Ўзбекистонда радио эшиттиришлар қачондан бошланган? Дастлабки радио эшиттириш қанча давом этгану, унда нималар эфирга узатилган? Ўзбекистондаги илк радиосухандон ким? 13 февраль — Бутунжаҳон радио куни муносабати билан «Газета.uz» Ўзбекистонда радионинг бошланғич даври тарихини ҳикоя қилади.
Ўзбекистонда ёмғирли ҳафта, ректорларга ходимларнинг болалари билан мактуб ёзишиш тавсия қилингани, Туркия вайроналаридан топилган яна ўзбекистонликнинг жасади, Андижонда қулаётган 5 қаватли бино плиталари, 265 млрд сўмга сотилган «Кварц» компанияси ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Туркиядаги зилзиланинг қуруқликда қайд этилган энг кучли ўн зилзила қаторига киритилгани, Швейцарияда дори-дармон етишмовчилиги кузатилаётгани, Франциянинг ўз фуқароларини Беларусни тарк этишга чақиргани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Шиша қадоқлари, листлар ва банкалар ишлаб чиқаришга мўлжалланган «Кварц» AЖдаги қарийб 90 фоиз акциялар пакети 265 млрд сўмга «Қувасойцемент» АЖга сотилди.
Ўрта Чирчиқ тумани ва Нукус шаҳрида бўш ер майдонни 14 500 доллар ва 37 млн сўмга сотаётган шахслар аниқланди. Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари бошланди.
Жиззахда Айдар-Арнасой кўллар тизими ҳудудидан Ўзбекистон «Қизил китоб»ига киритилган 1 бош оққуш ва қашқалдоқларни овлаган фуқаролар аниқланди. Уларга салкам 20 млн сўм жарима белгиланди. Янгиобод туманида яна бир фуқаро бўрини сўйгани учун 3 млн сўм жаримага тортилди.
Қибрай туманида 2 кишини гуруҳ бўлиб калтаклаганлар ушланди. Ҳолат юзасидан безорилик моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.
14−20 февраль кунлари республикадаги 7 та вилоятнинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди. Шунингдек, Ўзгидромет 16−18 февраль кунлари Қамчиқ довонида туман тушиши, шамол кучайиши, автойўлда яхмалак ва қор уюмлари юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
«Ёшлик» киностудияси ва Хorazmcinema ҳамкорлигида XX асрнинг 20 йилларида Германияда ўқиган ўзбек талабаси Марям Султонмуродовага бағишланган «Матонатли Марям» фильми суратга олинмоқда. Aйни пайтда эса мазкур тарихий-бадиий фильмни суратга олиш бўйича локациялар ўрганиляпти.
Афғонистон муваққат ҳукумати ТИВ яқин орада аёллар ва қизларга «ислом формати, афғон анъаналари ва шариат қонунлари асосида» ўқиш ва ишлаш имконияти қайтарилишини маълум қилди.
Андижон шаҳрида қурилаётган 5 қаватли бинонинг плиталари қулаб, деворлари бузилди. Ушбу ҳолатда тегишли ҳужжатларсиз объектда қўшимча 2 қават қўшиб, қурилиш ишлари олиб борилгани ва жараёнда қоидаларга амал қилинмагани аниқланди.
Ўзгидромет 14−18 февраль кунлари 9 та вилоятда ҳамда тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши эҳтимоли ҳақида огоҳлантирди.
Зилзила оқибатида Шонлиурфа шаҳрида яна бир Ўзбекистон фуқароси вафот этгани аниқланди ва унинг жасади Тошкентга юборилди. Умумий ҳисобда ҳозиргача 4 нафар ўзбекистонлик зилзила қурбони бўлди.
Ўзбекистонда ҳафта охиригача ёмғир, баъзи жойларда эса қор ёғиши кутилмоқда. Айрим ҳудудларда 15−20 м/с гача кучли шамол эсиши мумкин. Ҳарорат кечалари 0…+5 илиқ, кундуз кунлари асосан +6…+11 даража илиқ атрофида бўлади.
Мутахассислар транспортларнинг тезлиги пасайиши ва йўллардаги ўлим ўртасидаги боғлиқликни ўрганди. Уларнинг фикрича, тезликни 10 км/соатга камайтириш йилига 600 дан ортиқ одамнинг ҳаётини сақлаб қолиши мумкин. Шу билан бирга, йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишни кучайтириш ҳам муҳимлиги айтилди.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазири ОТМ ректорларга ўз ходимларининг фарзандлари билан мактуб орқали ёзишмаларни йўлга қўйишни тавсия этди. Вазир ишга жойлашмаган битирувчилари кўп нодавлат ОТМларни сифатсиз таълим бераётган муассаса деб топилиши ва улар ёпилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.
Иқтисодчи Отабек Бакиров 2023 йил учун Тошкент бюджетининг қўшимча даромадлари тақсимотини танқид қилди. Хусусан, молиялаштиришдаги муаммо, курашга пул ажратиш давом этаётгани, мактаблар таъмирланишидаги катта фарқни таъкидлаб, «бюджетни осмонга совуришда давом этамизми?» деган савол билан юзланди.
Қозоғистоннинг Остона шаҳрида ўтказилган енгил атлетика бўйича ёпиқ иншоотлардаги Осиё чемпионатида ўзбекистонлик енгил атлетикачилар 4 та медаль — 2 та олтин, 1 тадан кумуш ҳамда бронзани қўлга киритди.
ПМТИ экспертлари ОТМлар жойлашувининг шаҳарлар ҳолати ва тирбандлик муаммосига таъсирини ўрганди. Сўровда иштирок этган талабаларнинг 78 фоизи тирбандликни асосий муаммолардан бири деб баҳолаган. Бироқ уларнинг ўқиш давридаги фаоллиги тирбанд йўллар узунлиги 11,3 кмгача ошишига сабаб бўлади.
Тижорат банклари 13 февраль куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 280 — 11 355 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса аксарият банкларда 11 395 сўм.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг