажбурламаганини билдирди.
Ўзбекистонда IT бўйича President Tech Award танлови май ойидан бошлаб ўтказилади. Унда 30 ёшгача бўлган ўзбекистонликлар бешта асосий, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаганлар эса махсус йўналиш бўйича жамоавий иштирок этиши мумкин.
Қўйлиқ йўналишида ҳаракатланувчи автобус ва йўналишли таксиларнинг охирги бекати Food City`га кўчирилди. У ерда савдо мажмуасининг маъмурияти йўловчиларга қўшимча қулайликлар таклиф қилмоқда.
Амударё туманида Damas ва Lacetti ўртасида бўлган йўл транспорт ҳодисаси оқибатида Lacetti бошқарувидаги 28 ёшли йигит вафот етди. Damas ҳайдовчиси ва йўловчиси эса оғир тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилди.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва Туркия ўртасида маҳкумларни топшириш бўйича ҳукуматлараро битимни ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади.
Ўзбекистон ТИВ Афғонистонда Алишер Навоий ёдгорликлари вайрон қилинганига муносабат билдирди. Афғонистон томони билан боғланган вазирлик бу вандализм «номаълум шахсларнинг ўзбошимчалик ва ўйламасдан қилган ҳаракати» эканини билдириб, ёдгорликларни тиклаш чоралари кўрилишини маълум қилди.
Ўзбекистонлик сайёҳлар сони йил давомида икки бараварга кўпайиб, 5,16 млн кишига етди. Саёҳатлар учун энг машҳур йўналишлар Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистон давлатлари бўлди.
Қасим-Жомарт Тоқаев Ўзбекистон билан маҳкумларни алишиш битимини ратификация қилиш тўғрисидаги қарорни имзолади. Ҳозирда Қозоғистонда 486 нафар ўзбекистонлик қамоқда сақланаётгани айтилди. Ўзбекистонда эса 20 нафар қозоғистонлик маҳкум бор.
«Ўзавтосаноат» раиси Шавкат Умурзоқов автомобилни навбатсиз олиш учун «шапка»ни қонунийлаштиришга қарши эканини маълум қилди. Унинг фикрича, навбатлар муаммосини фақат ишлаб чиқаришни кўпайтириш билан енгиш мумкин. Компания 2023 йилда ярим миллион автомобиль ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.
Наманган туманидаги чўян қуйиш цехида содир бўлган портлаш оқибатида 2 киши ҳалок бўлди. Яна бир ишчи тан жароҳати олди. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Марказий Осиё мамлакатлари қишлоқ хўжалиги вазирлари соҳа самарадорлигини ошириш, уни модернизация қилиш масалаларини муҳокама қилди. Бунинг учун ҳам ички, ҳам ташқи манбалардан йирик молиявий инвестициялар талаб этилиши айтилди.
Андижон ва Навоий вилоятларида аҳоли қуёш панеллари ўрнатишга мажбурланаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳокимликлар жараён «фақат тавсия сифатида» ва «ҳеч бир мажбурловларсиз» кечаётганини билдирди. Иқтисодчи Отабек Бакировга кўра, «рационал ҳаракат онгли ва онгсиз равишда обрўсизлантирилмоқда».
Президент имзоланган қонун билан энди озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларнинг жазони ижро этиш муассасаларида бажарадиган ҳар қандай иши, агар ушбу иш бажарилган давр учун жазони ижро этиш муассасаси томонидан ижтимоий солиқ тўланган бўлса, пенсия тайинлашда иш стажига қўшиб ҳисобланади.
Зафар Абдримов Ҳазорасп туманига ҳоким этиб тасдиқланди. Шунингдек, аввал Урганч тумани прокурори бўлган Руслан Жуманиязов Янгибозор туманига ҳоким бўлди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг